«Ливерпуль» Англия чемпионатининг 31-туридан ўрин олган учрашувда «Кристал Пэлас»ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди.
Шу тариқа Юрген Клопп шогирдлари жорий мавсумда ўтказилган барча мусобақалардаги 50 та учрашувда 100 та гол урди. Қайд этиш жоиз, «қизиллар» ушбу натижани кетма-кет учинчи мавсум такрорламоқда.
Премьер Лига клублари орасида ушбу мавсум фақатгина «Манчестер Сити» мерсисайд клубидан кўпроқ тўп кирита олган — 47 та ўйин, 118 та гол (барча мусобақаларда).
31-турдаги ғалабадан кейин «Ливерпуль» очколари сони 86 тага етди, жамоа мусобақа жадвалида якка пешқадам бўлиб турибди. Иккинчи ўринда бораётган «Манчестер Сити»да ҳисобида 63 очко бор.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)