Ўзбекистонда 2020 йил 1 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилган беморлар сони 44 нафарга кўпайиб, 8671 кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг
- 14 нафари карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида,
- 11 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 9 нафари аҳоли орасида),
- 8 нафари Сирдарё вилоятида (барчаси халқаро юк ташувчи автомобиль ҳайдовчиси),
- 2 нафари Бухоро вилоятида (барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида),
- 9 нафари Самарқанд вилоятида (барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида) аниқланган.
Ҳозирда мамлакатда 2908 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Изоҳ (0)