Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида Damas ва пиёда ўртасида содир бўлган ЙТҲ оқибатида фуқаро вафот этди, дея хабар берди вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати.
Таъкидланишича, 22 июнь куни Қ.Д. ўз бошқарувидаги Damas русумли автомашинасини Ал-Фарғоний кўчаси бўйлаб бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини кесиб ўтаётган пиёда Х.К.ни уриб юборган. Ҳодиса оқибатида Х.К. тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Сергелида 57 ёшли аёл, Шайхонтоҳурда 10 ёшли бола ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлгани ҳақда хабар берилган эди.
Изоҳ (0)