Россияда 21 июнь куни охирги бир сутка ичида жами 7728 кишида коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолати қайд этилган. Мамлакатда COVID-19 билан касалланганларнинг умумий сони 584 минг 680 нафарга етган. Бу ҳақда коронавирусга қарши кураш бўйича тезкор штаб хабар қилган.
Энг кўп касалланиш ҳолатлари Москва шаҳрида кузатилган, пойтахтда 968 киши коронавирус юқтириб олган. Кейинги ўринларда Москва вилояти (+549), Ханти-Мансийск автоном округи (+294), Санкт-Петербург (+229), Нижний Новгород (+227), Свердловск (+207) ва Воронеж (+200) вилоятлари қайд этилган.
Охирги бир сутка давомида Россияда 109 нафар бемор COVID-19 асоратлари оқибатида вафот этган. Эпидемия бошланганидан буён коронавирус туфайли вафот этганлар сони 8111 нафарни ташкил қилмоқда.
Ортда қолган вақт давомида мамлакатда 339 минг 711 киши касалликдан тузалган, охирги бир сутка ичида 5119 киши инфекциядан фориғ бўлган.
Россияда коронавирусни аниқлаш юзасидан 16,9 миллион лаборатория текширувлари амалга оширилган, 21 июнь ҳолатига кўра бир сутка давомида 337 мингта тест ўтказилган.
Мавзуга доир: Путинни судга берган Чувашистон собиқ раҳбари вафот этди
Изоҳ (0)