«Вулверҳэмптон» клуби ҳужумчи Рауль Хименесни мавсум якунида сотиб юборишга тайёр.
Sunday Times журналисти Данкан Каслснинг хабар қилишича, «бўрилар» 29 ёшли мексикалик футболчи учун 100 миллион евро сўрамоқда.
Аввалроқ футболчига «Ювентус» ва «Манчестер Юнайтед»дан қизиқиш борлиги хабар қилинганди.
Хименес жорий мавсум Англия чемпионатида 31 ўйин ўтказиб, 15 та гол урди ва олтита голли узатма амалга оширди. Унинг «Вулверҳэмптон» билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)