«Реал» ҳимоячиси Серхио Рамос «Мальорка»га қарши баҳсдан (2:0) кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди ва ҳакамларнинг Мадрид клуби фойдасига қарор чиқаришига ишора қилган Херард Пикенинг танқидларига жавоб қайтарди.
«Атрофимиздаги бўлаётган гапларнинг барчаси табиийдир. Бунга сабаб бизнинг етакчи эканлигимиз, улар олдин биз ҳақимизда кўп гапирмаётганди.
Менимча, ҳакамлар бирон-бир томоннинг фойдасига қарор чиқармайди. Биз етакчи бўлганимиз учун ҳакамларга миннатдорчилик билдиришимиз керакдек туюлмоқда. Одамлар камроқ бўлмағур нарсаларни ўйлаб топиши керак.
Менинг голларим — бу барқарорлик ва йиллар давомида қилинган тинимсиз меҳнатнинг мукофоти. Мен бундан мамнунман.
Жамоа ўйинда бироз чарчаб қолди, чунки биз ҳар уч кунда ўйнаяпмиз. Ўсишимиз керак бўлган жиҳатлар бор. Биз ўз ўйинимиздан тўлиқ қониқиш ҳосил қилмадик, баъзи жиҳатлар бўйича қийинчиликлар ҳам бўлди», – дейди Рамос.
Мавзуга доир: Зинедин Зидан: Худди «Реал» майдонда ҳеч нарса қилмаётгандек, ҳамма фақат ҳакамлар ҳақида гапирмоқда
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)