Испанияда мебель реставратори Бартоломе Эстебана Мурильонинг хусусий коллекционерга тегишли бўлган картинасини бузиб қўйди. Буюртмачи 1,2 минг евро эвазига суратни тозалатмоқчи эди, деб ёзади «Korrespondent.net».
Реставрация ишлари давомида уста Биби Марямнинг юзини икки марта чизган. Иккала иш ҳам муваффақиятсиз чиққан. Натижада картина тўлиқ бузилган.
«Бу ҳолат реставрация билан фақат профессионаллар шуғулланиши кераклигини яна бир марта исботлайди», — дейди маданий меросни қайта тиклаш ва сақлаб қолиш мактаби профессори Фернандо Каррера.
Бу ҳолатдан кейин Испания реставраторлари картиналарни қайта тиклаш бўйича қоидаларни қатъийлаштириш, хусусан, бу ишга фақат профессионалларни жалб этишга чақирмоқда.
Мавзуга доир: Италияда Бенксининг ўғирлаб кетилган асари топилди
Изоҳ (0)