Намангандаги санаторийлар карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда дам олувчиларни қабул қилишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар берди.
Илк меҳмонларни кутиб олган «Косонсой» сиҳатгоҳи бош ҳамшираси Маҳбуба Жабборқулованинг билдиришича, бу жараёнда асосий эътибор коронавирус инфекциясига топширилган таҳлил натижаларига қаратилади.
«Бундай маълумотномага эга бўлмаган шахс сиҳатгоҳ ҳудудига қўйилмайди. Дам олувчиларнинг ҳарорати ҳар куни камида икки маротаба ўлчанади, яшаш хоналари ва муолажа кабинетлари, улардаги тиббий анжомлар доимий дезинфекция қилинади. Ошхонада овқатланиш ҳам оралиқ масофани сақлаган ҳолда амалга оширилади,» — дейди Маҳбуба Жабборқулова.
Маълумот учун, Наманганда «Косонсой» сиҳатгоҳидан ташқари яна «Чортоқ», «Гулшан», «Шаҳанд» ва «Ниҳол» каби бир қатор машҳур санаторийлар ҳам жойлашган.
Изоҳ (0)