Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Зинедин Зидан Ла Лиганинг 31-туридан ўрин олган «Мальорка»га қарши кечган учрашув (2:0) ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Бизга барқарорлик керак. Бу футболдаги энг муҳим жиҳатдир. Рангбаранглик ҳам етишмади, бироқ ҳимояда ишончли ҳаракат қилдик.
Бошқа ўйинларда биз кўпроқ вазиятлар яратардик, аммо бу ғалаба қозонишимизга халақит бермади. Бугун муҳим уч очкони қўлга киритдик.
Рамос жарима зарбасидан ажойиб гол урди, у жарима зарбаларини тепишга алоҳида эътибор беради. У — бизнинг етакчимиз, сардоримиз ва доимо жамоани ортидан эргаштира олади.
Ишонаманки, чемпионлик пойгаси охиригача қийин кечади.
Ҳакамлар мавзусига келсак, мен бунга аралашмайман. Рамос бу ҳақда ҳамма нарсани айтиб бўлди. Ҳозир биз дам олишимиз ва кейинги ўйин ҳақида ўйлашимиз керак», — дейди Зидан.
Мавзуга доир: Серхио Рамос «Реал» ва ҳакамлар ҳақида: «Одамлар камроқ бўлмағур нарсаларни ўйлаб топиши керак»
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)