Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов раислигида ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб масалаларига бағишлаб ўтказилган онлайн мулоқотда қишлоқ хўжалиги ҳамда қурилиш соҳасидаги камчиликлар кескин танқид қилинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ахборот хизмати хабар қилган.
Йиғилишда ғалла, пилла, пахта, мева-сабзавот етиштириш борасида ҳосилни нест-нобуд қилмай жамғариш, қайта ишлаш, зарур агротехник тадбирлар орқали даладаги экинларни заруркунандалардан асраш бўйича зарур чораларни кўриш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Бу борада сусткашликка йўл қўйгани учун Оҳангарон, Қуйи Чирчиқ, Пискент тумани ҳокимлари огоҳлантирилди. Уларга вазиятни ўнглаш бўйича қўшимча топшириқ ва кўрсатмалар берилган.
Шунингдек, ҳоким вилоятда қурилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам танқидий фикр билдирган. Ҳали 2018, 2019 йилги дастурлар асосида қуриб, топширилиши мўлжалланган объектларнинг фойдаланишга топширилмагани кескин танқид қилган.
Вилоят ҳокими Бўстонлиқ туманида 2018 йилги дастурлар бўйича қуриб фойдаланишга топширилиши керак бўлган 42 та, Зангиотада 48 та, Қибрайда 48 та, Янгийўл туманида 72 та уйларнинг қурилиши ҳанузгача якунига етказилмагани, шунингдек, 2019 йилги дастурлар бўйича қурилиши режалаштирилган айрим уйларнинг топширилиши кечикаётгани ҳақида гапирган.
Жумладан, Нурафшонда 90 та, Чирчиқда 210 та, Тошкент туманида 108 та ва Қибрай туманида 138 та фойдаланишга топширилмаган объектлар борлиги айтилди.
Тегишли режа ва дастурларни амалга оширишдаги сусткашликка йўл қўйгани учун вилоят ҳокимининг тегишли ўринбосари ва қурилиш мажмуаси раҳбарларига расман ҳайфсан интизомий жазоси берилди, дейилади ҳокимлик ахборот хизматининг маълумотида.
Изоҳ (0)