• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Япон физиклари даврий жадвалнинг янги талқинини тақдим этди

    «Риа Новости»нинг хабар беришича, Киото университети олимлари кимёвий элементлар даврий жадвалининг янги талқинини ишлаб чиқди. «Дарё» мақолани таржима тариқасида тақдим қилади.

    Элементларнинг тартиби учун электронлар асос қилиб олинган Менделеев жадвалидан фарқли равишда Киото университети олимлари таклиф қилаётган жадвалда тартиб протонларнинг ядрода ўзини қандай тутишига асосланади. Олимлар ушбу янги талқиндаги жадвалга Nucletouch деб ном берган бўлиб, у ҳақидаги илмий мақола Foundation of Chemistry журналида келтирилган.

    Фото: Kyoto University

    Фото: Kyoto University

    Ядро тузилишининг булут кўринишидаги талқини назарияси учун 1968 йилда физика бўйича Нобель мукофоти берилган эди. Худди атом тузилиши ҳақидаги назарияда ядро атрофидаги электрон булутлари тасаввур қилиниши сингари, ушбу назарияда ҳам атом ядроси структурасининг ўзи ҳам протон ва нейтронлар билан тўлдирилган нуклон қаватлари кўринишида тасаввур этилади.

    Киото университетининг янги даврий жадвал борасидаги пресс-релизида янги талқиндаги жадвал ҳақида унинг муаллифларидан бири Йошитеру Маэно томонидан жумладан шундай дейилган: «Илм-фандаги энг катта ютуқлардан бири бўлмиши Менделеев кимёвий элемент даврий жадвалининг бизга таниш шакли — электрон қаватларининг атом орбиталларидаги структураларига асосланади. Лекин ҳар бир элементни ташкил қиладиган атомларда зарядланган зарраларнинг икки хили — ядро атрофида айланадиган электронлар ва ядронинг ўзидаги протонлар мавжуд бўлади».

    Бундан 150 йилдан зиёд вақт муқаддам Дмитрий Менделеев даврий қонунни очган эди ва унга кўра, элементлар бизга таниш классик жадвал кўринишида тартибланганди. Даҳо олим ҳатто ўша пайтда ҳали фанга номаълум бўлган элементлар учун ҳам жадвалда бўш жойлар қолдириб кетган эди.

    Маэно ўз сўзини давом эттириб, яна шундай деган: «Моҳиятан, ҳозирги жадвалда ҳамма нарса атомдаги электронларга бориб тақалади. Электронлар атом ядроси атрофидаги ўз орбитасини тўлиқ эгаллаганда атом барқарор деб ҳисобланади. Гелий, аргон, неон сингари нодир газлар — инерт элементлар бошқа элементлар билан камдан-кам реакцияга киришади. Уларнинг энг барқарор электрон рақамлари 2, 10, 18, 36 ва ҳоказони ташкил қилади. Буларни биз ‘сеҳрли сонлар’ деймиз».

    Илмий мақола муаллифлари худди шундай тамойилни, 2, 8, 20, 28 ва ҳоказо тарзидаги ўз «сеҳрли сонлари»га эга бўлган протонларга ҳам татбиқ қилган. Улар шу каби барқарор протонлар сонига эга бўлган элементлар — гелий, кислород ва кальцийни ўзларининг янги талқиндаги даврий жадвалларининг марказига жойлаштирган.

    Японча даврий жадвалнинг яна бир муаллифи Коичи Хагино «Нодир газларнинг электронлари сингари протонлар билан тўлдирилган ядро орбиталари ҳам ядронинг барқарорлигини таъминлайди», деб фикр билдирган. Сўзининг давомида у яна, шунингдек, «Бизнинг ядровий даврий жадвалимизда ҳам шуни кўришимиз мумкинки, ‘сеҳрли сонлар’га яқин жойлашган элементларда ядро сферик шаклга эга бўлади ва ундан узоқлашгани сари деформацияланиб боради»,  деган.

    Тадқиқотчилар ўзлари таклиф қилаётган ушбу кимёвий элементларнинг муқобил даврий жадвали бошқа олимлар учун бизга маълум кимёвий ва физик қонуниятларга янгича назар ташлашга ва янги кашфиётлар қилишга ёрдам беради, деб умид қилмоқда.

    31.05.2020, 21:15   Изоҳ (0)   41242
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олимлар нима учун коронавирус қандли диабети борлар учун хавфли эканлигини тушунтириб берди

    30.05.2020, 18:27

    Италиялик олимлар коронавируснинг ўпка фаолиятига таъсирини таҳлил қилди

    27.05.2020, 14:06

    Коронавирус ташувчиларининг юқумли бўлиш даври ҳақида маълум қилинди

    24.05.2020, 18:57

    Гонконгда ҳақиқийсидан деярли фарқ қилмайдиган сунъий кўз яратилди

    22.05.2020, 07:21

    Антарктидада «яшил қор» пайдо бўлди (видео)

    21.05.2020, 21:32

    COVID-19’га қарши Таиландда тайёрланган вакцина АҚШда ишлаб чиқарилади

    21.05.2020, 07:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя

     

    Тавсия этамиз

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Самарқандга узатилган андижонлик қиз келинлик хонадонидан ўлик ҳолда олиб келинди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 09:17

    Самарқандда инспекция бош мутахассиси пора билан қўлга олинди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 08:12

    Линкольн имзолаган қулликни бекор қилиш ҳужжати 12 млн долларга сотилди

    Дунё | 4 июл, 23:50

    Хитойда 300 минг йиллик сирли ёғоч қуроллар топилди

    Дунё | 4 июл, 23:30

    Сурхондарёда 65 сотих ерни 1,1 млрд сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 4 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 4 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июл, 23:00

    Америкаликларнинг қарийб 40 фоизи Маскнинг янги партия тузиш ғоясини қўллаб-қувватлади

    Дунё | 4 июл, 22:40

    Маош кунига 75 евро: ўзбекистонликлар Словакияга ишга чақирилмоқда

    Ўзбекистон | 4 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.