UFC’нинг енгил вазндаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдулманап Нурмагомедовнинг дафн маросимида 10 киши иштирок этди. Бу ҳақида Кироваул қишлоғи оқсоқоли Илёс Хазиев маълум қилган.
«Туман раҳбари, Нурмагомедовнинг ака-укалари келди. Дафн маросимида кўп одам тўпланишига рухсат йўқ.
Нурмагомедовларнинг кўпчилиги коронавирусга чалинган, шунинг учун улар дафн маросимида кўп одам тўпламасликка қарор қилган. Дафн маросимида ўнга яқин одам, фақат энг яқин қариндошлар қатнашди», — дейди Хазиев.
Аввалроқ Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Абдулманап Нурмагомедов вафот этганини маълум қилганди. Мутахассис май ойининг бошларида Москвадаги шифохонага жойлаштирилганди. Унда коронавирус борлиги аниқланган, шунингдек, Нурмагомедовларнинг каттасида юрак билан муаммолар кузатилган.
Кейинроқ Ҳабиб отасининг аҳволи ҳақида хабар берган ва унда коронавирус ортда қолган, бироқ вазият жиддий эканини таъкидлаганди.
Таъкидланишича, Абдулманап Нурмагомедов икки бор инсултни бошдан кечирган ва кома ҳолатидан чиқа олмаган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)