14 июнь куни сўз устаси Мирзабек Холмедов ўғли Улуғбекни уйлантирди. Тўй қизиқчининг ҳовлисида бўлиб ўтди.
Улуғбек ва Робияхоннинг никоҳ оқшомида кўплаб санъаткорлар, хусусан, «Мирзо» театри актёрлари, Шоҳжаҳон Жўраев, «ВИА Мароканд» гуруҳи хизматда бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссиясининг қарори билан 1 июндан бошлаб «яшил» ҳудудларда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишга рухсат берилган.
Бунда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган (фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилади.
Ўз навбатида карантин даврида мазкур талабларни бузган шахслар эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилиши белгиланган.
Изоҳ (0)