• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 2019/2020-ўқув йилида қанча талаба бакалавриатда таҳсил олгани маълум қилинди

    Ўзбекистон олий таълим тизимида олий ҳарбий билим юртларидан ташқари 119 та олий таълим муассасаси мавжуд бўлиб, уларнинг таркибида 7 та академия, 58 та университет ва 5 та олий диний таълим муассасаси ҳамда филиаллар фаолият юритмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси томонидан маълум қилинди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қўмита томонидан эълон қилинган ҳисоботга кўра, олий таълим муассасаларида 2019/2020-ўқув йили бошида жами 138,1 минг киши талабаликка қабул қилиниб, ушбу кўрсаткич 2018 йилнинг мос даврида 114,5 минг кишини ташкил этган ҳамда 23,8 минг кишига ёки 20,6 фоизга ўсиш кузатилган. Ҳудудлар бўйича олий таълим муассасаларига қабул кўрсаткичларининг юқорилиги бўйича Тошкент вилояти 2018 йилга нисбатан 40,3 фоизга, Андижон вилояти 31,3 фоиз ва Фарғона вилоятида 25,7 фоизга ошганлиги кузатилган.

    Маълум қилинишича, 2019 йилда бакалавр даражасига эга бўлган талабалар сони 65,4 минг нафарни ташкил этиб, уларнинг 18,6 минг нафари давлат грантлари асосида таълим олган. 2019 йилда бакалавриат босқичини битирганларнинг 25 минг нафарини қизлар (38,3 фоиз) ташкил этган. 2020 йилда бакалавриатни 76,9 минг нафар талаба битириши кутилмоқда, уларнинг 22,1 минг нафари (28,7 фоиз) давлат гранти асосида таҳсил олаётган талабаларни ташкил қилади.

    Ҳисоботга кўра, 2019/2020-ўқув йили учун магистратурага жами 9362 нафар талаба қабул қилинган. Талабалардан 44,1 фоизи (4131 нафари) давлат гранти асосида, 55,9 фоизи (5231 нафари) тўлов шартномаси асосида қабул қилинган. 2018/2019-ўқув йилида магистратурага жами 5725 нафар қабул қилинган талабадан 27,2 фоизи (1555 нафари) давлат гранти асосида, 72,8 фоизи (4170 нафари) тўлов шартномаси асосида қабул қилинган. Магистратурага қабул квоталари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 38,8 фоизга ошган, шу жумладан, давлат гранти асосида қабул квоталари ҳам 2,7 баробарга кўпайган.

    2019/2020-ўқув йили бошида олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талабаларнинг жинси бўйича тақсимланишида бошқа ҳудудларга нисбатан аёллар улушининг юқорилиги Навоий вилоятида 60,2 фоиз, Сирдарё вилоятида 56,2 фоиз ва Сурхондарё вилоятида 55,2 фоизни ташкил этмоқда. Эркаклар улушининг юқорилиги бўйича Тошкент шаҳри 61,1 фоиз, Тошкент вилояти 59,9 фоиз ва Самарқанд вилояти 58,9 фоизни ташкил этган.

    Якунланаётган ўқув йили бошида олий ўқув юртларида жами таҳсил олаётган бакалавриат босқичидаги талабалар сони 424,9 минг нафарга етган бўлиб, гуманитар соҳада 206,9 минг нафар (48,7 фоиз), ижтимоий соҳа, иқтисодиёт ва ҳуқуқ йўналишларида 41,6 минг нафар (9,8 фоиз), ишлаб чиқариш техникаси соҳаси йўналишида 105,1 минг нафар (24,7 фоиз), қишлоқ ва сув хўжалигида 25,9 минг нафар (6,1 фоиз), соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминотда 27,1 минг нафар (6,4 фоиз), хизматлар соҳасида 18,4 минг нафар (4,3 фоиз) талаба таҳсил олмоқда.

    Олий таълим муассасаларининг бакалавриат босқичига қабул натижалари таҳлилидан кўринадики, 100 ўринга тўғри келадиган энг юқори кўрсаткич Қашқадарё вилоятида 1427 нафар, Сирдарё вилоятида 1270 нафар ва Сурхондарё вилоятида 1175 нафарни ташкил этади.

    2019/2020-ўқув йили бошида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида таълимнинг барча турлари бўйича бакалавриат босқичига жами абитуриентлар томонидан 1 157 634 та ариза топширилган бўлиб, республика бўйича 100 ўринга 899 кишини ташкил этган.

    Бундан ташқари, 2019/2020-ўқув йили бошида Ўзбекистон олий таълим муассасаларида жами 30 559 нафар профессор-ўқитувчи (ўриндошларсиз) фаолият юритмоқда. Шундан 13 187 нафари аёлларни (43,2 фоиз) ташкил этса, 17 372 нафари эркаклардан (56,8 фоиз) иборат.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ОТМга киришида қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосида квота ажратилади

    Мамлакатда олий таълим муассасаларида жами 30 559 нафар профессор-ўқитувчи фаолият юритаётган бўлиб, фан докторлари 1811 нафарни, фан номзодлари 6181 нафарни ҳамда фалсафа докторлари 1081 нафарни ташкил этмоқда.

    Шунингдек, илмий унвони бўйича профессорлар 1326 нафарни, доцентлар 4645 нафарни ташкил этади. 2019/2020-ўқув йили бошида Ўзбекистон олий таълим муассасаларида битта ўқитувчига ўртача 14 нафар талаба тўғри келган. Шулардан ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Жиззах, Навоий ва Фарғона вилоятларида қайд этилиб, унда бир нафар ўқитувчига ўртача 19 нафар талаба тўғри келган бўлса, Андижон вилоятида эса энг паст кўрсаткич, яъни бир нафар ўқитувчига ўртача 11 нафар талаба тўғри келган.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ОТМларига 2020/2021-ўқув йили учун тасдиқланган қабул квоталарига кўра, бакалавриатнинг кундузги таълим шаклига 103 575 нафар, сиртқи таълим шаклига 31 350 нафар, кечки таълим шаклига эса 5025 нафар талаба қабул қилинади. Магистратура босқичига эса 10 425 нафар квота берилган. Шунингдек, ОТМларига кириш учун 2020 йилда 7 тоифадаги 8694 нафар абитуриентга имтиёзли давлат гранти ажратилади. 2020 йилги кириш имтиҳонларини 1 августдан бошлаш режалаштирилмоқда.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистонда кейинги ўқув йилидан фақат давлат гранти квоталари белгиланади. Тўлов-контракт бўйича қабул квотасини ОТМлар мустақил белгилайди
    • Ўзбекистонда ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган ОТМларга контракт миқдорини мустақил белгилаш ҳуқуқи берилди

    17.06.2020, 02:33   Изоҳ (0)   23245
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухорода карантинда қиморхона ташкил қилган фуқарога жиноят иши қўзғатилди

    17.06.2020, 00:31

    Ўзбекистонда 16 июнь куни 230 кишида коронавирус аниқланди. Қашқадарёда касалликка чалинганлар деярли 3 баробарга кўпайди

    16.06.2020, 23:59

    Ўзбекистонда 6 соат ичида 165 кишида коронавирус аниқланди. Ушбу ҳолатларнинг 104 таси Қашқадарёда қайд этилди

    16.06.2020, 23:53

    Президентнинг Фарғонага ташрифи давомида ишдан олинган солиқчилар бошлиғи ўрнига янгиси тайинланди

    16.06.2020, 23:10

    Ўзбекистонда сув таъминоти тизимини яхшилаш бўйича Франция компанияси билан бирга 185,4 млн евролик лойиҳа амалга оширилади

    16.06.2020, 22:57

    Тошкентда яна 42 нафар бемор коронавирусдан соғайди. Ўзбекистон бўйича касалликдан тузалганлар сони 4096 нафарга етди

    16.06.2020, 22:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш рағбатлантирилади

    Ўзбекистон | 29 июн, 12:55

    Келиб чиқиши қироллик сулоласига бориб тақаладиган Голливуд юлдузлари

    Шоу-бизнес | 29 июн, 12:35

    Илия Топурия — UFC енгил вазн тоифасининг янги чемпиони (видео)

    Спорт | 29 июн, 12:07

    Машҳурлар ҳаяжонни қандай енгади: Зендая, Гарри Стайлс ва Меган Марклнинг шахсий усуллари

    Лайфстайл | 29 июн, 11:30

    30 йил аввалги йирик ҳисобнинг такрорланиши, турнир жадвалидаги илгарилаш: “Навбаҳор” ва “Машъал” ўйинидан фотогалерея

    Спорт | 29 июн, 10:51

    Стюардессалар уларни четлаб ўтади: самолётда истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган ичимлик ва таомлар

    Лайфстайл | 29 июн, 10:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.