Ўзбекистонда 15 июндан бошлаб «яшил» ва «сариқ» ҳудудларда буюм бозорлари фаолиятига рухсат берилган эди. Тошкентда 16 июндан бошлаб «Абу Сахий» буюм бозори («Тошкент савдо маркази») ишга тушди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолардан бозорда одам гавжумлигини кўриш мумкин.
Шунингдек, Сергелидаги машина бозори («Истеъмолда бўлган транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлар Сергели бозори» компанияси) ҳам иш бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, карантин пайтида ишга тушган буюм бозорлари доимий равишда дезинфекция қилиниши, уларнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфексион «тўшак»лар билан жиҳозланиши, сотувчилар ва харидорлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши, шунингдек, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37 даража ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда буюм бозорлари ҳудудига киритмаслик чораларини кўриш талаб этилади.
Республика махсус комиссиясининг қарори билан Ўзбекистонда карантин тадбирлари 1 августга қадар узайтирилган.
Изоҳ (0)