• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистондаги профессионал таълим муассасасида сиртқи ва кечки таълимни ташкил этиш тартиби маълум қилинди

    «Профессионал таълим муассасасида сиртқи ва кечки таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси эълон қилинди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Низомга кўра, профессионал таълим муассасаларида сиртқи таълим тизимида профессионал таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланган қабул квоталарига мувофиқ ташкил этилади.

    Сиртқи таълим қуйидаги шаклларда олиб борилади: сиртқи шакл, иккинчи ва ундан кейинги квалификация(лар) беришнинг сиртқи шакли.

    Сиртқи таълимга ўқувчиларни қабул қилиш:

    • сиртқи шаклда — умумий ўрта (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумоти ёки Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичининг камида 3-даражасига мос таълим дастурларини тамомлаганлиги тўғрисидаги тегишли ҳужжат;
    • иккинчи ва ундан кейинги квалификация(лар) беришнинг сиртқи шаклда — бир касб ёки мутахассислик доирасида иккинчи ва ундан кейинги квалификация(лар)ни эгаллаш учун тегишли касб ёки мутахассислик бўйича таълим олганлиги тўғрисидаги ҳужжатга эга шахслар ҳисобидан амалга оширилади.
    Сиртқи таълимда ўқиш муддатларини белгилашда кундузги таълим шаклидаги тегишли таълим дастурлари бўйича жами ўқув юкламанинг камида 30 фоиз миқдоридаги соатлар ҳажмини бевосита профессионал таълим муассасасида ўқитиш ва қолган қисмини мустақил таълим шаклида ўзлаштириш ҳисобга олинади.

    Сиртқи шаклда ўқиш муддати тегишли касб ёки мутахассисликнинг кундузги таълим шаклининг таълим дастурларида белгиланган муддатдан кам бўлмаган ҳолда белгиланади.

    Иккинчи ва ундан кейинги квалификация(лар) сиртқи шаклда ўқиш муддати ўқувчиларнинг олдинги таълим олган дастурларни кўриб чиққан ҳолда касбларнинг ўқув режасида мазкур квалификацияларни ўзлаштириш учун ажратилган соатлардан келиб чиқиб белгиланади.

    Сиртқи таълимда ўқув жараёни кундузги таълим учун таълим соҳаларининг тегишли таълим стандартлари, малака талаблари асосида тайёрланган ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган ўқув режаси ва фан (модуль) дастурлари асосида ташкил этилади. Касблар ёки мутахассисликлар ўқув жараёни графиги, ишчи ўқув режаси ва фан дастурлари профессионал таълим муассасаси директори томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади. Ўқув жараёни графигида семестрлар кўрсатилади.

    Ўқув сессиясигача бўлган муддатда сиртқи таълимда ўқиш мустақил, жумладан, масофадан туриб таълим олиш шаклида амалга оширилади. Бунда ўқувчи методик кўрсатмалардан фойдаланган ҳолда семестр учун режалаштирилган фанларнинг дастурларида белгиланган мавзуларни мустақил ўзлаштиради.

    Ўқувчи фан (модуль) бўйича топшириқларни бажаргандан сўнг уни фан ўқитувчисига белгиланган муддатларда (одатда, масофадан туриб интернет орқали) юборади ҳамда қайддан ўтказади. Фан ўқитувчиси ўқувчи юборган материалларни текшириб, оралиқ иши сифатида баҳолайди. Фан ўқитувчиси мавзулар бўйича навбатдаги топшириқлар ва кўрсатмаларни юбориши, шунингдек, онлайн режимида ўқув машғулотларини ўтказиши мумкин.

    Сиртқи таълим ўқувчиси ҳар бир семестр давомида бир марта профессионал таълим муассасасига ўқув сессиясига чақирилади. Бунинг учун унга ўқув сессияси бошланишига қадар (камида 10 кун олдин) белгиланган шаклда хабарнома юборилади.

    Ўқув сессияси давомида:

    • ўқувчи семестр учун берилган топшириқларни ҳимоя қилади. Фан (модуль) бўйича барча топшириқлар ижобий баҳоланган тақдирда ўқувчига фан (модуль) бўйича якуний баҳолашга кириш ҳуқуқи берилади;
    • фан (модуль)лар бўйича якуний баҳолашлар ўтказилади;
    • навбатдаги семестр давомида ўқитиладиган фан (модуль)лар қисқача (ишчи ўқув режасида белгиланган ҳажмда) маъруза, амалий, лаборатория ва семинар машғулотлари орқали таништирилади.
    Сиртқи таълимда ўқувчи тасдиқланган ишчи ўқув режасидаги барча ўқув фан (модуль)ларини ўзлаштириши шарт. Сиртқи таълимда оралиқ ва якуний баҳолаш турлари жорий қилинади. Оралиқ баҳолаш масофавий алоқа орқали онлайн режимида ўтказилиши ҳам мумкин.

    Сиртқи таълим ўқувчиларининг малакавий амалиётлари ишчи ўқув режасида белгиланган муддатларда амалга оширилади. Одатда, битирув малакавий иши олди амалиётидан бошқа амалиётлар (таълим йўналишига мос бўлган ҳолда) ўқувчининг ишлаб турган иш жойида мустақил равишда ўтказилади.

    Битирув малакавий иши олди амалиёти ўқувчининг иш жойи таълим олаётган касби ёки мутахассислиги (квалификацияси)га мос бўлмаган ҳолда, шунингдек, ишламаётган ўқувчилар учун барча малакавий амалиётлар профессионал таълим муассасаси томонидан белгиланган объектда белгиланган тартибда амалга оширилади.

    Малакавий амалиётларнинг ҳисоботлари ўқув сессияси даврида белгиланган тартибда ҳимоя қилинади.

    Муайян курсдаги фан (модуль)ларни тўлиқ ўзлаштирган ўқувчи профессионал таълим муассасаси директорининг буйруғи билан кейинги курсга ўтказилади. Узрли сабаблар (касаллик, табиий офат, хизмат сафари, оғир оилавий аҳвол ва бошқалар) туфайли муайян курсдаги фан (модуль)ларни белгиланган муддатларда ўзлаштира олмаган ўқувчиларга муддати қўйилган шахсий жадвал берилади. Шахсий жадвал тегишли директор ўринбосари томонидан тасдиқланади ва ундаги муддат навбатдаги ўқув йилига ўтмаслиги лозим.

    Шахсий жадвални белгиланган муддатда бажара олмаган ўқувчи қайта ўқиш учун курсда қолдирилади. Ўқувчи биринчи курснинг биринчи семестридаги академик қарздорликни белгиланган муддатда бартараф этмаган тақдирда ўқувчилар сафидан четлаштирилади, касаллик туфайли академик таътил берилган ҳолатлар бундан мустасно.

    Сиртқи таълим ўқувчиларига ўқув сессиясида иштирок этиш учун ишлаб турган жойидан камида 30 календарь кунлик ўртача ойлик маоши сақланган қўшимча таътил берилади. Курсда қолдирилган ўқувчиларга эса ҳақ тўланмайдиган таклиф хабарномаси берилади.

    Сиртқи таълим битирувчисига якуний давлат аттестацияларидан ўтиш, битирув малакавий ишини ҳимоя қилиш учун ўқув жараёни графигида белгиланган муддатларда ишлаб турган жойидан камида 30 календарь кунлик ўртача маоши сақланган қўшимча таътил берилади.

    Битирув малакавий ишини якунлаш даврида битирувчи хизмат қилаётган муассаса унга 30 календарь кунлик маоши сақланмаган қўшимча таътил бериши мумкин.

    Профессионал таълим муассасаларида кечки таълим тизимида профессионал таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланган қабул квоталарига мувофиқ ташкил этилади.

    Кечки таълим қуйидаги шаклларда олиб борилади: кечки шакл, иккинчи ва ундан кейинги квалификация(лар) беришнинг кечки шакли.

    Кечки таълимга ўқувчиларни қабул қилиш:

    • Кечки шаклда — умумий ўрта (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумоти ёки Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичининг камида 3-даражасига мос таълим дастурларини тамомлаганлиги тўғрисидаги тегишли ҳужжат;
    • иккинчи ва ундан кейинги квалификация(лар) беришнинг кечки шаклда — бир касб ёки мутахассислик доирасида иккинчи ва ундан кейинги квалификация(лар)ни эгаллаш учун тегишли касб ёки мутахассислик бўйича таълим олганлиги тўғрисидаги ҳужжатга эга бўлган шахслар ҳисобидан амалга оширилади.
    Кечки таълимда ўқиш муддати тегишли касб ёки мутахассисликнинг кундузги таълим шакли таълим дастурларидаги умумий ўқув юкламани ҳисобга олган ҳолда ўқув режада белгиланган ҳафталик юклама ҳамда ўқув жараёни графигидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

    Кечки таълимдан сиртқи таълимга ҳамда кечки таълимнинг бир таълим соҳасидан иккинчисига кўчиришга йўл қўйилмайди.

    Кечки таълимда ўқув жараёни кундузги таълим учун таълим соҳаларининг тегишли таълим стандартлари, малака талаблари асосида тайёрланган ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган ўқув режаси ва фан (модуль) дастурлари асосида ташкил этилади. Ўқув жараёни бир ўқув йилида икки семестрли бўлиб, ўқув машғулотларини ўтказиш кундузги таълим билан бир хил тартибда ташкил этилади. Кечки таълим ўқувчиси тасдиқланган ишчи ўқув режасидаги барча ўқув фанларини ўзлаштириши шарт.

    Ўқиш одатда кундузги смена меҳнат фаолиятидан кейинги вақтда аудитория машғулотлари (маъруза, амалий, лаборатория) шаклида ҳамда ўқувчиларни асосий иш жойидан ажралмаган ҳолда мустақил, жумладан, масофадан туриб ўқитиш шаклида амалга оширилади.

    Ўқув машғулотларининг айрим қисми профессионал таълим муассасаси ҳамда ўқитувчиларнинг вақт ва имкониятларини инобатга олган ҳолда ўқувчиларнинг меҳнат фаолияти сменасига мувофиқлаштирилиб, куннинг биринчи ярмида ҳам ташкил қилиниши мумкин. Бунда гуруҳ ўқувчиларининг ўқув машғулотларида иштирок этиш имконияти ҳисобга олинади.

    Кечки таълимда ўқиш (кундузги таълимдан фарқли равишда) бир ҳафтада, одатда, 4-5 кун амалга оширилади ва ҳафталик ўқув соати ҳажми 20 соатдан ортмайди.

    Ўқувчилар билимини баҳолаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Кечки таълимда оралиқ ва якуний баҳолаш турлари жорий қилинади.

    Кечки таълим ўқувчиларининг ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари ўқув режасида белгиланган муддатларда ўқув жараёни графигига мувофиқ амалга оширилади. Одатда, ишлаб чиқариш амалиёти ўқувчининг ишлаб турган иш жойида мустақил равишда ўтказилиши мумкин. Ишлаб чиқариш амалиёти жойи касб ёки мутахассисликка мос бўлмаган ҳолда ушбу амалиётлар профессионал таълим муассасаси томонидан белгиланган объектда ўтказилади.

    Муайян курсдаги фан (модуль)ларни тўлиқ ўзлаштирган ўқувчи профессионал таълим муассасаси директори буйруғи билан кейинги курсга ўтказилади. Узрли сабаблар (касаллик, табиий офат, хизмат сафари, оғир оилавий аҳвол ва бошқалар) туфайли муайян курсдаги фан (модуль)ларни белгиланган муддатларда ўзлаштира олмаган ўқувчиларга муддати қўйилган шахсий жадвал берилади. Шахсий жадвал тегишли директор ўринбосари томонидан тасдиқланади, ундаги муддат навбатдаги ўқув йилига ўтмаслиги лозим.

    Шахсий жадвални белгиланган муддатда бажара олмаган ўқувчи қайта ўқиш учун курсда қолдирилади. Ўқувчи биринчи курснинг биринчи семестридаги академик қарздорликни белгиланган муддатда бартараф этмаган тақдирда ўқувчилар сафидан четлаштирилади, касаллик туфайли академик таътил берилган ҳолатлар бундан мустасно.

    Сиртқи ва кечки таълим ўқувчиларига ўқувчилик гувоҳномаси берилади.

    Мавзуга доир: Тошкентдаги учта ОТМда янги ўқув йилидан бошлаб масофавий таълим шакли жорий этилади

    10.06.2020, 05:36   Изоҳ (0)   54857
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухорода от сотиб олиб, сотувчини 62 млн сўмга «ухлатган» шахсга жиноят иши қўзғатилди

    10.06.2020, 04:35

    Ўзбекистон ва Сингапур эркин савдони йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди

    10.06.2020, 03:34

    Андижонда 21 ёшли келинчак ўз уйидаги пулни ўғирлади

    10.06.2020, 02:33

    Қашқадарёда ўрдак овига чиққан фуқаро пневматик милтиқдан 20 яшар қизни отиб қўйди

    10.06.2020, 01:32

    Ўзбекистонда 9 июнь куни 80 кишида коронавирус аниқланди. Айрим ҳолатларда касаллик манбаси номаълум бўлиб турибди

    09.06.2020, 23:52

    Шуҳрат Ғаниев Қирғизистонда Боткен вилояти губернатори Алишер Абдураҳмонов билан учрашди

    09.06.2020, 23:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда сунъий интеллект ёрдамида дори воситаларига бозор эҳтиёжлари ўрганилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 13 июл, 15:55

    Германия Украинага ёрдам бериш учун Patriot ракеталари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Дунё | 13 июл, 15:20

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25

    Эрон президенти Исроил ҳаво кучлари зарбасида жароҳат олган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 14:00

    Евроиттифоқнинг Россияга нисбатан санкцияларини блоклаб турган Словакия қароридан қайтиши мумкин 

    Дунё | 13 июл, 13:34

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.