• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12496.94
    • RUB159.38
    • EUR14405.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Япония, Жанубий Корея ва БАА билан иқтисодий ҳамкорлик ҳақида видеоанжуман тарзида йиғилиш ўтказди

    Президент Шавкат Мирзиёев 2 июль, пайшанба куни Ўзбекистоннинг инвестицион ва ташқи савдо фаолияти прогноз кўрсаткичларининг 2020 йил I ярмидаги ижросини муҳокама қилиш, шунингдек, Япония, Корея Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари билан устувор қўшма лойиҳаларнинг бориши ҳамда савдо-иқтисодий, инвестицион ва молиявий-техник ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини кўриб чиқишга бағишланган видеоанжуман тарзидаги йиғилиш ўтказди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Тадбирда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги олдига қўйилган вазифалар ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар, шу жумладан, инвестицияларни жалб этиш ва экспорт бўйича прогноз кўрсаткичларни ҳамда хорижий шериклар билан эришилган келишувларни ўз вақтида амалга оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларга доир таклифлар эшитилган.

    Йиғилишда глобал миқёсдаги эпидемиологик вазият ва ундан келиб чиқаётган чекловлар Ўзбекистоннинг инвестицион ва ташқи савдо фаолиятига бевосита таъсир кўрсатиб, тадбиркорлар учун молиялаштириш, қурилиш, ишлаб чиқаришда зарур хом ашё ва ускуналарни етказиб бериш масалаларида маълум тўсиқлар яратаётгани таъкидланди. Жумладан, Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари ва экспортчиларини ўз вақтида қўллаб-қувватлаш бўйича чоралар кўрилгани, тижорат банкларини етарли ресурслар билан таъминлаш мақсадида халқаро молиявий институтларнинг 1,2 миллиард доллар миқдоридаги маблағлари жалб этилгани, ҳисобот даврида умумий қиймати 1,8 миллиард долларлик 28 та йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига 3,8 мингта янги иш ўрни яратилишига эришилгани айтиб ўтилди.

    2020 йилнинг I ярим йиллиги ҳисоботига кўра, ҳудудларни ривожлантириш дастурлари доирасида умумий қиймати 9,5 триллион сўмлик 2049 та йирик инвестиция лойиҳаси амалга оширилиб, 27 мингта янги иш ўрни яратилган.

    Бугунги кунда қатор тармоқларда коронавирус пандемияси билан боғлиқ хатарлар таъсири остида инвестицияларни ўзлаштиришнинг прогноз кўрсаткичларини бажариш кечикаётгани таъкидланди. Президент томонидан 2020 йил якунига кўра кўзланган натижаларга сўзсиз эришиш мақсадида амалга оширилиши режалаштирилган инвестиция лойиҳаларининг кўрсаткичлари ва рўйхатларини қайта кўриб чиқиш вазифаси юклатилган.

    «Йил якунига келиб Ўзбекистон иқтисодиётига жалб қилинган инвестициялар ҳажми 9,9 миллиард долларни, шу жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар — 6,8 миллиард, халқаро молиявий институтлар маблағлари — 3,1 миллиард долларни ташкил этиши кутилмоқда. Иқтисодий тараққиётнинг муҳим драйверларидан бири сифатида экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш чораларига алоҳида эътибор қаратилди.

    2020 йилнинг 6 ойи якунларига кўра, мамлакатимиз корхоналари томонидан 6,1 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилинган. Айни пайтда экспорт фаолиятига 950 та янги корхона жалб этилди, хорижга янги 85 та номдаги маҳсулот етказиб бериш ўзлаштирилди, шунингдек, қўшимча 4 та давлат бозорига чиқилди», — дейилади хабарда.

    Йиғилишда Республика комиссиясига жаҳондаги иқтисодий вазиятнинг беқарорлиги ҳамда глобал бозордаги талаб ва таклифнинг пасайишини эътиборга олиб, 2020 йилнинг иккинчи ярмида экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида пандемия оқибатидаги ташқи омиллар Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолиятига кўрсатиши мумкин бўлган салбий таъсирни камайтириш бўйича чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш вазифаси юклатилган.

    Чора-тадбирлар мажмуи ижроси таъминланса, Ўзбекистон экспорти йил якунига бориб 17,1 миллиард долларни ташкил этиши кутилмоқда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Япония, Корея Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари билан ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичлари муттасил ошиб бораётгани, олий даражадаги учрашувлар якунлари бўйича қабул қилинган «йўл харита»лари доирасида турли тармоқларда янги кооперация лойиҳалари амалга оширилаётгани, инвестицион ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича янги таклифлар ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги қайд этилди.

    Ўзбекистонда япониялик ҳамкорлар билан биргаликда геология, кимё ва нефть-кимё, банк-молия, соғлиқни сақлаш ва таълим каби соҳаларда умумий қиймати 5,6 миллиард долларлик 48 та лойиҳа амалга оширилаётгани таъкидланди.

    Хусусан, HIS компанияси билан меҳмонхона мажмуаларини қуриш, Isuzu ва Itochu компаниялари билан SamAvto қўшма корхонасининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) билан Навоий иссиқлик электр станциясида энергетик блоклар барпо этиш бўйича ва кўплаб бошқа лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилаётгани таъкидлаб ўтилди.

    Шавкат Мирзиёев аниқ иқтисодий дастур ва лойиҳаларни илгари суриш орқали Ўзбекистон—Япония амалий ҳамкорлигини кенгайтириш зарурлигини алоҳида таъкидлади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Корея Республикаси билан икки томонлама ҳамкорлик ҳам кейинги йилларда ижобий суръат билан ривожланаётгани, 2020 йилнинг бошидан буён товар айирбошлаш қарийб 1 миллиард долларга етгани, Ўзбекистонда Жанубий Корея капитали иштирокида 60 та янги корхона ташкил этилиб, уларнинг умумий сони эса 855 тани ташкил қилаётгани айтилди.

    2020 йилда Тошкент шаҳрида кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази ҳамда Фарғона шаҳрида Ўзбекистон—Корея халқаро университетини ташкил этиш бўйича лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилгани, улар доирасида мингга яқин янги иш ўринлари яратилгани таъкидланди.

    «Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил 17 апрель куни Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Инновацион илмий ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини қуриш ишлари жадал давом этмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида Фармацевтика техника университети ҳамда дори воситаларини ишлаб чиқариш бўйича замонавий қувватларни ташкил этиш кўзда тутилган.

    Қишлоқ хўжалиги, АКТ, соғлиқни сақлаш, кимё, енгил, электротехника, фармацевтика ва заргарлик саноати, таълим ва инновациялар каби соҳалар ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари сифатида белгиланди.

    Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ва Иқтисодий тараққиёт фонди орқали молиявий-техник кўмак дастурлари доирасида умумий қиймати 750 миллион доллардан ортиқ бўлган 17 та лойиҳа, жумладан, Кимёвий технологиялар маркази, ёши катталар учун клиника ташкил этиш, юртимиз тиббиёт ва таълим муассасаларини жиҳозлаш лойиҳалари амалга оширилмоқда.

    Япония ва Жанубий Корея билан қўшма лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида жами 1 миллиард доллардан зиёд хорижий инвестицияларни ўзлаштириш кўзда тутилмоқда.

    Умуман, эришилган келишувларни тўлиқ рўёбга чиқариш 50 мингдан ортиқ янги иш ўринларини яратиш, ишлаб чиқариш ҳажмларини 4,1 миллиард долларга, экспорт ҳажмини эса 1,14 миллиард долларга ошириш имконини беради», — дейилган Президент матбуот хизмати ахборотида.

    Шунингдек, матбуот хизмати хабарида қайд этилишича, 2019 йилда Бирлашган Араб Амирликларига амалга оширилган олий даражали ташриф якунида салмоқли икки томонлама ҳужжатлар тўплами, шу жумладан, савдо-иқтисодий ва инвестицион битимлар имзоланган. Энергетика, инфратузилма, кимё ва нефть-кимё, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.

    Бугунги кунда умумий қиймати 4 миллиард доллардан ортиқ аниқ лойиҳалар ишлаб чиқилиб, БАА сармояси иштирокидаги корхоналар сони 141 тани ташкил этмоқда.

    Президент Амирликлар компаниялари билан келишувлар ўз натижасини бераётганини таъкидлади.

    Хусусан, Masdar компанияси Навоий вилоятида 500 МВт қувватига эга шамол электр станцияси қурилишига инвестиция киритаётгани, сармояларнинг умумий ҳажми эса 500 миллион доллардан ошиши, Абу-Даби тараққиёт фонди иштирокида эълон қилинган капитали 1 миллиард доллар бўлган қўшма инвестиция компанияси таъсис этилгани, компания илк лойиҳаларни молиялаштиришни бошлагани, шунингдек, Абу-Даби тараққиёт фонди Самарқанд шаҳрининг инфратузилмасини модернизация қилишда иштирок этаётгани, БААнинг Mubadala давлат инвестицион компанияси билан энергетика соҳасида ҳамда углеводородлар қазиб олишни кўпайтириш ва уларни чуқур қайта ишлашни ташкил этиш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқаётгани қайд этилди.

    Президент Шавкат Мирзиёев Япония, Корея Республикаси ва БАА билан ҳамкорлик бўйича «йўл хариталари»нинг 2020 йил учун белгиланган чора-тадбирларини тўлиқ ва сифатли бажариш зарурлигини таъкидлади.

    Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар бўйича мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди, аниқ вазифа ва чора-тадбирлар белгилаб берилди.

    Эслатиб ўтамиз, Корея Республикаси президент Мун Чже Ин 2019 йил апрель ойида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келганди.

    2019 йил март ойида Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Бирлашган Араб Амирликларига борган, Абу-Даби шаҳрида мазкур амирлик валиаҳди, Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли Кучлари олий бош қўмондони ўринбосари Шайх Муҳаммад бин Зайд Ол Наҳаён, Дубай шаҳрида БАА вице-президенти, бош вазири, Дубай амири Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум ва бошқа расмий шахслар билан учрашувлар ўтказганди.

    Шавкат Мирзиёев 2019 йил декабрь ойида расмий ташриф билан Японияга борган. Президент у ерда Нобель мукофоти совриндорлари етишиб чиққан Нагоя университетида ўқиётган ўзбекистонлик ёшлар билан учрашган, мазкур университетнинг фахрий доктори бўлган,  JETRO, JICA, JABIC, NEDO, JOGMEC, Mitsubishi, Itochu, Sumitomo, Marubeni, Isuzu каби корпорация ва компанияларни Ўзбекистонга таклиф этган, Япония парламенти вакиллар палатаси раиси, Япония Маслаҳатчилар палатаси президенти ва мамлакат бош вазири Синдзо Абэ билан суҳбатлар қурган. Шунингдек, Япония императори Нарухито ва унинг рафиқаси Масако хоним билан учрашув ўтказганди.

    2020 йил 13 апрелда эса Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга сафар қилиши режалаштирилгани хабар қилинган. Аввал президент 2020 йилнинг февраль ойида Япония ва Жанубий Корея билан иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари юзасидан йиғилиш ўтказганди.

    03.07.2020, 01:32   Изоҳ (0)   18891
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 2 июль куни 297 кишида коронавирус аниқланди. Улардан 113 таси аҳоли орасида қайд этилди

    02.07.2020, 23:59

    Ўзбекистонда яна 82 нафар одамда коронавирус аниқланди. Касалланганларнинг умумий сони 9000 нафардан ошди

    02.07.2020, 23:55

    «Қўқон суперфосфат заводи»ни модернизация қилишга 25 млн доллар сармоя киритилади

    02.07.2020, 23:46

    Ўзбекистонда аҳоли томорқаларига оид янги қарор имзоланди

    02.07.2020, 23:34

    Тошкентда 130 нафар, Навоийда 12 нафар бемор коронавирусдан тузалди. Ўзбекистонда соғайганлар сони 6000 нафардан ошди

    02.07.2020, 23:22

    Ўзбекистонда қатор корхоналарга эксклюзив имтиёзлар бериш ҳуқуқи бекор қилиниши мумкин

    02.07.2020, 22:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Саидлазиз Саидкаримов Президент администрацияси Назорат инспекцияси бошлиғи лавозимидан озод этилди

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:53

    Президент экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқ берди

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:52

    Трамп Медведевнинг Эронга ядро қуроли топшириш ҳақидаги таҳдидига жавоб берди

    Дунё | 23 июн, 22:40

    “Мен ‘кўча’га пул бермаганман” — хонанда Хуршид Расулов

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:25

    Бекзот Мавлонов Президент ёрдамчиси лавозимига тайинланди

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:15

    Суперлига. “Бунёдкор” меҳмонда “Динамо”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 23 июн, 22:11

    АҚШда 22 ёшли коллеж битирувчиси аксилтеррор дастурига раҳбарлик қилмоқда — The Independent

    Дунё | 23 июн, 22:10

    Комил Алламжонов Саида Мирзиёевага жамоатчилик асосида мустақил маслаҳатчи сифатида тайинлангани айтилмоқда

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:01

    Жазоирдаги футбол стадиони тўсиғи синиб, мухлислардан 3 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 23 июн, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.