Россиянинг Сочи шаҳри «Ҳосил» боғдорчилик хўжалигида яшовчи аҳоли ўз ҳудудларига «эга чиққан» айиқ устидан оммавий арзномани Сочи миллий боғига киритди, деб ёзади Esquire.
Даъвогарларнинг ёзишича, айиқ уларнинг участкасида «хўжайинлик қилган», товуқларга ташланган, товуқхона ва қуёнхонани бузиб ташлаган.
Шикоятдан сўнг Сочи миллий боғининг ҳайвонот оламини муҳофаза қилиш бўйича инспекторлари жониворни қўрқитиб қўйган.
Қайд этилишича, одатда Кавказ қўнғир айиқлари инсонларга нисбатан тажовузкор эмас. Улар ўсимлик ва балиқлар билан озиқланиб, инсонлар олдига фақат ўрмонда овқат тугаган пайтда чиқади.
«Ёз ва кузнинг боши — оч айиқлар учун ўзгача вақт. Бу пайтда боғларда мевалар пишади, каштан ва эман етилади», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)