Бергюзар Корел ва Халит Эргенч, Туркиянинг энг чиройли жуфтликларидан бири ҳисобланади. Жуфтлик «1001 кеча» фильмининг суратга олиш жараёнида танишган бўлиб, ушбу фильм улар ўртасида севги учқунлари пайдо бўлишига сабабчи бўлган.
Халит Бергюзарни учратганидан кейин унга чин юракдан ошиқ бўлгани, усиз ҳеч қачон бахтли бўла олмаслигини тушуниб етганини таъкидлаган.
Бу вақтда Корел ҳам Халитга бефарқ бўлмаган фақат, актёрнинг оиласи борлиги боис ҳис-туйғуларини намоён қилмасдан ичида сақлаган. Бироқ орадан кўп ўтмай, Эргенч биринчи турмуши билан ажрашиб, Бергюзарнинг қўлини сўраган. Бир қанча ой ўтиб эса жуфтлик муносабатларини никоҳ билан мустаҳкамлаган. 2010 йилда машҳурларнинг биринчи фарзанди Али, 2020 йилда бўлса Хан дунёга келган.
Бергюзар актрисаликдан ташқари, хайрия ишлари билан ҳам шуғулланади.
«Менинг қалбимнинг фақат бир султон хоними бор, бу менинг аёлим, фарзандларимнинг онаси ва менинг садоқатли умр йўлдошим», — дейди актёр.
Изоҳ (0)