Россияда 19 июнь куни ҳолатига кўра, коронавирусга чалинган 7972 нафар бемор аниқланди. Мамлакатда касалланганларнинг умумий сони 569 063 кишига етди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Маълум қилинишича, сўнгги бир суткада янги аниқланган ҳолатларнинг энг кўпи Москва шаҳрида (1136 та), Москва вилоятида (646 та), Ханти-Мансийск автоном округида (259 та), Свердлов вилоятида (254 та), Санкт-Петербург шаҳрида (228 та), Нижегород (219 та) ва Воронеж (203 та) вилоятларида қайд этилган.
Сўнгги бир суткада касаллик оқибатида 181 нафар бемор вафот этган. Мамлакатда касаллик қурбонларининг умумий сони 7841 кишига етган.
Касалликдан тузалганларнинг умумий сони 324 406 кишини ташкил қилмоқда, шу жумладан, бир сутка ичида 10 443 киши касалликдан тузалишга муваффақ бўлган.
Россияда COVID-19’ни аниқлаш бўйича 16,3 миллиондан ортиқ тест ўтказилган, сўнгги бир суткада уларнинг сони 330,2 мингтани ташкил қилган.
Бир кун аввал кунлик кўрсаткичлар 7790 та янги ҳолатни, 182 нафар қурбонни ва 9621 нафар тузалган беморни ташкил қилганди.
Изоҳ (0)