«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду Италия Кубоги ярим финалидан ўрин олган «Милан»га қарши кечган жавоб баҳсида (0:0) пенальтини аниқ амалга ошира олмади.
Португалиялик форвард учрашувнинг 16-дақиқасида Жанлуижи Доннарумма қўриқлаётган дарвозага 11 метрлик пенальти зарбасидан гол ура олмади. Бироқ миланликларнинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади, орадан бир неча сониялар ўтгач, ҳужумчи Анте Ребичга қўпол ўйини учун ҳакам томонидан қизил карточка кўрсатилди.
Таъкидлаш жоизки, бу Роналдунинг 2019 йилнинг январь ойидан бери илк бор пенальтидан гол ура олмаслигидир. Криштиану ижросидаги сўнгги тўртта омадсиз пенальтилар турли йилларга — 2017, 2018, 2019, 2020 йилларга тўғри келади.
Умумий ҳисобда Роналду фаолияти давомида 153 марта пенальтини амалга оширган. Шулардан 26 та уриниш муваффақиятсиз якунланган (17%). Қайд этиш керак, бу унинг «Ювентус»даги иккинчи пенальтидан унумли фойдалана олмаган ҳолат сифатида тарихга кирди.
Изоҳ (0)