Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 20 нафар, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 18 нафар, шаҳар 3-сон туғруқ мажмуасида 1 нафар, жами 39 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилган.
Тузалганларнинг 22 нафари эркак, 17 нафари аёл бўлиб, уларнинг энг ёши улуғи 68 да, энг кичиги эса 4 ёшда.
Тошкент шаҳри ва вилоятида 4423 та ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилиб, эндиликда уларнинг 2606 нафари соғайди. Пойтахтдаги даволаш муассасаларида 1806 нафар бемор даволанмоқда.
Мавзуга доир: «Йиғилишларда барча ниқобда бўлиши шарт» — Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги
Эпидемия бошланганидан бери 20 нафар бемор инфекция асоратлари оқибатида вафот этган.
Изоҳ (0)