• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Танзила Норбоева Ёшлар куни муносабати билан Ўзбекистон ёшларига табрик йўллади

    Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан Ўзбекистон ёшларига табрик йўллади. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Ассалому алайкум, азиз ёшлар!

    Барчангизни 30 июнь – Ёшлар куни билан самимий муборакбод этаман.

    Бугун сизлар учун барча шарт-шароит яратилган, имкониятлар эшиги кенг очилган. Зеро, ёшларнинг бандлиги, уй-жой таъминоти, бўш вақтларини мазмунли ўтказиши, таълим олиш ва касб ўрганишга бўлган талаби давлатимизнинг доимий диққат марказидадир.

    Президентимизнинг Ўзбекистон ёшларига йўллаган табригида таъкидланганидек, ёшларимизни жисмоний соғлом, маънавий етук инсонлар этиб тарбиялаш учун беш ижобий ташаббус доирасида кўплаб стадионлар, сув ҳавзалари, спорт мажмуалари ва саройлари барпо этилмоқда. Энг муҳими, фарзандларимиз ўртасида спорт билан мунтазам шуғулланадиган, соғлом турмуш тарзини ўз ҳаётий мақсадига айлантирган йигит-қизлар сафи кенгайиб бормоқда.

    Албатта, бунга жавобан ўғил-қизларимиз жонкуярлик, ватанпарварлик ва ҳамжиҳатлик туйғуларни ҳис қилган ҳолда турли ташаббусларни илгари сурмоқда.

    Мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида мустаҳкам ташкилий ва ҳуқуқий база яратилган. Бу борада бир қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган.

    Албатта, яратилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланаётган юксак билимли, замонавий фикрлайдиган, қатъий позицияга эга ёшлар мамлакатнинг бугунги ва эртанги тараққиётида тобора ҳал қилувчи кучга айланиб боряпти. Шу ўринда маҳаллий кенгашларда 262 нафар 30 ёшгача бўлган депутатлар фаолият олиб бораётгани бизни беҳад қувонтиради.

    Яна бир жиҳат, кадрлар сиёсатида ҳам ёшлар омилига алоҳида эътибор қаратилиб, билимли, ташаббускор ёшларимизга энг масъулиятли вазифалар ишониб топширилмоқда. Ёшлар парламенти шулар жумласидандир.

    Куни кеча Сенатнинг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузурида Ёшлар парламентини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилингани ҳам мамлакатимизда ёшлар сиёсатига алоҳида аҳамият қаратилаётганининг яна бир амалий ифодасидир.

    Албатта, бу ёшларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг муаммоларини парламент минбарига олиб чиқиш, қонун ижодкорлигида ёшларнинг иштирокини таъминлаш имконини беради. Қолаверса, бўлғуси Сенат аъзолари ҳамда сиёсатчиларни тайёрлаш, ёшларни улкан мақсад ва аниқ лойиҳаларга йўналтириб бориш каби вазифаларни рўёбга чиқаришда муҳим аҳамият касб этади. Қисқа қилиб айтганда, давлат сиёсатини амалга оширишда ёшларнинг иштирокини таъминлашга хизмат қилади.

    Ишончим комилки, Ёшлар парламенти ўғил-қизларимизнинг ўз фикрларини баралла айтиши учун юксак минбар бўлади. Сабаби, Ёшлар парламентининг ҳар бир аъзоси ўзи истиқомат қиладиган ҳудуд ёшларига тегишли муаммоларини ўрганиб, сабабларини аниқлаб, уни ёшлар ўртасида муҳокама қилади, ёшларни қонун ижодкорлиги жараёни, парламент назорати билан яқиндан таништириб боради.

    Қадрли ёшлар!

    Барчангизни Ёшлар куни ва Ёшлар парламенти аъзолигига сайланганингиз билан яна бир бор самимий қутлайман. Сизларга сиҳат-саломатлик, улкан муваффақиятлар тилайман! Илм ўрганишдан, кўзлаган мақсадларингиз сари дадил қадам ташлашдан чарчаманг!

    Олий Мажлис Сенати раиси, Танзила Норбоева

    Бундан аввал Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшларига табрик йўллагани хабар берилган эди.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 30 июнь Ёшлар куни сифатида 2017 йилда белгиланган.

    30.06.2020, 16:07   Изоҳ (0)   15312
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Марғилонда Damas уриб юборган пиёда вафот этди

    30.06.2020, 15:56

    Нукус давлат педагогика институтига ўқишга киритиб қўйиш учун 3 минг доллар олган декан ўринбосари қўлга тушди

    30.06.2020, 15:06

    Олий ва ўрта махсус таълим вазирига биринчи ўринбосар тайинланди

    30.06.2020, 13:32

    Давлат хизматлари агентлиги директори «Ергеодезкадастр» қўмитасига раис этиб тайинланди

    30.06.2020, 13:10

    Ўзбекистоннинг «сариқ» ҳудудларида соат 22:00 дан кейин махсус рухсатномасиз юрган автомобилларга қарши назорат кучайтирилади

    30.06.2020, 12:31

    Ўзбекистонга қайтган фуқароларнинг 14 кунлик карантинни меҳмонхонада ўтказишига доир вақтинчалик тартиб тасдиқланди

    30.06.2020, 12:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лос-Анжелесдаги машғулот базасида юз берган портлашда уч нафар шериф ёрдамчиси ҳалок бўлди

    Дунё | 19 июл, 17:30

    Безарардек туюлса-да, қондаги қанд миқдорини ошириб юборадиган маҳсулотлар

    Лайфстайл | 19 июл, 17:01

    “Тўлиқ тафтиш ўтказилиши зарур”. Эковазирлик Мурод Назаров фикрларига кескин муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 19 июл, 16:41

    “Реал” жамоанинг 4 нафар аъзоси келажагини муҳокама қилмоқда

    Спорт | 19 июл, 16:40

    Самолётда кўпчилик фойдаланса-да, аслида фойдасиз бўлган 5 нарса

    Лайфстайл | 19 июл, 15:40

    Истанбулдан Тошкентга учаётган самолёт бортида чақалоқ туғилди

    Ўзбекистон | 19 июл, 15:15

    Австралия Украинага 49 та Аbrams танкларини етказиб берди

    Дунё | 19 июл, 15:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.