Пандемия шароитида санитария қоидаларига риоя қилган ҳолда зарур хавфсиз масофани сақлаш жуда қийин. Ҳар ойнинг сўнгги кунларида UZTELECOM абонентлари хизматлар учун тўловларни амалга ошириш учун компаниянинг сотув ва хизмат кўрсатиш офисларига мурожаат қиладилар.«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси абонентларидан компания офисларига шахсан ташриф буюрмаган ҳолда онлайн тўловларни амалга ошириш учун кўплаб тўлов тизимларидан фойдаланишни илтимос қилади. Бу қулай ва хавфсиз.
Онлайн равишда UZTELECOM хизматлари билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун MyUztelecom мобил иловасини смартфонингизга ўрнатиб, унинг ёрдамида бир қатор функцияларни бажаришингиз мумкин:
- интернет пакетлар сотиб олиш;
- тарифларни ўзгартириш;
- ҳисобдаги маблағ қолдиғини, бепул дақиқалар ва мегабайт трафик миқдорини кузатиб бориш;
- тўловларни кузатиб бориш ва сақлаш;
- маблағларни картадан картага ўтказиш;
- янгиликлар ва реклама акциялари ҳақида хабарларни олиш каби бир қатор функцияларни бажаришингиз мумкин ва бу MyUztelecom имкониятларининг фақат бир қисмидир!
«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси ўз абонентларидан карантин қоидаларига риоя этишни, ўзлари, атрофдагилари ҳақида қайғуришларини ва уйда қолишларини сўраб қолади. Ўз навбатида сиз алоқа хизматларидан тўлақонли фойдаланишингиз учун барча чораларни кўрамиз! UZTELECOM – Миллий оператор!
Мобил иловани қуйидаги ҳаволалар орқали бепул юклаб олишингиз мумкин:
Android платформаси учун
iOS платформаси учун
Батафсил:
Сайт: www.uztelecom.uz
Facebook: https://www.facebook.com/uztelecom/
Техник қўллаб-қувватлаш: https://www.facebook.com/groups/tshtt.uz/
Instagram: https://www.instagram.com/uztelecomuz/
Telegram: http://t.me/uztelecomuz
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)