• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон кимё саноатида 2023 йилгача 500 млн долларлик 6 та йирик лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда

    Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёев 16 июль, пайшанба куни видеоалоқа орқали нефть-газ кимёси, электр техникаси ва фармацевтика саноатидаги янги лойиҳалар тақдимоти ҳамда ушбу тармоқларни ривожлантириш ишлари бўйича ҳисоботлар билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Тақдимотда нефть ва газ кимёси тармоғидаги импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариб, иқтисодий самарадорликни ошириш йўналишидаги янги лойиҳалар бўйича маълумот берилди.

    Таъкидланишича, 2019 йил 28 декабрда «Навоийазот» акциядорлик жамиятида Поливинилхлорид, каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш мажмуаси ишга туширилган эди. Бугунги кунда унинг 2-босқичи лойиҳалаштирилмоқда. Ушбу лойиҳа қиймати 440 миллион доллар атрофида бўлиши мўлжалланмоқда. 650 киши иш билан таъминланиши, йилига 132 миллион долларлик маҳсулот тайёрланиши режалаштирилган. Шунингдек, замонавий технологиялар ўрнатилгани натижасида катта ҳажмдаги табиий газ тежалади.

    Маълум қилинишича, 25 миллион долларлик навбатдаги лойиҳа водород пероксиди ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Тозалаш-дезинфекциялаш хусусиятига эга бу модда фармацевтика, тиббиёт, тўқимачилик ва маиший ҳаётда кенг қўлланилади. Лойиҳа натижасида 50 та иш ўрни яратилиб, йилига қарийб 20 миллион долларлик маҳсулот ишлаб чиқарилади. Ушбу корхонани 2021 йил сентябрда Навоий вилоятида ишга тушириш режалаштирилган.

    «Навоийазот» АЖда қиймати 18 миллион доллардан зиёд бўлган яна бир лойиҳа — карбамидоформальдегид концентрати ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. 2020 йил март ойида мазкур корхона қурилиши бошланган, уни келгуси йил мартда фойдаланишга топшириш мўлжалланган. Бу ерда йилига 9 миллион долларлик импорт ўрнини босувчи товарлар ишлаб чиқарилиб, 1 миллион долларлик экспорт қилинади, 50 та иш жойи очилади.

    Қиймати 12 миллион доллар бўлган карбоксиметилцеллюлоза асосида реагентлар ишлаб чиқариш лойиҳаси қурилиш, бурғулаш, озиқ-овқат саноати ва тиббиёт учун муҳим аҳамиятга эга. Шу йил март ойида Юқори Чирчиқ туманида унинг биринчи босқичи ишга туширилган. 2023 йилгача барча тўрт босқич амалга оширилгач, импорт ўрнини босувчи 9 миллион долларлик, экспортга йўналтириладиган 13 миллион долларлик маҳсулот тайёрланади. 100 та иш ўрни ташкил этилади.

    Кўпикли полипропилен ишлаб чиқариш лойиҳасининг қиймати 5 миллион доллар бўлиб, унинг натижасида 40 та иш ўрни яратилади, 8 турдаги янги маҳсулот ўзлаштирилади. Бу маҳсулотлар иссиқлик сақловчи қутилар, хавфсизлик шлемлари, автомобиль ўриндиқлари, ўйинчоқлар ва бошқа буюмлар тайёрлашда қўл келади. Ушбу корхонани 2021 йил августда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида ишга тушириш режалаштирилган.

    Давлат раҳбари мазкур лойиҳалар тақдимоти билан танишиб, уларни жадаллаштириш ва сифатли амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берди.

    Тизимдаги ишларни давом эттириб, қурилиш, автомобилсозлик, фармацевтика соҳаларида талаб юқори синтетик толалар, полиэфир смола, полимерлар, ароматик углеводородлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш юзасидан топшириқлар берилди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда кимё саноатини ривожлантириш учун 12 млрд доллар инвестиция киритилади

    Йиғилишда «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамиятининг биринчи ярим йилликдаги фаолияти якунлари ҳам муҳокама қилинди.

    Қайд этилишича, карантин даврида ҳам тизимдаги барча корхоналарда узлуксиз ишлашга шарт-шароит яратилди. Натижада олти ойлик режалар бажарилиб, қўшимча 1 миллиард куб метр табиий газ, қарийб 22 минг тонна конденсат ва 1,2 минг тонна нефть қазиб чиқаришга эришилган. 11 та лойиҳа бўйича жами 846,5 миллион доллар инвестициялар ўзлаштирилган.

    Президент ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини ошириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириб, импортни қисқартириш, соҳага рақамли технологияларни фаол татбиқ этиш бўйича кўрсатмалар берди.

    Геология-қидирув ишларини кенгайтириш, углеводородларни қазиб олиш ҳажмини кўпайтириш бўйича истиқболли лойиҳаларга хорижий инвесторларни жалб қилиш муҳимлиги таъкидланди.

    Аввалроқ Шавкат Мирзиёев кимё саноати корхоналарида ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳақида кўрсатма берганди.

    16.07.2020, 22:22   Изоҳ (0)   31090
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда коронавирус эпидемиясининг иккинчи тўлқини кечаётгани расман тан олинди

    16.07.2020, 21:14

    Самарқандда ўқишга киритиб қўйиши эвазига 10 минг доллар пора олган институт ўқитувчиси қўлга тушди

    16.07.2020, 20:44

    Навоий вилояти ҳокими коронавирус масаласида аҳолига мурожаат қилиб, ҳудуддаги вазият ҳақида маълумот берди

    16.07.2020, 20:20

    Ўзбекистонда 17 июль куни қандай об-ҳаво кузатилади?

    16.07.2020, 20:08

    Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар билан яқин масофада бўлганларни огоҳлантирувчи мобил дастур яратилди

    16.07.2020, 19:19

    Нурмат Отабеков баъзи соғ одамларга қилинмаган муолажалар учун катта харажатлар ёзилаётганига оид хабарларга муносабат билдирди

    16.07.2020, 19:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.