Туркияда булғурдан — янчилган буғдой ёрмасидан, тайёрланган таом севиб истеъмол қилинади.
Қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
- Булғур ёрмаси — 200 гр
- Товуқ бульони — 350 мл
- Помидор — 150 гр
- Сариёғ — 15 гр
- Тухум — 2 дона
- Сирка — 2 ош қошиқ
- Пишлоқ таъбга кўра
- Туз таъбга кўра
- Тайёр бульонни иситиб олинг.
- Булғурни сариёғга солиб 2 дақиқа қовуриб олинг.
- Бульоннинг оз қисмини булғур қовурилган товага қўшинг.
- Помидорни майдалаб, эзинг ва табиий томат тайёрланг ва аралашмага қўшинг.
- Аралаштиришдан тўхтамай, оз-оздан бульон қўшишда давом этинг.
- Тухумни алоҳида қовуриб олинг, сариғи қотмасидан пишишига эътибор қаратинг.
- Ликопчага булғур ва тухумни солинг, қирғичдан чиқарилган пишлоқ билан безатинг.
Изоҳ (0)