• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Чайқалади лекин чўкмайди». 8 июль – Париж шаҳрининг туғилган куни

    Париж шаҳри эрамиздан аввалги 52 йилда илк бор Юлий Цезарь қайдномаларида тилга олинган. Бу расмий равишда Париж шаҳрининг туғилиш санаси деб ҳисобланади. «Дарё» Париж шаҳри тарихи ҳақида ҳикоя қилади.

    Лутеция – паризилар шаҳри

    Дунёнинг энг гўзал шаҳарларидан бири, Франция республикасининг пойтахти, энг кўп сайёҳлар ташриф буюрадиган шаҳарлардан бири, севишганлар шаҳри деб аталадиган Париж шаҳри эрамиздан аввалги I асрда Рим ҳукмдори Юлий Цезарнинг «Галлияга урушлар» асарида Lutecia, ёки Lutetia шаклида илк бор тилга олинади (Pierre-Henri Billy, Dictionnaire des noms de lieux de la France, éditions Errance, 2011, 639 p).

    Фото: Google Photos

    Кейинчалик, IV асрга келиб Lutetia apud Parisios шаклида учраса, V аср бошларидан Parisios, 887 йилдан бошлаб эса Paris шаклида айтила бошланган (Pierre-Henri Billy, Dictionnaire des noms de lieux de la France, éditions Errance, 2011, 639 p). Француз тилида Париж номи Paris шаклида ишлатилади. Бу сўз эса ўша ҳудудда яшаган галларга мансуб Parisii (Parizii) халқи номидан олинган.

    Сена дарёси ҳавзасида жойлашган мазкур шаҳар дастлаб юқорида айтилганидек, Юлий Цезарь қайдномаларида Lutecia шаклида тилга олинган. Lutecia эса Пьер Анри Билли фикрича, галча «лута» яъни лой деган маънони беради. Ўша ҳудуднинг ботқоқликлардан иборатлиги Цезарь ўзининг «Галлияга юришлар» асарида тасвирлаб берган. Parisii сўзининг қаердан келиб чиққанлиги ҳақида эса аниқ далиллар мавжуд эмас. Шунга қарамай, айрим манбалар унинг галча «парио», яъни қозон сўзидан олинганини қайд этади. «Қозондан чиққанлар» маъносида деб тахмин қилинади (Xavier Delamarre, Dictionnaire de la langue gauloise, éditions Errance, 2003, 246 p).

    Тарихи. Антик даврдан ҳозиргача

    Париж атрофида одамлар неолит давридан бошлаб яшай бошлагани ҳақида айрим маълумотлар учрайди. Бунда археологик қазишма натижасида топилган буюмлар далил сифатида келтирилади. Аммо галло-роман даврига бўлган давр тарихи ҳақида аниқ далиллар жуда кам. Ягона тасдиқланган маълумот бу эрамиздан аввалги 52 йилда Parisii халқининг ўша ҳудудда яшаганидир. Айнан шу даврда Галлия Юлий Цезарь томонидан эгалланади. Дастлабки халқлар яшаган ҳудуд эса Сена дарёсидаги Ile de la Cité оролчаси бўлиб ҳисобланади. Демак, Париж шаҳри ҳам кўплаб шаҳарлар сингари дарё бўйида шаклланган. Бугун ҳам дарё шаҳарнинг ажралмас қисми ҳисобланади.

    Lutecia IV- V асрлардаги ҳунларнинг Римга юришлари пайтида императорлар учун яхшигина бошпана вазифасини ўтагани манбаларда қайд этилган. Ҳатто, Аттила 451 йилда Париж остонларигача келиб жангсиз қайтиб кетган (Alfred Fierro, Histoire et dictionnaire de Paris, Paris, Éd. Robert Laffont, 1996, p 11-14). 508 йилда Галлиянинг катта қисмини эгаллаган Хлодвиг Париж шаҳрини ўз давлатининг пойтахти сифатида танлайди. Шаҳар бир неча бор викинглар томонидан бузиб ташланади ва ҳар сафар Ile de la Cité оролчасида қайтадан бўй кўтаради.

    Фото: Google Photos

    Капетинглар (987–1792йй ; 1814–1830) сулоласининг илк даврида Париж пойтахт бўлмаса-да, муҳим қароргоҳ вазифасини ўтайди. Капетингларнинг еттинчи қироли Филип II Август (1180–1223) замонида Париж қиролликнинг ягона поятхтига айланади. Капеитнглар сулоласи замонида Париж мамлакатнинг иқтисодий ва илм-фан марказига айланади. Сенанинг чап қирғоғида қад ростлаган шаҳар кейинчалик ўнг қирғоқ бўйлаб кенгайиб борди.

    Шаҳар ғарбий Европанинг энг машҳур диний марказларидан бирига ҳам айланди. Жумладан, 1250 йилга келиб Notre Dame de Paris ибодатхонаси қуриб битказилди. Шаҳар қирол ҳукуматининг рамзига айланди. Шаҳар икки қирғоқ бўйлаб тош девор билан ўралди. Бир пайтлар бўшаб қолган чап қирғоқ яна аҳоли билан гавжум бўла бошлади. XIV аср бошига келиб шаҳар аҳолиси 200 000 кишига етди ва бу унга Европанинг энг аҳолиси кўп шаҳар мақомини тақдим қилди.

    XIV асрдаги Европани қамраб олган қора ўлат Парижга ҳам етиб келди. Юз йиллик уруш даврида инглизларнинг тинимсиз ҳужумларига бардош беришга мажбур бўлди. Шу муносабат билан қирол Карл V шаҳар атрофини иккинчи девор билан ўрашга мажбур бўлди. Иқтисодий қийинчиклар сабаб норозиликлар келиб чиқди ва қиролга қарши исёнлар бўла бошлади. Тинимсиз давом этган тўнтаришлар натижасида Париж 1420 йилда инглизлар томонидан эгалланди. 1436 йилга келиб Карл VII уни қайтариб олишга муваффақ бўлди. Аммо ўз қароргоҳини Луара дарёси бўйига кўчиришга қарор қилди. Юз йиллик урушдан чиққан Париж деворлар ичидагина мавжудликни сақлаб қолди ва аҳоли сони юз минг кишига камайиб кетди.

    1528 йилда қирол Француа I ўз қароргоҳини яна Парижга қайтарди. Унинг ҳукмронлиги даврида шаҳар яна гуллаб яшнай бошлади. Университетларда илоҳиётга қўшимча равишда замонавий фанлар ҳам ўқитила бошланди. Гуманитар ва аниқ фанлар қирол истагига биноан дастурларга киритилди. Париж унинг ҳукмронлиги даврида христиан дунёсининг энг йирик шаҳрига айланди ва аҳолиси 280 минг кишига етди.

    Париж ўз ҳаёти давомида бир неча бор мудҳиш воқеаларни ҳам бошидан ўтказди. Шулардан 1572 йил 24 август куни ўтказилган «Авлиё Варфоломей қирғини», 1588 йил 12 майдаги «Баррикадалар куни» кабиларни санаб ўтиш мумкин. Бу тўполонлар диний урушлар даврида содир бўлди. Биргина Варфоломей қирғини давомида 2 мингдан 10 минггача одам ўлдирилган. Аммо Париж аҳолиси ўлим сони юқорилигига қарамасдан провинциялардан кўчиб келиш ҳисобига 400 минг кишига етди.

    Фото: Google Photos

    Франциянинг Қуёш Қироли Луи XIV ўз қароргоҳини Версал шаҳрига кўчирди ва Парижга ҳукмронлиги даврида бор йўғи 24 марта расмий маросимлар пайтидагина ташриф буюрди. Парижни бошқаришни унинг молия ишлари вазири Колберт ўз зиммасига олди.

    XVIII асрда Париж интеллектуал гуллаш даражасига чиқди. У Франция тарихида Люмиeрлар – зиёлилар даври деб ном олган оқим ғояларига бешик вазифасини ўтади. Шу асрда Париж иқтисодий жиҳатдан ҳам ўсишга эришди ва аҳоли сони 640 минг кишига ўсди. 1754 йилга келиб Париж шаҳри ҳомийси Авлиё Женевиeва шарафига Пантеон ибодатхонаси қурилди.

    Версалда бошланган 1789 йилги инқилоб Парижда кенг ёйилди. 14 июль куни инқилобчилар Бастилия қамоқхонасини эгаллаб олди ва бу кун Франция тарихида миллий байрам куни сифатида қолди. Аммо ушбу инқилоб Париж ҳаёти учун ижобий ҳолат бўлмади. Аҳоли сони 1800 йилга келиб 580 минг киши билан чекланиб қолди. 1806 йилга келибгина бу йўқотишлар ўрни қопланди. Шунда ҳам туғилиш пастлигича қолди, аҳоли эса провинциялардан кўчиб келиш эвазига ўсди.

    1799 йилда инқилоб оқибатида ҳукуматни қўлга олган Наполеон 1804 йилнинг 2 декабрь куни Парижнинг Notrdam de Parij ибодатхонасида Рим папаси қўлидан император тожини кийди ва Парижни империя пойтатхти деб эълон қилди. Унинг мақсади Парижни «янги Рим»га айлантириш эди (François Billaut, “Architecture : une ambition inachevée”, Point de Vue Histoire, no 10 “Napoléon Ier : l'apogée de l'Empire”,‎ décembre 2011, p 20). Шу мақсадда у бир қатор қурилиш ишларини бошлашга буйруқ беради. Юлдузлар майдонидаги «Ғалаба арки», Карюсел, Бурса саройи ҳамда Вандом устуни шулар жумласидандир. Шунингдек, Рим қироли саройини ҳам қурдиришига буйруқ беради. Аммо фақатгина Трокадеро боғи ва Иена кўпригигина қуриб битказилади. 1814 йилги Париж қамали пайтида Наполеон тахтдан воз кечишга мажбур бўлади.

    1814 йилги рус оккупацияси даврида Парижда «бистро» термини вужудга келади ва кейинчалик бу шу типдаги ресторанлар шаклланишига олиб келади. Рус аскарлари 1814 йил 3 июнь куни шаҳарни тарк этади. XIX аср Париж ҳаёти ҳақидаги энг гўзал тасвирларни биз Оноре де Бальзак, Виктор Гюго, Эжен Сю каби адиблар асарларидан ўқиб олишимиз мумкин бўлади.

    Фото: Google Photos

    Иккинчи империя давирга келиб, Наполеон III Парижда урбанизмга алоҳида эътибор беради ва айтиш мумкинки, Парижнинг бугунги қиёфаси шаклланишига сабабчи бўлади. Айниқса, Ҳаусман томонидан амалга оширилган уй-жойлар қурилиши шаҳар қиёфасини бутунлат ўзгартириб юборади.

    1860 йилдан бошлаб шаҳар қўшни коммуналар ҳисобига кенгайишни бошлайди. Майдони 3 288 гектардан 7 802 гектарга кенгайиб, туманлар сони 12 тадан 20 тага етади. 1870 йилги Франция-Пруссия уруши пайтида Париж бир неча ой пруссияликлар томонидан қамал қилинишига қарамай, таслим бўлмайди. Шу даврга келиб ҳаво почтасига асос солинади. 1871 йил 18 мартда ташкил этилган Париж коммунасининг 28 майга келиб тарқатиб юборилиши билан Париж тарихидаги энг сўнгги фуқаролар урушига барҳам берилди.

    XIX аср охирларидан Биринчи жаҳон урушигача бўлган давр Франция тарихида «Ажойиб давр» деб ном олади ва бу даврда Париж иқтисодий жиҳатдан ривожланишга юз тутади. 1913 йилда Парижда юз минг корхонада бир миллион ишчи меҳнат қилган. 1900 йилдан 1913 йилгача Парижда 175 кинотеатр ташкил қилинди, бир нечта катта савдо мажмуалари қурилди ва Париж дунёнинг Лондондан кейинги энг йирик тижорат марказига айланди.

    Иккита халқаро универсал кўргазма Париж учун жуда аҳамиятли бўлди. Жумладан, 28 миллион ташрифчини қабул қилган 1889 йилги кўргазма чоғида кейинчалик шаҳарнинг рамзига ва ташриф қоғозига айланган Эйфель минораси қурилди. 53 миллион ташрифчини қабул қилган 1900 йилги кўргазма чоғида эса Париж метрополитенининг биринчи линияси, Катта ва Кичик саройлар ҳамда Александр III кўприги фойдаланишга топширилди.

    Айнан шу даврларда Париж маданий соҳада ҳам ўз ривожланишининг чўққисига эришди. Шаҳар Пикассо, Матис, Брак, Фернанд Леже сингари рассомларни ўз бағрига қабул қилди.

    Фото: Google Photos

    Биринчи жаҳон урушида Париж немис артиллерияси ҳужумига учраган бўлса, Иккинчи жаҳон урушида немис фашистлари томонидан эгаллаб олинди ва 4 йил давомида ҳукумат Виши шаҳрига кўчиб ўтишга мажбур бўлди. Бу давр Париж учун немис оккупацияси даври бўлди. Икки жаҳон уруши оралиғидаги давр эса бутун дунёда бўлгани сингари Парижда ҳам ижтимоий-иқтисодий инқироз йиллари бўлди.

    Шаҳар иккинчи жаҳон урушиан кейин бир қатор сиёсий воқеликларга майдон бўлди. 1961 йил 17-октябр куни Жазоир мустақиллиги учун норозилик намойишлари куч билан бостирилди. 32 дан 325 кишига одам полиция томонидан қириб юборилди. 1968 йил 22 март куни Нантер шаҳрида талабалар намойишлари бошланди ва Парижнинг лотин кварталига ҳам етиб келди. Тартибсизликлар икки ой давом этди ва сайловлардаа кўпчилик генерал де Голни қўллаб қувватлади ва тартибсизликларга барҳам берилди.

    Жорж Помпиду даврида унинг номи билан аталадиган замонавий санъат музейи ва кутубхона қурилди. 1991 йилда UNESCO Сена дарёси қирғоқларини, Сулли кўпригидан, Иена кўпригигача бўлган ҳудудни Жаҳон маданий мероси рўйхатига киритди.

    2015 йилдан Францияда бир қатор террористик ҳаракатлар амалга оширилди. Жумладан, Париж шаҳрида 2015 йилнинг январь ойида Чарли Ҳебдо карикатура журнали ходимларига нисбатан қуролли ҳужум уюштирилди. 11 январь куни ушбу воқеаларга жавобан Парижда 3 миллион кишини, жумладан 50 та давлат раҳбарини бирлаштирган намойиш бўлиб ўтди. Шу йилнинг 13 ноябрь куни тунида ҳам Парижнинг бир нечта жойида террористик ҳужум ҳаракатлари амалга оширилди. Ушбу ҳаракатлар натижасида 130 га яқин одам ҳалок бўлди ва юзлаб инсонлар жароҳатланди.

    Фото: Google Photos

    2017–1018 йилларда ҳам икки бор террористик ҳаракатга нишон бўлган Париж, 2019 йилнинг 15 апрель куни катта ёнғинни бошидан кечирди. Шу куни минг йиллик тарихга эга Франция католикларининг рамзи Notre Dame de Paris ибодатхонасида ёнғин чиқди ва унинг ёғочдан ишланган минораси қулаб тушди.

    Паиржнинг кўзга кўринган обидалари

    Париж дунёдаги энг машҳур туризм йўналишларидан бири ҳисобланади. Шаҳарнинг туризм салоҳияти дунёда тенги йўқларидан бири ҳисобланади. Шаҳарда 1 800 дан ортиқ рўйхатга олинган тарихий аҳамиятга эга иншоотлар мавжуд бўлиб, улардан 200 дан ортиғини диний иморатлар ташкил қилади. Парижнинг энг машҳур тарихий иншоотлари турли даврларга оид бўлиб, асосан марказда ва Сена дарёси қирғоқларида жойлашган. Ушбу иморатлар UNESCO рўйхатига киритилган бўлиб, улар орасида Notre Dame de Paris ибодатхонаси, Лувр музей-саройи, Hôtel des Invalides монументи, Александр III кўприги, Катта сарой, Ке Бранли – Жак Ширак музейи, Эйфель минораси, Трокадеро майдони кабилар бор.

    Сите оролида жойлашган Notre Dame de Paris ибодатхонаси XII-ХIII асрларда қурилган бўлиб, Парижнинг юраги ҳисобланади ва барча масофалар унинг майдонидан бошлаб ҳисобланади. У готик усулда қурилган иншоот бўлиб, бир XIX асрда бир неча бор қайта таъмирланган. Ғарбий фасади эса ХХ аср охирида тозаланган.

    Классик усулда қурилган бинолар Париж марказида ҳам мавжуд бўлиб, уларнинг энг қадимгиларидан бири Лотин кварталида қад кўтарган Сорбонна университетидир. Сена қирғоғида яна бир муҳим объект, дунёнинг энг йирик ва энг кўп ташриф буюриладиган музейи Лувр жойлашган. XIV асрдан XVII асргача француз қиролларининг қароргоҳи вазифасини ўтаган сарой XVIII асрда музейга айлантирилган. 2019 йилда музейга 10 миллионга яқин томошабин ташриф буюрган.

    Сена дарёси қирғоғида 1889 йилги Халқаро кўргазма учун архитектор Густав Эйфель лойиҳаси асосида қурилган Эйфель минораси, шубҳасиз, шаҳарнинг ташриф қоғозига айланди десак муболаға қилмаган бўламиз. Минора 320 метр баландликка эга бўлиб, тўлиғича метал конструкция асосида қурилган. Минора ташрифчилар сони бўйича Лувр музейидан кейинги ўринда туради.

    Парижининг шиори

    Париж шаҳри ўзининг герби, байроғи, логотипи ва шиорига эга. Париж шаҳрининг шиори лотин тилидан олинган «Flutuat nec mergitur» яъни, «Чайқалади, лекин чўкмайди» иборасида ифодаланган.

    Париж байроғи.

    Париж байроғи.
    Фото: Google Photos

    Байроғи эса икки хил вертикал туширилган кўк ва қизил рангда берилган бўлиб, марказида шаҳар герби, гербда эса Парижни ифодалайдиган кема, юқорисида шаҳар деворлари тож шаклида кийдирилган. Икки томонида ўсимлик барглари ўраб турибди. Гербда, шунингдек, шаҳар шиорини ҳам кўриш мумкин.

    Шаҳарнинг ҳомийси сифатида V асрда яшаган Авлиё Женевева ҳисобланади. Афсоналарга кўра, у ўзининг дуоси билан Аттила бошлиқ Ҳунларни шаҳардан қайтариб юборган деб ишонилади.

    Жаҳонгир Остонов тайёрлади.

    08.07.2020, 10:59   Изоҳ (0)   69819
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қозоғистонда ўтган бир сутка ичида 1376 кишида, Қирғизистонда эса 345 кишида коронавирус аниқланди

    08.07.2020, 10:46

    Боливия прокуратураси собиқ президент Моралесни терроризмда айблади

    08.07.2020, 09:19

    Донбасс, Абхазия ва Жанубий Осетияни Россия таркибига қўшиш бўйича референдум ўтказиш таклиф этилди

    08.07.2020, 08:49

    Ҳиндистонда карантин қоидаларини бузганлар COVID-клиникаларида мажбурий меҳнатга жалб қилинмоқда

    08.07.2020, 07:01

    Хитойда салонида ўқувчилар бўлган автобус сув омборига тушиб кетиши оқибатида камида 21 киши ҳалок бўлди (видео)

    08.07.2020, 00:37

    Намойишга чиққан келинчаклар, судга келаётган актёр, овқат тарқатаётган ўт ўчирувчилар. 7 июль суратлари

    07.07.2020, 23:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Наманганда Kia дилерлик марказининг очилиши 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Замонавий электромобилларда “Буюк ипак йўли бўйлаб саёҳат”


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Нозик дидлилар учун: Asus’нинг Copilot+ га эга биринчи SI ноутбуки – Vivobook С 15 нималарни таклиф қилади


    Beeline Uzbekistan Хоразмда янги база станцияларини ишга туширди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Европа Чемпионлар Лигасининг янгича формати: асосий ўзгаришлар ва бунинг мухлисларга қандай фойдаси бор?

    30.08.2024, 10:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Суперлига. “Машъал” ўз майдонида “Қизилқум” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 21:15

    Трамп Хитой билан музокарада катта ютуқларга эришилгани ҳақида баёнот берди

    Дунё | 11 май, 20:56

    Зеленский Ўзбекистондаги учта компанияга санкция қўллади

    Ўзбекистон | 11 май, 20:20

    Суперлига. “Навбаҳор” минимал ҳисобда ғалаба қозонди

    Спорт | 11 май, 20:09

    Лаб бўёғи нега узоқ турмайди: сиз билмаган 5 хато

    Лайфстайл | 11 май, 19:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.