• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Аттила» операцияси. Кипрнинг Туркия ва Греция ўртасида бўлиб олиниш тарихи

    Бундан 44 йил муқаддам 20 июль куни Туркия Кипрда «Аттила» операциясини бошлади. Бунинг натижасида Кипр ороли иккига бўлиниб кетди. «Дарё» ушбу машҳур операция тарихи ҳамда Кипр муаммоси ҳақида ҳикоя қилади.

    Мустақил Кипр

    1960 йилда Кипр Буюк Британиядан мустақил республика сифатида ажраб чиқди. Кипрнинг мустақиллиги Цюрихда 16 август 1960 йилда имзоланган «Никосия битими» билан мустаҳкамлаб қўйилди. Цюрих битими натижасида Туркия ва Греция давлатлари оролни ўз ҳудудларига қўшиб олиш истакларидан воз кечди (тарихан бу орол Усмонли салтанатига тегишли бўлган, лекин Греция ҳам унга даъвогар эди). Буюк Британия эса  Декелия аҳоли  пунктидаги ва Акротириядаги ҳарбий базаларини сақлаб қолиш ҳуқуқига эга бўлди.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Ҳарбий базаларнинг умумий майдони 257 минг квадрат километр эди. Арихиепископ Макариос мустақил Кипрнинг президенти этиб сайланди.

    Аслида 1960 йилда қабул қилинган конституция оролни икки жамоага бўлинишига сабаб бўлди. Конституцияда қонунчилик ва ижро ҳокимияти оролнинг икки этник жамоаси ҳуқуқларини ҳимоя қилиши белгиланган бўлса-да, бош қонун турк ва грек этник жамоасини бир-бирига қарши бўлишига, орага нифоқ тушишига сабаб бўлди.

    Конституцияга мувофиқ президент грек миллатига мансуб бўлса, вице-президент турк миллатига мансублиги белгилаб қўйилди. Бу ҳам муаммоларни юзага келтирар ва демократик бошқарувни амалга оширишга тўсиқ бўлди. Конституция ишламасди, грек жамоасида оролни тўлиқ греклар назорати отига олишни истарди. Турк жамоаси орасида эса оролнинг турклар яшайдиган қисмини ажратиб олиш ҳақидаги фикрлар тобора авж олди.

    1963 йилда президент бошқарувнинг самарали бўлишини таъминлаш учун конституцияга ўзгартириш таклифини киритди, турклар эса бу таклифга қарши чиқди. 1964 йилда турклар ва греклар ўртасида қонли тўқнашув юз берди. БМТ оролга 6 300 «мовий каскали»ларни тинчликни сақлаш учун киритишга мажбур бўлди.

    1974 йилги операция

    1974 йилнинг 20 июль санасида Туркия ҳарбий кучлари оролдаги туркларни ҳимоя қилиш учун Кипрга кирди ва натижада Кипр шимолий ва жанубий қисмларга бўлинди. Кейинчалик, 1983 йилда шимолий Кипрнинг турк жамоаси Шимолий Кипр Турк республикаси тузилганини эълон қилди. БМТнинг хавфсизлик кенгаши бу ҳодисани кескин қоралаб чиқди. Ҳозирга қадар Шимолий Кипр Турк республикасини Туркиядан бошқа ҳеч қайси мамлакат тан олмай келмоқда.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Туркиянинг Кипрга киришини тушуниш учун сал ортга, 1967 йил воқеаларига қайтиш керак. 1967 йилнинг 22 апрель санасида Афинада генерал Стилианас Партакас қўмондонлиги остидаги ҳарбийлар қўзғолони бошланди. Қўзғолончилар амалдаги Греция конституциясининг 11 та моддасини бундан буён татбиқ қилинмаслигини эълон қилди. Афинада «қама-қама» жараёни бошланди. Сўл радикаллар, парламентнинг кўплаб депутатлари қамоққа ташланди.

    Омон қолган грек комунистлари Совет Иттифоқига қочиб келди; улар Бухоро ва Самарқандга жойлаштирилди. Грецияда «Қора полковниклар» назоратидаги фашистик ҳукумат – хунта ўрнатилди.

    1971 йилда Кипрга Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, инглизларга қарши кураши етакчиси полковник Георгиус Гривас Кипрга қайтиб келди. Полковник Гривас, шунингдек, Кипр Грецияга қўшилиши тарафдори ҳам эди. Кипрлик грекларнинг махфий EOKA ташкилоти раҳбари мамлакатда кўриниш бериши билан греклар ва турклар ўртасида ихтилофлар кескин тус олди.

    Бу эса Туркиянинг Кипрга бостириб кириши учун яхшигина сабаб эди. EOKA-B ташкилоти раҳбари бўлиб олган Георгиус Гривас президент Макариоснинг Грецияга таркибига қўшилиш сиёсатидан норози ва уни ҳокимиятдан тўнтариб ташлаш ҳаракатини бошлаб юборди. Бироқ 27 январь санасида полковник Гривас юрак хуружи сабаб вафот этди. Лекин шунга қарамасдан Кипрдаги грек айирмачилари президент Макариосга қарши ҳаракатни давом эттирди.

    Миллий гвардия ҳам президент Макариосга қарши чиққани боис давлат раҳбари Лондонга қочиб кетишга муваффақ бўлди. 15 июль санасида ҳокимият тепасига полковник Гривас ва «ЭНОЗИС» – Кипрнинг Грецияга қўшилиши ҳаракати тарафдори бўлган Никос Сампсон Георгиадис келди. Никос Сампсон Георгиадис эса Грециядаги «Қора полковниклар» хунтасининг қўллаб-қувватловига жуда умид қилди ва унинг умидлари амалга ошди. Бу эса Туркия оролдаги туркларни ҳимоя қилиш мақсадида Кипрга кириши учун сабаб бўлди. Шу тариқа Туркиянинг 10 минг нафардан иборат ҳарбийлари Кипр оролида тинчлик ва тартибни сақлаш мақсадида Пантемили пляжи соҳилларига келиб тушди.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    21 июль санасида грек ҳукуматига тегишли «Лесбос – L-172» ҳарбий кемаси ва кипрлик разведкачилар ҳамда Туркия ҳарбийлари ўртасида жанг бўлиб ўтди. Жангдан 12 соат аввал Фамагуста оролидан бортида 450 нафар грек ҳабийлари бўлган «Лесбос» ҳарбий кемаси йўлга отланди. Турк ҳарбий ҳаво кучлари кемани пайқаб, Кипрга юришни бошлади.

    Туркия ҳарбий штаби ҳарбий ҳаво кучлари ва ҳарбий денгиз кучларига «Лесбос»ни оролга яқинлаштирмаслик учун бор чорани кўриш буйруғини берди. Дастлабки зарба ҳаводан туриб берилиши керак эди, бироқ турк ҳарбийларининг асосан кундузи ҳаракат қилиши оқибатида «Лесбос» ҳарбий радарлардан ғойиб бўлди ва кейинчалик қандайдир сабабларга кўра Родос томон маршрутни ўзгартиргани маълум бўлди.

    Айнан шу кунда Турия қуролли кучлари ўта кулгили хатога йўл қўйди. Кипрдаги грек ҳарбийлари турклар радио алоқаларни эшитиб турганини билган ҳолда «Кипрга ўз вақтида етиб келган грек ҳарбий кемаларига ташаккурнома етказди». Бу ҳарбий найранг эди. Туркия ҳарбий кучлари олинган радиограмма маълумотини текшириб ўтирмасдан «душманни» яксон қилиш буйруғини беради. Мавжуд грек флотига зарба бериш учун 48 та учоқ жангга кирди.

    Туркия ҳарбий кучлари қўл остидаги уч эсминес кемалари Кипр байроғи остида сузаётган ҳар қандай кемага зарба бериш топшириғини олди. Турк ва грек кемалари ишлаб чиқарувчиси бир бўлгани, қолаверса, Турк қўмондонлигидан ҳаво зарбалари бериладиган ҳудудда бирорта ҳам турк кемалари мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумот сабаб турк ҳаво кучлари ўзларининг денгиз кучларига зарба берди. Турклар ўзлари билан ўзлари жанг қилаётганди. Натижада «Кочатепе» ҳарбий кемаси чўктирилди, 78 турк ҳарбий денгизчиси ҳалок бўлди, 13 нафар зобит ва кема экипажининг 64 аъзоси, омон қолган жами 42 нафар турк Исроил кемаси томонидан қутқариб олинди ва Ҳайфага олиб келинди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    22 июль санасидаги ҳаво жанглари оқибатида Туркия битта қирувчи учоғидан, Никосия аэропортидаги ҳарбий амалиётлар давомида эса M-47 Patton русумли бешта танкидан айрилди. Кипрлик грекларнинг йўқотишлари бир нечта ҳарбий машиналар ва учиш майдончасида турган иккита HS-121 учоғи бўлди. Август ойининг кейинги саналарида бўлиб ўтган ҳарбий амалиётлар чоғида турк ҳарбийлари ҳам, грек кучлари ҳам бир қатор йўқтишларга учради. Уруш якунларига кўра тарафларнинг йўқотишлари қуйидагича кўриниш олди:

    Кипрлик греклар: 309 инсон ҳаётдан кўз юмди, 909 инсон бедарак йўқолди, жароҳатланганлар – 1 141 нафар. Ҳарбий техника: 12 танк, 7 БТР, 47 та турли қуроллар;

    Гресия: ҳалок бўлганлар – 88 нафар, бедарак кетганлар – 83 нафар, ярадорлар – 148 нафар;

    Кипрлик турклар: вафот этганлар – 70 нафар;

    Туркия: вафот этганлар – 498 нафар, ярадорлар – 1 200 нафар. Ҳарбий техника: 26 танк, 4 БТР, 24 қурол, 1 ҳарбий кема

    Урушнинг оқибатлари

    Туркиянинг ҳужуми натижасида греклар шимолий Кипрни ташлаб чиқиб кетди, уларнинг мулкари талон-тарож қилинди. Кипр ороли икки қисмга бўлинди. 1983 йилда Кипрнинг шимоли Шимолий Кипр Туркия республикаси деб эълон қилинди. Лекин бу республикани Туркиядан бошқа ҳеч қайси давлат ҳозиргача тан олмай келади. Халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ бутун Кипр оролида мустақил Кипр Республикаси ҳокимияти ўрнатилиши назарда тутилади. 1974 йилдан буён Кипрни бир республикага бирлаштириш музокаралари олиб борилаётган бўлса-да, ҳозирча бу музокаралардан ҳеч қандай натижа чиққани йўқ.

    Грек Кипр республикаси 2004 йилдан буён Европа Иттифоқи аъзоси. 2007 йилда пойтахт Никосияни грек ва турк қисмларига ажратувчи девор бузиб ташланиши оролнинг бирлашиши ҳақида илиқ тахминларни юзага чиқарди. 2008 йилдаги сайловларда Димитрис Христофиаснинг президентликка келиши эса Шимолий Кипр билан яхши қўшничилик алоқаларини ўрнатиш борасида умидларни юзага келтирди.

    2014 йилнинг 12 май санасида Европа инсон ҳуқуқлари бўйича суди Страсбургдаги маҳкама жараёнида Туркия 1974 йилдаги уруш ҳаракатлари боис ҳарбий амалиётларда бедарак кетган кипрлик греклар қариндошларига ва урушдан жабр кўрганларга 90 миллион евро миқдорида компенсация тўлаш қарорини чиқарди. Кейинги куни эса Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Аҳмед Довудўғли «биз тан олмайдиган давлат учун компенсация тўламаймиз», деб баёнот берди.

    Кипрнинг бир яхлит мустақил мамлакат бўлиши эса вақт масаласи.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    20.07.2020, 14:51   Изоҳ (0)   51589
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хитойда коронавирусга чалинганлар 83 682 нафарга, Жанубий Кореяда эса 13 771 нафарга етди

    20.07.2020, 11:43

    Саудия Арабистони подшоҳи шифохонага ётқизилди

    20.07.2020, 10:29

    Малайзиядаги тиббиёт қўлқоплари ишлаб чиқарувчи корхона акцияларининг нархи 1000 фоизга кўтарилди

    20.07.2020, 09:10

    Қозоғистон президентининг маслаҳатчиси мамлакатда 2 миллион нафарга яқин одам коронавирус билан касалланиб, тузалиб бўлганини тахмин қилди

    20.07.2020, 08:03

    Пластик ортидаги раққоса, маҳбуслар учун фреска, кўчадаги масхарабоз. 19 июль суратлари

    19.07.2020, 23:34

    Бутун дунёда коронавирусдан вафот этганлар сони 600 минг нафардан ошди

    19.07.2020, 22:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарёда жонига қасд қилиш учун ўзини каналга ташлаган фуқарони ички ишлар ходими қутқарди 

    Ўзбекистон | 14 июн, 23:06

    Суперлига. “Пахтакор” “Бунёдкор” билан, “ОКМК” эса “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 14 июн, 22:18

    Актриса Фотима Режаметова ўзини осиб қўйган қўшниси юзасидан мурожаат билан чиқди (видео) 

    Ўзбекистон | 14 июн, 22:02

    Омбудсман Тошкентдаги ҳибсхонада аёл узоқ вақтдан бери сақланаётганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:50

    50 дақиқалик суҳбат: Путин ва Трамп Яқин Шарқдаги кескинлашган вазиятни муҳокама қилди

    Дунё | 14 июн, 21:20

    ChatGPT’дан диний саволларга жавоб олиш жоизми? Мусулмонлар идораси жавоб берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:18

    Таиланд ва Камбожа чегара можаросини ҳал қилиш учун учрашув ўтказди

    Дунё | 14 июн, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.