Дунёда ишлаш ва бизнес юритиш учун энг яхши жой дея Сингапур топилди. Бу ҳақда Швейцариянинг Менежментни ривожлантириш институти (IMD)га таяниб, CNBC хабар берди.
Сингапур ўтган йили ҳам рейтингнинг юқори поғонасидан ўрин олганди.
Иш ва бизнес учун энг яхши давлатлар рўйхатидаги иккинчи поғона Данияга насиб кетган бўлса, кучли учликка Швейцария якун ясаган.
Кейинги ўринлардан Нидерландия, Гонконг, Швеция, Норвегия, Канада, Бирлашган Араб Амирликлари ҳамда Америка Қўшма Штатлари ўрин олган.
Хитой 14-ўриндан 20-ўринга тушиб кетган. Люксембург — 14, Германия — 17, Буюк Британия эса 19 поғонадан жой олган.
Россияга рейтингнинг 50-ўрни насиб этган бўлса, Қозоғистон 42-ўринга чиқиб олган. 63 давлат ўрин олган рўйхатнинг энг охирида Венесуэла жойлашган.
Рейтингни тузишда ҳукуматнинг самарадорлиги, иқтисодиётнинг аҳволи, инфратузилма ва бизнес самарадорлиги ҳисобга олинади. Бундан ташқари, маҳаллий ва халқаро статистик маълумотлардан фойдаланилган. Шунингдек, турли компаниялар орасида сўровлар ўтказилган.
Изоҳ (0)