«Ўзгидромет» хабарига кўра, Туркманистон ҳудудидан кирган иссиқ ҳаво натижасида сўнгги кунларда кузатилган салқинлик 19 июндан аста-секин чекинади.
Республиканинг марказий ва шарқий минтақаларида ҳаво 33-35 даражагача исийди. Бундай ҳарорат бу кун учун хос бўлган меъёрий кўрсаткичларга яқиндир. Шимолий, жанубий ва чўл зоналарида иссиқ ҳаво кучлироқ бўлиб, ҳарорат 38-40 даражага етади, бу эса меъёрдан 2-4 даражага юқоридир.
Ҳафтанинг охири ва кейинги ҳафтанинг бошида иссиқ Ўзбекистоннинг бутун ҳудудини қамраб олади. Айниқса, якшанба ва душанбада иссиқ бўлади. Шу кунларда ҳаво ҳарорати 39-42 даражагача, жанубий вилоятларда ва Навоий, Бухоро вилоятларининг чўл зонасида 43-44 даражагача кўтарилади. Бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 5-8 даражага юқоридир.
Иссиқ ҳавонинг кириши шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши билан бирга кузатилади.
Хабарда таъкидланишича, энг иссиқ июнларда Тошкентда ойнинг охирги ўн кунлиги бошида ҳаво ҳарорати 42-43 даражага етган.
Изоҳ (0)