Хитойда сўнгги суткада коронавирус билан касалланиш бўйича 32 та ва касаллик белгисиз ўтаётган 5 та ҳолат аниқланди. Беморларнинг 4 нафари соғайди, вафот этиш ҳолатлари қайд этилмади. Бу ҳақда Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссиясига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Маълумотларга кўра, аниқланган ҳолатларнинг 28 таси мамлакатнинг ўзида, 4 таси четдан юқтирилган.
Бир кун аввал коронавирус билан касалланиш бўйича 28 та ва касаллик белгисиз ўтаётган 8 та ҳолат аниқланганди.
Мамлакатда умумий ҳисобда 83 325 киши коронавирусга чалинган. Беморларнинг 78 398 нафари соғайган, 4634 нафари вафот этган. Касалхоналарда 293 нафар бемор қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Пекиндаги «Синьфади» улгуржи бозорида коронавирус 13 июнь қайд этилганди. Бозор жойлашган Фэнтай тумани ҳамда унга қўшни Хэбэй провинциясининг Баодин шаҳрида ҳарбий ҳолат режими эълон қилинди. Ҳудудда мактаб ва боғчалар фаолияти вақтинча тўхтатилди, аҳоли эса ўзини изоляция қилиш режимига амал қилиши лозим.
Изоҳ (0)