Ўзбекистонда 10 июлдан карантин талаблари яна кучайтирилди, хусусан, ҳудудлараро қатновлар яна тўхтатилди. Шу сабабли 9 июль оқшомида Тошкент шаҳридан чиқиш постларида катта тирбандликлар юзага келгани ҳақида аввал хабар берилган эди.
Худди шундай катта тирбандликлар 10 июлга ўтар кечаси Қамчиқ довонида ҳам кузатилган. Ижтимоий тармоқларда қолдирилган видеохабарларда бундай тирбандликлар 10 июль тонгида ҳам тарқаб улгурмаганини маълум қилинган.«Бу, эҳтимол, Қамчиқ довони тарихидаги энг катта тирбандлик бўлса керак», — деб муносабат билдирган ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари.
Изоҳ (0)