Nissan компанияси 2020 йилнинг охирлари ёки 2021 йилнинг бошида Ҳиндистон бозорларида сотувга чиқадиган энг кичкина кроссовери — Magnite’нинг навбатдаги суратлари билан бўлишди, деб хабар беради Motor.
Янги Nissan кроссовери Datsun redi-Go, Renault Kwid ва Renault Triber асосини ташкил этувчи CMF-A платформасида яратилган. Кроссовер ўзининг ташқи кўриниши билан Datsun’га ўхшайди, шу сабабли дастлаб уни айнан ушбу марка остида сотишмоқчи бўлишган.
Маълумотларга кўра, моделга 72 от кучига эга 3,0 литрли «атмосфера» ва 100 от кучига эга 1,0 литр литийли «турбоучлик» ўрнатилади. Двигатель турига қараб узатмалар қутиси ҳам ўзгаради: «механика», «робот» ёки вариатор.
Ҳиндистонда Nissan Magnite модели Kicks’дан кўра арзонроқ сотувга чиқади — 7800 доллар атрофида. Унинг асосий рақобатчилари орасида Maruti Suzuki Vitara Brezza ва Hyundai Venue.
Nissan компаниянинг барқарорлиги ва ўсишини таъминлайдиган бир қатор чора-тадбирлар режасини ишлаб чиққан. Унга кўра, компания Nissan яқин уч йилда яна 12 та янги моделини тақдим этади.
Аввалроқ интернетда Nissan X-Trail кроссоверининг салони суратлари расмий тақдимот маросимидан аввал тарқалиб кетгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)