Танзаниялик кончи катта ҳажмдаги ноёб қимматбаҳо тошни топиб олди ҳамда миллионерга айланди, деб ёзади «Korrespondent.net».
30 нафардан кўпроқ фарзанди бўлган ота кондан тарихдаги энг йирик танзанитни топиб олди. Топилма 3,4 миллион долларга баҳоланмоқда. Қимматбаҳо тошни эркакдан давлат харид қилган.
Қайд этилишича, танзанит мамлакатдаги фақат бир провинцияда қазиб олинади. Бу тош сайёранинг энг кам учрайдиган тошларидан бири ҳисобланади.
Танзанит захираси 20 йилдан кейин тугаши мумкин.
Изоҳ (0)