• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Швециянинг COVID-19 билан курашдаги 3 та хатоси маълум қилинди

    Янги Зеландия ҳукуматининг илмий маслаҳатчиси, профессор Майкл Бейкернинг маълум қилишича, Швеция ҳукумати COVID-19 касаллигига қарши кураш учун қаттиқ карантин чораларини қўллашдан бош тортганида хатога йўл қўйган. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.

    Фото: «РБК»

    Фото: «РБК»

    Унинг сўзларига кўра, Швециянинг вирус билан курашдаги ёндашуви учта нотўғри фаразга асосланган. «Биринчи фаразга кўра, ҳатто вирус кенг тарқалиши шароитида ҳам сиз хавф гуруҳига кирадиган фуқароларни ҳимоя қила оласиз, бироқ шведларда бундай бўлмади», — деб таъкидлаган олим.

    Аввалроқ Швециянинг бош эпидемиологи Андерс Тегнелл мамлакат ҳукумати қариялар уйларида касаллик ўчоқлари пайдо бўлишининг олдини ололмаганини тан олган, бу эса кўплаб қарияларни ҳаётдан олиб кетган. Бундан ташқари, Швецияда ўлим даражаси қўшни Норвегия, Дания ва Финляндиядан юқори.

    Мавзуга доир: Швециянинг бош эпидемиологи мамлакатда карантиндан воз кечиш хато бўлганини биринчи марта тан олди

    Швеция ҳукуматининг маслаҳатчиси томонидан илгари сурилган иккинчи фаразга кўра, мамлакат аҳолисида қисқа вақт ичида «жамоавий иммунитет» ҳосил бўлиши керак эди. «Бу ерда ҳам сезиларли силжиш бўлмади», — деди Бейкер. Статистикага кўра, фақат Стокгольмнинг ўзида COVID-19 билан шаҳар аҳолисининг 10 фоиздан камроғи касалланган. «Жамоавий иммунитет»ни ишлаб чиқиш учун эса бутун мамлакат бўйича аҳолининг 60 фоизи касаллик билан оғриши керак эди.

    «Учинчи фаразга кўра, карантин чораларининг йўқлиги иқтисодий қийинчиликларни четлаб ўтишга имкон беради, бироқ бундай умидлар ўзини оқламади», — дея таъкидлаган Бейкер. Еврокомиссия прогнозига кўра, 2020 йил якунида Швеция ялпи ички маҳсулоти 6,1 фоизга пасаяди.

    Мавзуга доир: Коронавирусга қарши қатъий чекловлар жорий этишдан воз кечган Швеция жиддий иқтисодий қийинчиликка дуч келди

    Бейкернинг қайд этишича, у швециялик экспертлар ва эпидемиологларни шахсан танийди ва уларни профессионал сифатида ҳурмат қилади. «Пандемия бошланган вақтда ҳеч ким қайси йўл тўғри, қайсиси нотўғри эканлигини айта олмасди. Швециялик олимларнинг фикрлари эса баъзи мантиқларга эга эди. Тан олиш керакки, Швеция хатога йўл қўйди», — деди профессор. Шунингдек, у қироллик ўзининг вирусга қарши кураш стратегиясини тўғирлашига умид билдирган.

    Бейкернинг сўзларига кўра, пандемиянинг бошида Янги Зеландияда баъзи олимлар Швеция тажрибасига қизиқиш билдирди, бироқ якунда маҳаллий ҳукумат касалликка қарши кураш учун тезкор чоралар қабул қилган Осиё давлатлари танлаган йўлдан кетишга қарор қилди. «Бу бизга кўплаб вирус юқиши занжирларини бартараф этишга, шунингдек, тестлар сонини кўпайтиришга имкон берди», — деди Бейкер. Унинг маълум қилишича, 5 миллион аҳолиси бўлган давлатда кунига 5-10 мингта тест ўтказилган. Янги Зеландия барча касаллик ўчоқларини йўқ қилиб, ижтимоий масофаланиш билан боғлиқ барча чекловларни олиб ташлади.

    Жонс Ҳопкинс университети маълумотлари бўйича Швецияда 15 июнь ҳолатига кўра, 52 383 киши коронавирусга чалинган ва 4891 киши касаллик оқибатида вафот этган. Янги Зеландияда касалланганларнинг умумий сони 1504 кишини, қурбонлар сони эса 22 кишини ташкил қилмоқда.

    Аввалроқ Италиялик шифокор Швециянинг коронавирус бўйича стратегиясини оқилона бўлмаган қарор деб атаганди.

    17.06.2020, 09:05   Изоҳ (0)   27376
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШда 17 йилдан кейин илк бор федерал даражадаги қатл ҳукми белгиланди

    17.06.2020, 06:43

    Дания ҳукумати коронавирус сабабли аҳолига пул тарқатади

    17.06.2020, 03:34

    Қирғизистонда прокурорлар Атамбаевга 15 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни таклиф этди

    17.06.2020, 01:32

    Тошкентдаги янги метро бекати, ерда ётган велосипедчилар, капсуладаги фитнесчилар. 16 июнь суратлари

    16.06.2020, 23:58

    КХДР Жанубий Корея билан чегарадош қуролсизлантирилган ҳудудларга ўз қўшинларини қайтармоқчи

    16.06.2020, 23:47

    Пекинда коронавирус эпидемияси авж ола бошлагани туфайли шаҳардан чиқиш тақиқлаб қўйилди

    16.06.2020, 23:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда вазн ташлаган ходимларга пул берилади

    Дунё | 15 август, 11:23

    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 

    Реклама | 15 август, 10:30

    “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”нинг Савинё бўйича таклифига рад жавобини берди

    Спорт | 15 август, 11:01

    “Исроил халқаро журналистларга Ғазога киришга рухсат бериши лозим” — Трамп

    Дунё | 15 август, 10:55

    Мексика кўчаларида 4 минг долларлик робот ит сайр қилмоқда (видео) 

    Дунё | 15 август, 10:43

    Буюк Британияда чивин орқали юқадиган касаллик ҳолатлари икки баробар кўпайди

    Дунё | 15 август, 10:29
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.