• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12500.01
    • RUB151.96
    • EUR14471.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «ИИВ раҳбарияти марҳум йигитнинг оиласидан лоақал бир оғиз кечирим сўраб қўйса яхши бўларди». Депутат Андижондаги зўравон ИИБ ходимлари ҳақида

    Андижонда фуқаро А. Абдукаримов ички ишлар ходимлари томонидан қийноққа солинганидан сўнг вафот этгани ҳақидаги хабар жамоатчилик орасида жиддий норозиликка сабаб бўлмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Қодир Жўраев ва Расул Кушербаев ушбу вазият бўйича муносабат билдирди.

    Фото: Telegram / «Депутатлар минбари»

    Фото: Telegram / «Депутатлар минбари»

    Қодир Жўраевнинг сўзларига кўра, Андижонда ички ишлар органлари билан боғлиқ юз берган мудҳиш ҳолат такрорланмаслиги учун айбдорларни жавобгарликка тортишнинг ўзигина кифоя қилмайди.

    «Жазолаш билан ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Озгина вақтдан сўнг шу каби ваҳшийлик бошқа жойда яна содир этилмаслигига кафолат йўқ. Шу боис, ички ишлар органларида тизимли ислоҳотлар, янгиланишлар амалга оширилиши зарур. Ишни ходимларни аттестациядан ўтказишдан, уларнинг сонини оптимизация қилишдан бошлаш мақсадга мувофиқ.

    Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти марҳум йигитнинг оиласидан лоақал бир оғиз кечирим сўраб қўйишса яхши бўларди», — дейди Қодир Жўраев.

    Расул Кушербаев ҳам ИИВ раҳбарияти халқ олдида ҳеч бўлмаса бир марта кечирим сўрамаганини таъкидлади. «Тизимга нисбатан ижодий пародия қилган ижодкорларни ҳам кечирим сўраттириш даражасига етиб келган ‘фаришта’ тизим раҳбарияти ўз ходимлари қонунбузилишининг оғир кўринишларига йўл қўйганда ҳам ҳокисор халқ олдида ҳеч бўлмаса бир бор кечирим сўрамаса. Манманлик ва кибр ҳам шунчаликми, ахир уларга ваколат берган, кўкларга кўтариб сийлаган шу халқ эмасми? Ваҳоланки тизимни кулгига олган ижодкорлар ҳам танқид қилаётган бошқалар ҳам улар каби ‘одам ўлдириш’ даражасига боришмаяпти», — деди депутат.

    Мавзуга доир: «Шўрданак» ва «Қалпоқ» кўрсатувлари ижодкорлари ЙПХ ходимлари ҳақидаги ҳазиллари учун узр сўради (видео)

    Кушербаевнинг билдиришича, ҳар бир тизимдаги камчилик ёки ютуқ бевосита ушбу соҳага раҳбарлик қилаётган шахсларнинг қобилияти, халққа садоқат, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлида ишни ташкил қила олишига боғлиқ.

    Мавзуга доир: Видео: Андижонлик фуқаро ИИБ ходими томонидан аёвсиз калтакланди

    «Афсуски жамоатчиликка маълум бўлиб қолаётган сўнгги воқеалар (аслида бундан ҳам кўп бўлиши мумкин) ички ишлар тизимига раҳбарлик қилиб келаётган шахсларнинг фаолиятига бўлган ёндашувни қайта кўриб чиқишни тақозо этмоқда. Ҳозирги вазиримизни халқпарвар, деб эшитганман. Аммо бўлиб ўтган ҳолатлар уларнинг истеъфо вақти етиб келганини кўрсатяпти.

    Ҳурматли вазиримиз халқ олдида тизимнинг обрўси тушиши, одамларнинг эътирозлари, ходимларнинг босар-тусарини билмай ИИБда қийноқ, ўлдириш каби ишларни ‘табиий ҳолга айланиб’ боришида энг минимал даражада бўлсин айбдор. Ва биз бу каби ишларни уларнинг раҳбарлик даврида кўпроқ эшитяпмиз.

    Ҳозир энг муҳими тизимни фуқаро билан инсон сифатида муносабат қила оладиган даражада ислоҳ қилишга тайёр, Президент ташаббуси билан инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида қилинаётган ишларни юқори даражага олиб чиқишга қодир кадрлар билан тўлдириш ва ортиқча юклардан халос этиш зарур.

    Бизга халқ берган ваколат, Президент билдирган ишончни инсон ҳуқуқларини бузиш эмас, таъминлаш йўлида ишлатиб, халқни рози қилиш учун меҳнат қиладиган ‘тили ва иши бир’ қонун ҳимоячилари керак», — дейди депутат.

    Эслатиб ўтамиз, Андижонда фуқаро А.Абдукаримов ИИБдаги қийноқдан сўнг 11 июнь куни вафот этгач, беш киши ишдан олинди, 19 киши жазоланди. Ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида уч нафар ички ишлар органлари ходимига нисбатан Жиноят кодексининг 206, 234 ва 235-моддалари билан айб эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

    Мазвуга доир:

    • «Афсуски, ИИВ бундай ҳолларга ‘Бу янгилик эмас’ деб қарашга одатланиб қолган» — Наримон Умаров Андижон шаҳар ИИБ ходимлари ҳаракати ҳақида
    • «Андижондаги воқеа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тизимини тубдан ислоҳ қилиш лозимлигини кўрсатди». «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ҳодисага муносабат билдирди
    • Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ Андижонда фуқаронинг ИИБ томонидан қийноққа солинганини қатъий қоралади

    16.06.2020, 13:50   Изоҳ (0)   41981
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда «яшил» тоифага ўтган 10 та ҳудудда масжидлар очилди

    16.06.2020, 13:35

    Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекциясига янги бошлиқ тайинланди

    16.06.2020, 13:05

    Нукусда фуқаронинг қўлини қайириб олиб кетишга уринган ИИБ ва Миллий гвардия ходимига аҳоли норозилик билдирди (видео)

    16.06.2020, 12:49

    Ўзбекистонда давлат ресурсларига олинадиган бошоқли донни харид қилиш нархлари белгиланди

    16.06.2020, 12:04

    Тошкентда «Абу Сахий» буюм бозори ва Сергели машина бозори ишга тушди (видео)

    16.06.2020, 11:18

    «Эзгулик, албатта, қайтади». Барча юртдошларимизни қон топшириш хайрия акциясида фаол иштирок этишга чорлаймиз!

    16.06.2020, 11:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 



    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 



    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиланд Камбоджанинг 18 нафар ҳарбий хизматчисини асирга олди

    Дунё | 29 июл, 23:55

    Бразилиялик кекса аёл ChatGPT’ни севиб қолганини маълум қилди

    Дунё | 29 июл, 23:40

    “Исроил Ғазодаги сиёсатини ўзгартирмаса, Лондон сентябрда Фаластинни тан олишга тайёр” — Буюк Британия бош вазири

    Дунё | 29 июл, 23:25

    UFC рейтинги янгиланди: ўзбекистонлик спортчи Богдан Гусков 3 поғона юқорилади

    Спорт | 29 июл, 23:10

    Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди

    Ўзбекистон | 29 июл, 23:10

    Ўзбекистонда 75 фоиз коррупциявий жиноятлар маиший шаклда содир этилаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 29 июл, 22:47

     Ўзбекистонда Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети очилади

    Ўзбекистон | 29 июл, 22:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.