• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12917.1
    • RUB160.14
    • EUR14460.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Американи иккига бўлган канал. 12 июнь – Панама канали очилган сана

    1534 йилда Испания қироли Карлос V Атлантика ва Тинч океанлари ўртасида канал қурилиши учун ҳозирги Панама ҳудудида изланишлар ўтказишни буюради. Икки океанни сув йўли билан боғлаш ғояси жуда қизиқ эди. Агар бу иш амалга ошса, инклардан тортиб олинган олтинларни Тинч океани қирғоғидан Атлантика қирғоғигача, кейин эса Испанияга юбориш анча осонлашарди. Аммо истилочиларнинг орзуси орадан 350 йил ўтибгина амалга ошди. «Дарё» ХХ аср бошидаги муҳандислик илмининг мўъжизаси бўлган Панама канали тарихи ҳақида ҳикоя қилади.

    <em>Фото: Google Photos</em>

    Фото: Google Photos

    Канал орқали океандан океанга

    Икки океанни боғловчи юк ташиш каналининг биринчи лойиҳаси XVI асрнинг бошида яшаб ўтган Альваро де Сааведра Cедрон томонидан таклиф қилинди. Кейинчалик Испания қироли Филипп II ушбу ҳудудга Чагрес дарёси бўйлаб Атлантика океанидан Тинч океанигача бўлган сув йўли қуриш учун муҳандис Антонеллини юборди. Испанияга қайтиб келган муҳандис каналнинг қурилиши имконсизлигини, чунки Панама ҳудудини шарқдан ғарб томон баланд тоғлар кесиб ўтганини айтади.

    Шундан кейин испанлар Тинч океани соҳилида янги денгиз флотини қуришни бошлайди. Шунга қарамай, карвонлардан туширилган юкларни хачир ва отларга ортиб қуруқлик бўйлаб бир қирғоқдан бошқасига олиб ўтиш керак эди. Бундай юк ташиш ноқулайлик туғдиришидан ташқари Панамадаги қароқчилар томонидан ҳужумларга ҳам учрарди. Бу анча вақт давом этди, аммо муҳандислик илми ва техник имкониятларнинг ривожланиши икки океанни боғлайдиган канал қуриш ғоясига қайтишга имкон берди.

    Орадан 300 йил ўтди

    XIX асрнинг бошларида ушбу лойиҳани амалга ошириш учун маблағ излаб юрган «Август Соломон ва Кº» деб номланган француз фирмаси ўз мамлакати ҳукуматига мурожаат қилади, аммо ижобий жавоб олмайди. Улар Испания ҳукуматини ҳам лойиҳада иштирок этишга таклиф қилишади, аммо испанлар ҳам ушбу лойиҳани рад этишади.

    Шу дақиқадан бошлаб Америка Қўшма Штатлари лойиҳага қўшилиб, воқеалар жадал ривожлана бошлайди. 1846 йилда Қўшма Штатлар ва Янги Гранада битим имзолайди, унга кўра АҚШ Панама бўйини устидан Янги Гранаданинг суверенитетини ва ушбу бўйин орқали исталган йўлни бошқариш учун тенг ҳуқуқларини кафолатлайди. Иккала океанни боғлайдиган темир йўл қурилиши учун ҳам томонларнинг розилиги олинади. 1855 йилда Шимолий Америка компанияси Панама бўйини орқали темир йўл қурилишини тугатади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Бироқ АҚШнинг Атлантика соҳилидан Жанубий Американинг Тинч океани соҳилларига транзит юклар ҳажмининг ўсиши, денгиз кемалари йўлини минглаб денгиз милларига қисқартирадиган сув канали қурилишини талаб қилади. Бундай канал эгалари учун эса бу жуда катта даромад манбаси бўла олади.

    Илк муваффақиятсизлик

    1879 йилда Сувайш каналини қурган француз муҳандиси ва дипломати Фердинанд де Лессепс Панама канали қурилиши учун аксионерлик жамияти ташкил қилади. Икки йилдан кейин иш бошланади. Бироқ молиявий фирибгарликлар ва ишнинг мураккаблиги бу жамиятни банкротликка олиб келади, минглаб майда аксионерлар хонавайрон бўлишади. Панама бўйнида иш тўхтатилади. Расмий текширувдан сўнг 1893 йил февраль ойида Лессепс ва унинг ўғли Шарль беш йилга озодликдан маҳрум этилади. Бироқ канални қуриш ваколати ҳали ҳам француз компаниясининг қўлида эди.

    Ишни кўзини билган АҚШ

    Панама каналининг келажакдаги стратегик ва иқтисодий аҳамиятини жуда яхши англаб етган Қўшма Штатлар, 1902 йилда французлардан қурилишни давом эттириш ҳуқуқини сотиб олади. 1903 йил январда улар Колумбия билан Панама бўйни орқали канал қуриш бўйича шартнома тузишга ҳаракат қилади, аммо Колумбия сенати бу келишувни рад этади. Ўша йилнинг 3 ноябрида (АҚШ ёрдами билан албатта) Панама мустақилликка эришиб, Колумбия таркибидан чиқади. 18 ноябрь куни Вашингтонда шартнома имзоланиб, унга кўра Панама Атлантика океанидан Тинч океанигача бўлган, 16 км кенгликдаги ерларни АҚШга «абадий фойдаланишга» беради. Шу пайтдан бошлаб канал қурилиши қайта бошланади.

    Канал қурилиши

    Панама канали қазиш кўлами ва йўналишнинг мураккаблиги жиҳатидан ўша пайтда дунёда мавжуд бўлган барча сув иншоотларидан анча устун эди. Энг катта каналлар бўлмиш Сувайш ва Кил пасттекисликлар орқали ўтган. Панама каналини эса тепаликка кўтарилиб борадиган ерлар устига ётқизиш керак эди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ушбу улкан лойиҳани 75 мингдан ортиқ ишчи амалга оширди. Бахтсиз ҳодисалар ва тропик касалликлар туфайли 20 мингга яқин ишчи вафот этган. Панама каналининг қурилиши 1914 йил ўрталарига қадар якунланди. Шу пайтдан бошлаб Шимолий ва Жанубий Американи Атлантика ва Тинч океанлари суви аралашган канал ажратиб турарди. Унинг қурилишига тахминан 400 миллион доллар сарфланган. Канал узоқ ва хавфли денгиз йўли бўлган Горн бурнини четлаб ўтиб Атлантика океанидан Тинч океанига тўғридан-тўғри йўл очди. 1914 йил 15 августда Панама каналидан биринчи кема ўтди. Аммо у расман У 1920 йилнинг 12 июнь куни очилди ва амалда шу йилдан тўлиқ иш бошлади.

    Панама канали жаҳон амалиётида мутлақо янги хавфсизлик воситалари билан ажралиб турарди. Унда кемалар шлюзлардан ўз ҳаракати билан ўтмайди, уларни канал қирғоғи бўйлаб ҳаракатланадиган махсус электровозлар тортиб ўтади. Каналнинг умумий узунлиги 82 километр, кенглиги 150 метрдан 300 метргача, чуқурлиги 15 метрдан 26 метргача эди. Одатда, кема каналдан ўтиши учун 8–9 соат вақт керак бўлади. Каналнинг ўтказиш қуввати кунига 50 та кемагача. Ҳар йили Панама каналидан 14 мингга яқин кема ўтади.

    Каналнинг деярли марказида Кулебра тоғи жойлашган бўлиб, айнан шу ер қурилишнинг энг қийин жойи эди. Бу ерда кемалар баланд тоғларнинг икки тик ён бағирлари ўртасидаги 11 километр масофани босиб ўтиб, 50–60 метр баландликка кўтарилади. Панама каналининг ишига хизмат қиладиган одамлар сони 10 минг киши. Ушбу дунёдаги энг машҳур техноген транспорт артерияси орқали ҳар йили 1 350 000 тонна юк ўтади, бу дунё юк ташиш тизимининг қарийб беш фоизини ташкил қилади.

    Натижа

    Панама канали Америка қитъасига хизмат қиладиган денгиз йўлларини 2,5–3 бараварга камайтирди. Масалан, Нью-Йоркдан Эквадоргача бўлган 19,5 минг километр йўл 6 006 километрга тушди. Ушбу канал орқали АҚШнинг Тинч океанидаги портлари Лотин Америкаси ва Европа портларигача бўлган энг қисқа йўлга эга бўлди. Панама каналининг роли Лотин Америкаси мамлакатлари учун ҳам жуда муҳимдир, у Атлантика ва Тинч океани соҳилларда жойлашган мамлакатлар ўртасидаги йўлларни сезиларли даражада қисқартиради ва шу билан бирга улар ўртасидаги иқтисодий алоқаларни осонлаштиради.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Мустақиллик

    1999 йил 31 декабргача Панама канали тўлиқ АҚШга тегишли эди. Нафақат каналнинг ўзи, балки унинг атрофидаги 16 километр кенгликдаги ҳудуд ҳам. Панаманинг ушбу ҳудудида деярли бутун ХХ аср давомида ҳарбий қисмлар ва ёрдамчи хизматлар, ўқув марказлари ва аэропортлар, турар жой бинолари ва электр станциялари, яъни Америка армиясининг 35 минг кишилик ҳарбий корпуси ва каналда ишловчи фуқаролари учун нормал фаровон ҳаётни таъминлайдиган барча нарсалар мавжуд эди. Компенсация сифатида АҚШ 1903 йилда Панамага бир вақтнинг ўзида 10 миллион доллар пул тўлаган, кейин эса ҳар йили Панама каналидан фойдаланиш учун ижара ҳақи 250 минг долларни ташкил қилган.

    Вақтлар ўтди, ижара шартлари ўзгартирилди. Шундай қилиб, 1972 йилга келиб Панама канали зонаси учун йиллик компенсация 1,93 миллион долларни ташкил этарди. АҚШ эса канал орқали йилига 100 миллион доллар фойда оларди. Панама томонининг илтимосига биноан тарифлар вақти-вақти билан қайта кўриб чиқиларди. 1980 йилларнинг бошларига келиб, Панама дунёдаги олтинчи йирик молиявий марказга ва Гонконгдан кейинги дунёда иккинчи йирик эркин савдо зонасига айланди.

    АҚШдаги сиёсий вазият ва Панама президенти генерал Омар Торрихоснинг қатъий позицияси канални Панамага қайтиши билан якунланди. 1977 йил 7-сентябрда АҚШ президенти Жимми Картер ва Панама президенти Омар Торрихос 1999 йил 31 декабрдан канал зонасини Панама юрисдиксиясига қайтаришни назарда тутувчи Панама канали мақоми тўғрисидаги битимни имзолади.

    Америка Қўшма Штатлари ва Панама ўртасида 1903 йил 18 ноябрда имзоланган шартномадан кейин орадан қарийб 97 йил ўтгач, Панама канали тўлиқ Панама давлати юрисдиксиясига ўтди. Охирги америкалик аскар Панамани 1999 йил 1 декабрда тарк этди ва ўша йилнинг 14 декабрида АҚШ Панама канали ва Панама канали атрофидаги 16 километрлик ҳудуд ҳуқуқларини Панама давлатига қайтариб берди.

    Нурбек Алимов тайёрлади.

    13.06.2020, 21:36   Изоҳ (0)   162681
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Борис Жонсон намойишчиларнинг британиялик буюк шахсларга атаб ўрнатилган ёдгорликларни бузиб ташлаш тўғрисидаги талабини рад этди

    13.06.2020, 21:18

    Пекиндаги туманларнинг бирида коронавирус сабаб «ҳарбий ҳолат режими» жорий этилди. COVID-19 тумандаги балиқ бозорида аниқланган

    13.06.2020, 20:35

    Зеленский рафиқаси коронавирусга чалингани туфайли махсус иш режимига ўтади

    13.06.2020, 19:16

    Бразилия коронавирус қурбонлари сони бўйича дунёда 2-ўринга чиқиб олди

    13.06.2020, 16:13

    Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони 14 минг кишидан, Афғонистонда эса 23 минг кишидан ошди

    13.06.2020, 12:09

    Хитойда коронавирусга чалинганлар сони бир суткада 11 кишига, Жанубий Кореяда эса 49 кишига ошди

    13.06.2020, 10:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди

     

    Тавсия этамиз

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда доллар курси яна 12 900 сўмдан тушди

    Ўзбекистон | 19 май, 16:23

    Тошкент метрополитенини ТТЗ даҳасигача олиб бориш 2 босқичда амалга оширилади

    Ўзбекистон | 19 май, 16:13

    Жанубий африкалик рассомнинг картинаси 13,6 млн долларга сотилди ва дунёдаги энг қиммат асарга айланди

    Лайфстайл | 19 май, 16:02

    Россия Финляндия чегарасида ҳарбий фаолликни кучайтирди — NYT

    Дунё | 19 май, 15:54

    Шавкат Мирзиёев қурилиш материаллари сифатини назорат қилишни топширди

    Ўзбекистон | 19 май, 15:43

    Пенальтилар, мезбонлар мағлубияти ва мустаҳкамланган мавқе: “Бунёдкор” ва “Навбаҳор” ўйинидан фотогалерея

    Спорт | 19 май, 15:41

    Ўзбекистонда умра хизматини лицензиясиз реклама қилган яна 4 та туроператор жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 19 май, 15:31

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    Дунё | 19 май, 15:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.