Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевда коронавирус аниқланди. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Айдос Укибай хабар берди.
«Айни вақтда Қозоғистоннинг биринчи президенти ўзини изоляциялаган. Афсуски, элбошининг коронавирус инфекциясига топширган тести ижобий чиқди. Хавотирланишга ҳожат йўқ. Нурсултон Назарбоев масофадан туриб ишлашда давом этмоқда», — деб ёзади Укибай ўзининг Twitter’даги саҳифасига.
Аввалроқ Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртановда ҳам коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Испания бош вазирининг рафиқасида, АҚШдаги республикачи конгрессменда, Бразилия Сенати раисида, Монако князида, Исроил соғлиқни сақлаш вазирида, Россия президенти билан кўришган шифокорда, Россия бош вазири ва президент матбуот котибида, шунингдек, Арманистон бош вазири ва Чеченистон раҳбарида ҳам коронавирус аниқланган эди.
Изоҳ (0)