• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Халқаро ҳисоб-китоблар қироли. 6 июль — АҚШ долларининг «туғилган куни»

    АҚШ доллари дунёдаги энг машҳур валютадир. Соя остидаги иқтисодиётни хуш кўрадиган йирик бинес вакилларидан  тортиб то кўча-кўйда  «доллар ошибди» дея важ кўрсатадиган пистафурушлар орасида маълум ва машҳур бўлган, халқаро молиявий ҳисоб-китобларнинг асосий қийматини белгилайдиган АҚШ долларининг тарихи, доллар атрофидаги қизиқарли ва баъзан нохуш воқеалар ҳақида ҳикоя қиламиз.

    Долларнинг пайдо бўлиш тарихи

    АҚШ долларининг пайдо бўлиши Европа тарихи билан чамбарчас боғлиқ. XVI аср бошларида Рим католик черковининг Богемия ҳудудида авлиё Иоахим тасвири туширилган танга зарб қилинади. Мазкур танга халқ орасида «иоахим талери» номи билан эл оғзига тушади. Вақт ўтиши билан халқ тангани содда қилиб «талер» деб атай бошлайди. Испанияда «далеро», Нидерландияда «дальдре», Германияда «талер» деб номланган пул бирлигининг номи сифатида ишлатила бошланади.

    Фото: Wikimedia

    Фото: Wikimedia

    Талер кумуш пулларнинг олтин пуллардаги эквиваленти сифатида ўзаро олди-сотдиларда ишлатила бошлайди ва халқлар ўртасидаги савдо-сотиқ алоқаларини кучайтиришга хизмат қилади. 1873 йилга келиб немислар ўзлари муомалага киритган талердан воз кечади, маркани муомалага киритади. Айрим лотин америкалик нумизматлар назарида доллар испан тилидаги «долор» — азоб, қайғу каби маъноларни билдирадиган сўз бўлган.

    АҚШ тарихида дастлабки долларнинг зарб қилиниши 1775 йилга бориб тақалади. АҚШ тарихида илк қоғоз пуллар континенталчиларнинг мустақиллик урушидаги харажатларини қоплаш учун босиб чиқарилади. Мазкур банкноталар солиқ тушумларининг эҳтимолий миқдори билан белгиланар, шу боисдан улар қисқа вақт ичида қадрсизланар ҳамда у банкноталарни сохталаштириш ниҳоятда осон эди.

    1781 йилда Континентал Конгрес аъзолари Филадельфияда тўпланади ва шу мажлисда Шимолий Америка банки низоми тасдиқланади. Мазкур банк АҚШнинг мустақиллик учун курашида энг асосий молиявий вазифаларни бажариш ваколатига эга бўлади. 1785 йил 6 июль санасида доллар мамлакатнинг асосий пул бирлиги деб эълон қилинади. Мазкур воқеагача АҚШдаги турли зарбхоналар испан, инглиз ва француз пул бирликларини зарб қилиш ишлари билан машғул эди.

    $ белгисининг пайдо бўлиши

    Доллар белгисининг пайдо бўлиши ҳақида ҳам бир қатор расмий ва норасмий маълумотлар тарқалган. Расмий маълумотларга кўра, ҳозирги биз билган $ белгисини келиб чиқиши ирланд бўлган савдогар ва плантатор Оливер Поллок номи билан боғлиқ (Arthur Nusbaum A history of the dollar). Поллок АҚШнинг мустақиллик учун уруши даврида америкалик ватанпарварлар армиясининг асосий таъминотчиси сифатида бухгалтерия ҳисоб-китобларига берилган ёрдамнинг миқдорини ёзишда «$» белгисидан фойдаланади.

    Фото: Wikimedia

    Фото: Wikimedia

    Поллок ўзининг харажатларини америкалик конгресмен Роберт Моррисга тақдим қилади ва конгресмен мазкур белгини ишлатган илк америкалик расмий сифатида тарихда қолади. «$» белгисидаги икки таёқча долларга испан пул бирлиги бўлмиш песода тасвирланган Гибралтардаги икки устунни ифодалаган. Кейинчалик америкаликлар мазкур икки таёқчани бир таёқчага айлантирган.

    Бошқа тарихий манбаларга кўра, «S» белгисидаги икки таёқча АҚШнинг қисқартмаси (US) дан келиб чиққан дейилади ва бунда S ҳарфи устига U ҳарфи туширалади ва U ҳарфининг пастки қисми олиб ташланади дейишади.

    Немис манбаларига кўра, доллар белгисининг келиб чиқиши Исо алайҳиссаломга бориб тақалади. Талернинг олд томонида хочга михланган Исо пайғамбар, танга ортида эса хочни ўраб олаётган илон акс эттирилган. Кейинчалик бу илон гравюраси «$» белгисига айланган дейилади. Бошқа бир манбаларда эса доллар белгисининг келиб чиқиши шох Сулаймон ибодатхонаси билан боғлиқ. «S» белгиси шох Сулаймоннинг исми ва унинг икки устунидан келиб чиққанлиги айтилади. АҚШнинг асосчиларининг аксари масонлар бўлганлиги инобатга олинса, бу ҳам ҳақиқат сифатида талқин этилади.

    АҚШ доллари эволюцияси

    1792 йилда АҚШнинг Филадельфия шаҳрида мамлакатдаги биринчи зарбхона ташкил этилади. 1793 йилдан мазкур зарбхона АҚШнинг дастлабки долларларини зарб қила бошлайди, албатта, бу пуллар ҳали биз билган доллардан анча фарқ қилувчи пул тангалар эди. Яна фарқ қилувчи жиҳати, бу танга долларларда АҚШ президентларининг тасвирлари туширилмаганди. АҚШни асос қилган миллат оталари янги мамлакатнинг пулларида монархияни эслатувчи монархларнинг қиёфалари акс этишини исташмаганди. Дастлабки тангаларда Озодликнинг шахс сифатида мажозлантирилган тимсоли, бошқа тарафида эса бургут тимсоли гавдалантирилган эди.

    Фото: Wikimedia

    Фото: Wikimedia

    Орадан 30 йилча вақт ўтиб, 1836 йилда АҚШ доллари тангалари қиёфаси ўзгартирилади. Эндиликда тангаларда ўтирган ҳолатда акс эттирилган Озодликнинг тимсоли тасвири туширила бошлайди. 1849 йилдан бошлаб Калифорния олтин жазаваси бошлангандан кейин ҳар икки тарафида парвоз қилаётган бургут тасвири бор 20 долларлик тангалар зарб қилинади.

    Фото: Wikimedia

    Фото: Wikimedia

    Америка қоғоз «бакс»лари. «Бакс» инглизча «buck» сўзидан келиб чиққан бўлиб, бу сўз оқ танлилар ва ҳиндулар ўртасидаги олди-сотди, асосан, кийик териси асосида йўлга қўйилганди. Ҳинду оқ танлиларга ўз маҳсулотларини туз, қурол, «оловли сув», ўқ-дорига алмаштириб олгани келарди. Оқ танлилар эса ҳиндуга бирор-бир нарса уч бакс, яъни учта кийик териси туришини айтарди.

    Яна бошқа манбаларда «бакс» атамасининг келиб чиқиши фуқаролар уруши даври ва ундан кейин зарб қилинган қоғоз пулларнинг орқа фонидаги зангори ранг билан боғлиқлиги айтилади. Натижада халқ орасида «Greenbacks» деган ном олади ва давр ўтиши билан қисқартирилиб, «баcкс» деб атала бошланади.

    Фото: Wikimedia

    Фото: Wikimedia

    Фуқаролар уруши ёқасига келиб қолган иттифоқчилар ҳукумати банкротлик хавфи остида қолади. Шунда Конгресс Фуқаролик уруши билан боғлиқ харажатларни молиялаш мақсадида молия вазирлигига қоғоз пулларни зарб қилишни топширади. Шундай қилиб АҚШ тарихидаги илк қоғоз пуллар муомалага киритилади.

    1862 йилда муомалага киритилган 1 АҚШ долларида молия вазири Салмон П.Чезнинг портрети тасвири туширилади. Шу билан биргаликда президент Александр тасвири туширилган 2 ва 5 долларлик номиналлар, Авраам Линкольн тасвири ишланган 10 долларлик номинал, аёл қиёфасида тасвирланган Озодлик рамзи туширилган 20 долларлик номинал билан биргаликда генерал Уинфилд Скотт тасвири туширилган 50 ва 100 долларлик номиналлар ҳам муомалага киритилади. Бундан ташқари, ўша кезларда 500 ва 1000 долларлик номиналлар ҳам зарб қилинади.

    Фуқаролик урушларидан сўнг мамлакат молия вазирлиги долларни ислоҳ қила бошлади. 1865 йилда Молия вазирлиги олтин сертификатларини муомалага татбиқ қилди ва бу сертификатлар 1933 йилгача ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун хизмат қилди. Фуқаролар уруши тугаганидан сўнг АҚШ Молия вазирлиги сохта пулларни зарб қилишга қарши курашадиган махсус хизматни ташкил қилади. Бу ташкилот эса АҚШ долларининг қалбакилаштирилишига қарши курашда самарали ишлар олиб борди.

    Ноқонуний зарбхоналар ёпилди. Мамлакатда ягона пул зарб қиладиган муассасага йўл очди. 1877 йил 1 октябрдан бошлаб то ҳозирги кунгача Америка долларини босиш Гравировка ва босма бюроси зиммасига юклатилади. Ўша пайтларда бюро атиги 6 нафар ишчи билан ўз фаолиятини бошлаган бўлса, ҳозирда Вашингтондаги бу бюрода 1800 ходим меҳнат қилади. Бюро 50 дона пул босувчи станокларда долларни зарб қилиш билан бирга мамлакатнинг турли кўринишдаги почта маркаларини ҳам босиш билан шуғулланиб келмоқда. Мазкур бюро, шунингдек, АҚШ давлат ташкилотлари, хусусан, Оқ уй учун ҳам ҳужжатлар, таклифномалар, фуқароликка қабул қилиш борасидаги сертификатлар-у ҳужжатларни етказиб бериш билан шуғулланади.

    Фото: Wikimedia

    Фото: Wikimedia

    1893 йилда ортиқча маҳсулотнинг пайдо бўлиши, Чарльз Хоффман назарида молиявий инқирозга сабаб бўлди. Натижада АҚШдаги темир йўл компаниялари, 15 мингга яқин хусусий компаниялар ва 500 га яқин банклар акциялари кескин тушиб кетиши, уларни банкрот қилди. Ишсизлик даражаси эса мисли кўрилмаган 17-19 фоизлик рекорд даражага етди. Натижада АҚШ ҳукумати 1913 йилда ўтмишдаги муаммолар қайта юз бермаслиги учун АҚШ Федерал захира тизими ҳақидаги қонунни қабул қилди. Қонунга биноан, Федерал захира тизимига мамлакат иқтисодиётининг барқарор ишлаши учун пул ва кредит сиёсатини назорат қилиши вазифаси юклатилади. Бугунги кунда Федерал захира тизими АҚШ ва унинг ташқарисида муомалада бўлган АҚШ валютаси оқимининг 99 фоизини назорат қилади.

    1929 йилда АҚШ доллари бир қатор ўзгаришларга учрайди ва бугунги кунда биз билган кўринишга келади. Ўзгаришлар, аввало, доллар ҳажмининг 25 фоизга қисқаришида, юзасидаги портретларнинг ягоналигини таъминлашда ўз ифодасини топади. 1957 йилда АҚШ долларида In God We Trust («Худо биз билан») ёзуви босила бошлайди ва бу 1963 йилдан бошлаб барча банкноталарда ўз ўрнига эга бўлади.

    1990 йиллардан бошлаб АҚШ долларининг қалбакилаштирилишининг олдини олиш учун 50 ва 100 долларлик купюраларда ҳимоя ипи ва микро тамға элементлари жорий этилади. 1993 йилдан бошлаб эса мазкур ҳимоя воситалари бир долларлик банкнотадан ташқари барча банкноталарга киритилади.

    1994 йилда АҚШ Молия вазирлиги янги ҳимоя билан таъминланиши учун 20, 50 ва 100 доллар номиналидаги банкноталарнинг дизайнини ўзгартиришини эълон қилди ва бу ўзгаришлар 1996 йилдан амалга киритилди.

    Фото: Wikimedia

    Фото: Wikimedia

    Бугунги кунда АҚШ долларининг 1, 2, 5, 20, 50 ва 100 доллар номиналидаги банкноталари кўпроқ амал қилади. Икки доллар номиналидаги банкноталар сўнгги марта 1970 йилларда зарб қилинган ва ҳозирда икки долларлик банкнота АҚШ ичкарисидан бошқа ҳудудда камроқ учрайди. Мамлакатда чой-чақа, қайтим учун энг кўп ишлатиладиган АҚШ тангаси «дайм» деб эталади ва бу 25 сентлик қийматга эга.

    Даймнинг олд тарафида Жорж Вашингтон, орқа тарафида эса АҚШ герби ва «One Dime» — 25 сент деган ёзув мавжуд бўлган. Лекин ҳозирда 25 сентлик танганинг олд тарафида Франклин Делано Рузвельтнинг тасвири ва орқа тарафида машъалани қуршаб олган зайтун ва эман дарахтлари қуйи қисмида «E Pluribus Unum» ёзуви остида эса «One Dime» ёзуви жой олган. (6 Сурат)

    Доллар ҳақидаги қизиқарли фактлар:

    • Америка долларини зарб қилишда қоғоз билан биргаликда 25 фоиз зиғир ва 75 фоиз пахта толаси ҳам ишлатилади. Банкнотанинг тахминий оғирлиги бир граммни ташкил қилади;
    • энг кўп зарб қилинган банкнота 1 $ қийматидаги банкнота ҳисобланади;
    • ҳар бир танга ва қоғоз пулда «In God We Trust» ёзуви мажуд ва бу қонун билан 1960 йилларнинг ўрталарида мустаҳкамлаб қўйилган;
    • ҳар куни 35 миллион дона турли номиналдаги АҚШ доллари муомалага киритилади;
    • бугунги долларлар 4 минг мартагача букланиб эзилишларга дош беролади ва ҳар бир купюранинг ўз амал қилиш муддати бор. Масалан, 100 АҚШ доллари 5 йил муддатга, 20 АҚШ доллари эса атиги 25 ойга бардош бера олиши кафолатланган. Паст номиналдаги банкноталар кўпроқ муомалада бўлиши билан қисқа давр ичида яроқсиз ҳолга келиши айтилади;
    • 1969 йилгача АҚШда ҳаттоки 100 минг доллар номиналидаги банктолар ҳам зарб қилинган. Бу қийматдаги банкноталар, асосан, мамлакат ичидаги банклараро ҳисоб-китобларни амалга оширишда фойдаланилган;
    • 2015 йилда ўтказилган «20 долларлик банкнотада кимнинг суратини кўришни истайсиз?» деган ижтимоий сўровларда америкаликлар Гарриет Табмен, Барак Обама, Роза Паркс каби шахсларнинг тасвири туширилиши учун овоз берган.
    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    06.07.2020, 18:42   Изоҳ (0)   41056
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хитойда коронавирусга чалинганлар сони бир суткада 4 кишига, Жанубий Кореяда эса 48 кишига ошди

    06.07.2020, 18:06

    Туркманистонда жорий этилиши мумкин бўлган тақиқлар сабаб оч кул ранг ва сарғиш рангли автомобилларни сотиш бошланди

    06.07.2020, 16:10

    «Илтимос, қурилмаларни сотиб олишга ёрдам беринг». Бишкек мэри қирғизистонлик бизнесменлардан пневмонияга қарши курашда ёрдам сўради

    06.07.2020, 15:08

    Афғонистон президентининг ҳомийси бўлган ўзбек бизнесмени Туркияда коронавирусдан вафот этди

    06.07.2020, 14:10

    Боливия соғлиқни сақлаш вазирида коронавирус аниқланди

    06.07.2020, 13:49

    Путин Совет иттифоқи таркибидаги мамлакатларнинг мустақил давлат бўлиб ажралиб чиқишида СССР конституциясини айблади

    06.07.2020, 13:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.