Ижтимоий тармоқларда Тошкент кўчаларининг бирида Tico русумли автомобилнинг ёнаётгани тасвирланган видео пайдо бўлди. ИИВ ЙХҲББ ахборот хизматининг маълум қилишича, ёнғин 16 июль куни Сергели туманида содир бўлган.
Маълумотларга кўра, соат 09:39 ларда туманнинг Шокирариқ кўчасида жойлашган 40-уй олдида «Оқава сув таъминоти» МЧЖга қарашли Tico русумли транспорт воситасида ёнғин юзага келган.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Таъкидланишича, Tico’нинг двигатель ва салон қисми ёниб кетган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Аввалроқ Тошкентда Mercedes-Benz билан тўқнашган Nexia 3, Сурхондарёда Malibu билан тўқнашган «ВАЗ 2101», Булунғурда қарийб 22 тонна бўёқ олиб кетаётган юк машинаси ёниб кетгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)