• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +43°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Индамай олиб бориб, кўмиб келиш бошландими?». Сирдарёдаги шубҳали дафн маросими видеосига аниқлик киритилди

    Ижтимоий тармоқларда шубҳали дафн маросими уюштирилгани тасвирланган видео тарқалди. Унда марҳум махсус ҳимоя кийимидаги одамлар томонидан кўмилаётгани акс этган бўлиб, воқеа Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида 18 ёки 19 июль куни олингани айтилган.

    Мазкур видеодаги ҳолат юзасидан Мирзаобод тумани ҳокимлиги муносабат билдирди. Қайд этилишича, дафн этилган шахс Мирзаобод туманида истиқомат қилган Э.Ў. исмли фуқаро бўлиб, 13 июль куни Республика шошилинч тиббий ёрдам Сирдарё вилоят филиалига номаълум иситма ташхиси билан тушган. 14 июль куни кечаси юрак ишемик касаллиги гипертония касаллиги хуружи оқибатида вафот этган.

    Сирдарё вилояти юқумли касалликлар бўйича мутахассиси, вилоят СЭОМ эпидемиологлари ва бошқа тааллуқли мутахассислар тавсиясига кўра, лабаротория текширувлари мавжуд бўлмаса-да, коронавирус инфекцияси билан касалланган деган тахминий ташхис қўйилган.

    Туман аҳолиси ўртасида коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва кўпайишининг олдини олиш мақсадида вилоят мутахассислари тавсиясига кўра, вафот этган фуқаро Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 28 март куни тасдиқланган «Коронавирус касаллиги билан рўйхатга олинган ёки гумон қилиниб, вафот этган беморлар жасадини дафн этиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича вақтинчалик қоидалар тўғрисида»ги буйруғи асосида дафн қилиш ишлари амалга оширилди.

    Майитни дафнга тайёрлаш ва дезинфекция ишларини ўтказиш мусулмончилик қоидалари асосида Шошилинч тиббий ёрдам марказида амалга оширилган.

    «Дафн маросимида иштирок этган марҳумнинг 10 нафар қариндоши, СЭОМ мутахассислари, маҳалла раиси ва ҳуқуқ тартибот органи вакиллари хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳимоя воситалари билан таъминланди. Дафн маросими диний идора вакиллари иштирокида мусулмончилик қонун-қоидалари асосида 2020 йил 15 июль куни ўтказилган», — дейилади муносабатда.

    Қайд этиш жоизки, 17 июлдан бери ССВ Сирдарё вилоятининг статистикасини Тошкентдан алоҳида беришни бошлади. Унгача эса 7 июлдан сўнг 10 кун давомида биронтаям янги ҳолат ҳақида хабар берилмаганди. Аммо бу оралиқда Сирдарёда коронавирус қайд этилган. Бу ССВнинг Сирдарёда 69 ёшли эркак вафот этгани ҳақидаги хабаридан ойдинлашди. Вафот этган шахс гулистонлик бўлиб, унда 11 июль куни коронавирус аниқланган. Фуқаро коронавирусга чалингани ва вафот этгани ҳақида вазирлик хабарида қайд этилмаган.

    Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков 14 июль куни АОКА ҳузуридаги штабда ташкил этилган брифингда аҳолидан келиб тушган саволларда сўнгги вақтларда ўлим ва касалланганлар бўйича реал рақамлар хусусида ишончсизлик келтириб чиқараётган ҳолатлар ҳақида изоҳ бериб ўтиб, Ўзбекистонда статистик маълумотларни пасайтириб кўрсатишдан ҳеч ким манфаатдор эмаслигини айтганди.

    Маълумот учун, Ўзбекистонда 20 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 16 966 нафарни ташкил қилмоқда. Улардан 9279 нафари соғайган. COVID-19 қурбонлари сони эса ССВ статистикаси бўйича 88, «Дарё» ҳисоб-китобига кўра 90 кишига етган.

    Мавзуга доир: Видео: Беморлар, катта эҳтимол билан, ўликлар билан бирга ётган касалхона

    20.07.2020, 12:30   Изоҳ (0)   172518
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев кислород концентраторларини Ўзбекистонга олиб келиш учун махсус самолёт ажратиш ҳақида кўрсатма берди

    20.07.2020, 11:29

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда ҳозир коронавирусга қарши курашдан муҳимроқ харажатлар бўлиши мумкин эмаслигини айтди

    20.07.2020, 11:21

    Шавкат Мирзиёев талабалар ётоқхоналари ва ёпиқ спорт майдонларини коронавирусга чалинган беморларни жойлаштириш учун мослаштириш ҳақида кўрсатма берди

    20.07.2020, 11:14

    Шавкат Мирзиёев: Коронавирусни даволаймиз деб, деярли барча ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари тўлдириб ташланди

    20.07.2020, 11:10

    Ўзбекистонда ўтган бир кечада 214 кишида коронавирус аниқланди. Мамлакатда касалланганларнинг умумий сони 16 966 нафарга етди

    20.07.2020, 10:13

    Ўзбекистонда муҳтожларга ёрдам кўрсатувчи Telegram-бот ишга туширилди

    20.07.2020, 09:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев ИҲТ доирасида “Туризм хизматларини кенгайтириш бўйича ‘йўл харитаси’”ни ишлаб чиқишни таклиф қилди

    Ўзбекистон | 4 июл, 16:31

    Дубай валиаҳд шаҳзодаси ресторан меҳмонларининг 8 минг долларлик ҳисобини тўлаб берди

    Лайфстайл | 4 июл, 16:30

    Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди

    Ўзбекистон | 4 июл, 16:10

    “Руҳ” 35 ёшда: фильм бош қаҳрамонлари ҳозир қаерда?

    Лайфстайл | 4 июл, 15:58

    “Болалар савдоси”, “Яхши бола”: 2025 йил июль ойида премераси бўлиши кутилаётган Жанубий Корея сериаллари

    Кино | 4 июл, 15:45

    Ёвуз бўлиш ҳам санъат: томошабинларни антагонист эканига ишонтиролмаган актёрлар

    Кино | 4 июл, 15:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.