«Манчестер Сити» «Валенсия» ярим ҳимоячиси Ферран Торрес билан шартнома имзолаш борасида шахсий келишувга эришди.
Eurosport хабарига кўра, «шаҳарликлар» 20 ёшли Испания ёшлар терма жамоаси футболчисини узоқ муддатли шартнома имзолашга кўндирган. Энди Манчестер клуби «Валенсия» билан трансфер суммаси бўйича келишувга эришиши лозим.
Mundo Deportivo’га кўра, унинг трансфери 50 миллион еврога баҳоланмоқда. Инглиз клуби Торресни «Бавария»га ўтиб кетган Лерой Саненинг ўринбосари сифатида кўрмоқда. Аввалроқ Торреснинг хизматларига «Ювентус», «Реал» ва «Атлетико Мадрид» клубларининг қизиқиш билдиргани тўғрисида хабарлар тарқалганди.
Торреснинг «Валенсия» билан имзолаган шартномаси 2021 йилнинг ёзигача амал қилади. У 2019/20 йилги мавсумда Ла Лиганинг 32 учрашувида майдонга тушиб, 4 та гол ва худди шунча голли узатмага муаллифлик қилди.
Мабзуга доир: Golden Boy совринига даъвогарлар маълум бўлди
Изоҳ (0)