«Манчестер Сити» ҳужумчи Раҳим Стерлинг Англия Премьер Лигасининг 35-туридан ўрин олган «Брайтон»га қарши баҳсда (5:0) ҳет-трик қайд этди.
Бу англиялик 25 ёшли футболчи учун «шаҳарликлар» сафида Премьер Лигадаги 63, 64 ва 65-голлар бўлди.
Шу тариқа Стерлинг Яя Турени (62) ортда қолдириб, «Манчестер Сити»нинг Премьер Лига тарихидаги (1992/93 йилги мавсумдан кейин) энг яхши тўпурарлари орасида 2-ўринга чиқиб олди. Тўртинчи ўринда 59 та гол билан Давид Сильва бормоқда. Шунингдек, Стерлинг бир мавсум давомида гол уриш борасидаги шахсий рекордини ҳам янгилади. Айни дамда Раҳим ҳисобида жорий мавсум клуб доирасидаги мусобақаларда урилган 27 та гол бор. Унинг аввалги энг яхши натижаси эса 2018/19 йилги мавсумда қайд этилганди — 25 та гол
Клубнинг Англия Премьер Лигаси тарихидаги ва умуман инглиз футболининг юқори дивизионларидаги энг яхши тўпурари Серхио Агуэро (180 та гол) саналади.
35-турдан кейин «Манчестер Сити» 72 очко билан 2-ўринда бормоқда. 1-поғонадаги «Ливерпуль» эса чемпионлик 31-турда чемпионлик масаласини ҳал қилиб бўлган.
Мавзуга доир: «Манчестер Сити» Англия чемпионатида 35 йил аввалги натижани такрорлади
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)