• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Араб маданиятини тушунишга ёрдам берувчи ўн бир сўз

    Қаҳвани қандай қилиб тўғри ичиш керак, нималар ҳақида индамаган маъқул, нима билан мақтанса бўлаверади, ичига жин кириб олган одам қандай аталади? «Дарё» Arzamas сайтида эълон қилинган араб дунёқарашини акс эттирадиган тушунчалар ҳақидаги мақолани таржима тариқасида тақдим этади.

    Мавзуга доир: Корея маданиятини тушунишга ёрдам берадиган ўн икки сўз

    Араб дунёси 13 миллион квадрат километрдан зиёд ҳудудни эгаллайди ва юзлаб лаҳжаларда гаплашадиган 23 мамлакатни ўз ичига олади. Уларнинг ҳар бирининг ўз тарихи, анъаналари, турмуш тарзи мавжуд. Қуйида араб ерларида яшовчи одамларнинг кўпчилиги учун умумий бўлган, аҳоли маданиятини тушунишга ёрдам берувчи 11 сўз билан танишасиз.

    1. Иншааллоҳ!

    Худо хоҳласа!

    «Иншааллоҳ» сўзма-сўз ўгирилганда, «агар Худо истаса» деган маънони беради. Бу сўз Қуръонда бир неча ўринда учрайди, замонавий араб тилида эса уни шунчалик кўп қўллайдиларки, у амалда ҳамма гап ичида, албатта, учрайди. Араблар аксарият воқеа-ҳодисаларни одам ўзи эмас, балки Худо ирода қилади деб ишонишади ва шу сабабли ҳам келаси замонда гапирганда деярли ҳар доим «иншааллоҳ», деб қўшиб қўйишади. Европалик одам манави автобус ўша ёққа кетяптими, йўқми, бу ҳақда сўраса ва унга жавобан тасдиқ маъносида ушбу сўзни эшитса, албатта, ҳайрон қолади.

    Саҳродаги ибодат. Гиза пирамидалари туманидаги бир гуруҳ араблар, 1911 йил.

    Саҳродаги ибодат. Гиза пирамидалари туманидаги бир гуруҳ араблар, 1911 йил.
    Фото: Wikipedia Commons

    Бошқа тарафдан эса «иншааллоҳ» дейиш бу — айёрлик билан рад жавобини бериш усулдир. Гап шундаки, араб маданиятида тўғридан-тўғри «йўқ» дейиш урф эмас. Унинг ўрнига «иншааллоҳ» деб қўйилса, унда одамни ранжитмай, унга «йўқ» дегандек ҳам бўлади. Бундай ҳолларда араблар in šāʾ aḷḷāh bukra– «Худо хоҳласа, эртага» дейишади. Бу «эртага ўрик пишганда» деган маънони берувчи bukra fi l-mišmiš ибораси билан тенг маънога эга. «Иншааллоҳ» формуласи араб бўлмаган бошқа мусулмон халқлар тилларига ҳам ўзлаштирилган бўлиб, Россия мусулмонлари нутқида ҳам тез-тез қўлланиб туради.

    2. Ал-фусха

    Адабий араб тили

    Адабий араб тилини диний ва дунёвий мактабларда ўрганишади, расмий нутқлар, диний маъвизалар ва янгиликлар дастурини ҳам шу тилда ўқишади, ёзувларни ҳам адабий тилда ёзишади, лекин амалда ҳеч ким бу тилда гаплашмайди. Араб мамлакатларида Ислом пайдо бўлганидан буён ўтган ўн тўрт аср мобайнида ҳар қандай бошқа тил сингари кучли ўзгаришларга юз тутган қадимги араб тилининг авлодлари бўлмиш кўп сонли лаҳжаларда гаплашилади. Содда тушунчаларга кўра, лаҳжаларни араблар эски грамматикадан четга чиқиб кетган, «тоза эмас» тил деб ҳисоблайди, адабий тилни эса – тўғри ва «тоза» тил деб билади. Араб тилида «тил» маъносини билдирадиган муаннас шаклли al-luġa сўзига сифат тарзида боғланадиган al-fuṣḥā сўзи «энг аниқ, соф, нутқ санъати» деган маънони англатади.

    Араб мактаби. Қоҳира, 1900 йил.

    Араб мактаби. Қоҳира, 1900 йил.
    Фото: Art.com

    Замонавий Мисрда энг машҳур фильм қаҳрамонларидан саналадиган оддий фуқаро ал-Лимби «Ал-Лимби исломдан аввалги замонда» деб номланувчи фильмда VI асрдаги Арабистонга тушиб қолади ва у ерда ал-фусхада гапирадиган одамлар орасида қолиб кетади, у бу тилда деярли ҳеч нарса тушунмайди ва гапира олмайди. Кулгили ҳолатлар Миср лаҳжасида ва адабий араб тилида бир хил янграйдиган ёки ўхшаш бўлган, лекин маъноси мутлақо бошқа-бошқа нарсаларни англатадиган сўз ва иборалар атрофида юзага келади. Кинотақризчилар «сизга икки соат узлуксиз кулги ваъда қиламиз», деб таъкидлайди.

    3. Қаҳва

    Кофе

    Араб ошхонаси ҳақида умумий гап айтиш қийин, чунки турли минтақаларда турли хил таомлар тайёрланади. Лекин қаҳва ҳамма жойда ичилади. Аввалига qahwa сўзи шароб ёки қатиқни англатган ва ҳар иккала ҳолатда ҳам «иштаҳани ўлдирувчи ичимлик» деган маънони билдирган. Турли араб лаҳжаларида «қаҳва» сўзини «каҳва», «аҳве», «гҳава» ёки «гаҳава» тарзида ҳам айтилади. Талаффуздаги бундай тафовутлар шу қадар яққолки, ундан лингвистлар бутун бошли фонетик ўзгаришлар комплексини ифодалаш учун фойдаланишади. Масалан, бадавий лаҳжалари ҳақида гапирганда «гахава синдроми» деб эсланади. Этимологик луғатларга қараганда, ушбу сўзнинг адабий араб тилига энг яқин талқини бўлган «қаҳва» тарзидаги талаффузи турк тили орқали Европа тилларига, шу жумладан, рус тилига ўтган.

    Далладаги араб қаҳваси ва хурмо, 2014 йил.

    Далладаги араб қаҳваси ва хурмо, 2014 йил.
    Фото: SamDoumArt.com

    Ямандаги қаҳва плантацияларида одатда қора қаҳва ичишнинг имкони йўқ: одатда, у экспортга жўнатилади ва яманликларнинг ўзи эса таъми ва ранги кўпроқ кўк чойни эслатадиган ичимликни – қаҳва кепаги дамламасини ичади. Саудия Арабистонида қаҳвани далла – учли жўмраги пастга кескин қайрилган металл кўзага ўхшаш идишда дамланади. Қора қаҳва ҳам ва «малла» қаҳва ҳам шу идишда тайёрланади. Қовурилмаган қаҳва донларига турли зираворлар аралаштирилган тарзда дамланадиган «малла» қаҳва нисбатан анъанавий қаҳва ичимлиги саналади.

    Далла идишининг ҳажми катта бўлиши мумкин: араблар меҳмон ўз финжонини тўнтариб қўймагунича унга яна ва яна қаҳва қуйиб беради. Араб маданиятида одатда бўладиганидек, бу ҳолатда ҳам ёзилмаган қоидалар амал қилади: уч финжондан кўп ичилмайди; ундан кам ичиш – меҳмондўст мезбонни хафа қилади, ундан кўп ичиш эса очкўзликни билдиради. Ушбу анъана «Биринчи финжон – чанқоқни босиш учун, иккинчиси – меҳмондорчилик учун, учинчиси – кайф учун, тўртинчиси эса қилич учун», деган иборада ўз аксини топган.

    Замонавий араб шеъриятида қаҳва тез-тез тилга олинади. ХХ аср Сурия шоири Низар Қаббонийнинг энг машҳур қасидаларидан бири бўлмиш «Фолбин» номли қасидаси қаҳва қуйқасига қараб фол очиш ҳақида сўз боради ва ушбу шеърни мисрлик машҳур қўшиқчи, «араб дунёсининг Элвис Преслиси» деб аталадиган Абдул Ҳалим Ҳофиз томонидан куйга солиб ижро этилган. Бу қўшиқнинг турли хил талқиндаги ижроси (оркестр ижроси, такрорлар ва импровизациялар билан) бир ярим соатгача чўзилиши мумкин.

    4. Сумъа

    Одам ҳақида бошқалар нима деяётгани, унинг обрўси

    Сумъа сўзининг ўзаги sami’a («эшитмоқ») феъли билан бир. Яъни бу бирор одам ҳақида бошқалардан эшитиш мумкин бўлган гапларни англатади ва у кишининг нуфузини, обрўсини белгилайди. Араб мақолида «яхши обрў чиройли кийимдан афзал», дейилади. Айниқса, бу иборанинг мазмуни анъанавий жамиятда ҳали турмушга чиқмаган қиз ҳақида сўз борганда кучлироқ кўзга ташланади: совчиликка боришдан аввал одамларнинг у ҳақидаги нима дейиши сўраб-суриштирилади. Бошқа вазиятларда ҳам арабларга ўзи ҳақида бошқалар – ҳамкасблари, қўшнилар, қариндошлар нима деяётгани жуда муҳим.

    Араб тиланчиси. Луижи Фиорилло олган сурат, 1865–1895 йиллар.

    Араб тиланчиси. Луижи Фиорилло олган сурат, 1865–1895 йиллар.
    Фото: Boston Public Library

    Япон маданияти тадқиқотчиси Рут Бенедикт айб маданияти ва уят маданияти тушунчаларини киритган. Айб маданиятида кишининг ўз айбларини Худо қаршисида ва ўз виждони олдида онгли тан олиши асосига қурилади; уят маданиятида эса энг муҳим нарса – бошқаларнинг сен ҳақингда нима дейиши ҳисобланади, араб маданияти ҳам шу туркумга мансубдир. Бундай дунёқараш араб жамиятидаги одамларнинг хатти-ҳаракатини белгилайди. Араб ўзи қилган хайрли ишлар ва эришган ютуқлари ҳақида гапириб ўтириши мумкин ва бу мақтанчоқликка кирмайди.

    Лекин ўзининг очлигини ёки нимадандир хафалигини бошқаларга ошкор қилиши уят саналади, пули ёки вақти йўқлигини ҳам айтмайди. Бундай ноқулайликларни муносиб енгиб ўтиш керак. Бундан ташқари, бошқаларга марҳаматли бўлиш, сахий бўлиш ва кексаларни эъзозлаш шарт. Араблар ўзлари учун нуқсон деб билган нарсасини яширишга жуда ҳам катта эътибор беради, масалан, билмаган нарсасини тан олишга уялади. Агар обрўга путур етказилган бўлса, унда шармандаликдан қутулиш учун ўзи ёки оиласи учун ўч олиш мумкин.

    5. Жинни

    Жин, арвоҳ

    Бизга «Минг бир кеча» эртаклар қаҳрамони сифатида таниш бўлган жин, аслида, мусулмон дини ва араб халқ маданиятининг бир бўлагидир. Исломга кўра, Худо уч хил мавжудотни – одамларни, жинларни ва фаришталарни яратган дейилади. Жинлар – одамга кўринмайдиган махлуқлар бўлиб, улар турли шаклларга кира олади, улар орасида ҳам аёл ва эркак жинслилари бўлади (аёл жинсли жинларни «жинния» дейилади). Жинлар ҳам оила қуради ва авлод қолдиради. Қуръонда жинлар ҳақидаги бутун бошли алоҳида сура мавжуд ва унга кўра, Пайғамбар одамлар билан бирга жинларга ҳам юборилган дейилади.

    Жин. «Китоб ал-булҳан» («Мўъжизалар китоби») номли қўлёзманинг эскизи, XIV асрнинг иккинчи ярми.

    Жин. «Китоб ал-булҳан» («Мўъжизалар китоби») номли қўлёзманинг эскизи, XIV асрнинг иккинчи ярми.
    Фото: Bodleian Library

    Жинлар арабларнинг иримларида, ривоят ва фильмларида фаол иштирокка эга бўлган тимсол сифатида қолмоқда. Улар характери ва турмуш тарзига кўра ҳар хил бўлади, улар орасида ҳам яхши жинлар ва ёвуз жинлар бўлади, шунингдек, иймонли ва иймонсизлари ҳам бўлади. Айрим жинлар одамлар билан бирга яшаши ва уларнинг ақлини эгаллаб олиши мумкин: жин таъсирига тушиб қолган одамни «мажнун», яъни «ақлдан озган», «жинни» дейишади, бу сўзнинг маъноси «жин эгаллаб олган», деган мазмунга тўғри келади. Араб фольклорида севги туфайли ақлдан озган қаҳрамон – Мажнун образи ҳам кенг тарқалган.

    6. Дийяфа (зиёфат)

    Меҳмондорчилик

    Араб меҳмондорчилиги анъаналарининг илдизи араблар кўчманчи ҳаёт тарзи билан яшаган замонларга бориб тақалади. Саҳрода кетаётган йўловчига бадавийларнинг чодиридан бошқа бошпана топишнинг имкони бўлмаган ва арабларни фақат шундай ўзаро меҳмоннавозликкина, қовжираган ўт-ўлан ва қумлардан иборат чўл-биёбонда ўлиб кетишдан қутқариб қолган. Мезбоннинг меҳмонга илтифотли бўлиши энг олий қадриятлар даражасига кўтарилган ва бу ҳақида Қуръон ва ҳадисларда ҳам алоҳида қайд этиб ўтилган. Меҳмон кутиш фазилати ҳақида мақол ва шеърларда мадҳ қилинган.

    Бадавийларнинг чодири, 1900 йил.

    Бадавийларнинг чодири, 1900 йил.
    Фото: Library of Congress

    Меҳмонни уйга қабул қилиш, уч кун давомида едириб-ичириш ва шундан кейингина унинг қаерга йўл олганини сўраш мумкин бўлган. Мезбоннинг иқтисодий аҳволи қандайлигидан қатъи назар, меҳмонни сахийлик билан қабул қилиш керак бўлган. Араб мақолида меҳмон келган куни камбағаллигингни унутиб тур, дейилади. Машҳур имом Ҳатим ал-Асам шундай деган: «Шошқалоқлик – шайтондандир, фақат беш ҳолатда — меҳмонни таомлантириш, маййитни қабрга қўйиш, бўйи етган қизни турмушга узатиш, қарзни қайтариш ва гуноҳлардан тавба қилишда шошилиш бундан мустасно». Араб хонадони учун ушбу сўзлар ҳозирда ҳам ўз долзарблигини сақлаб қолган: туристик йўналишдан адашиб қолган исталган одамга араблар уйининг тўридан жой беради ва сахийлик билан таом келтиради.

    7. Жамал

    Туя

    Араб халқлари тарихида туялар жуда муҳим аҳамиятга эга. Туяда Арабистон яриморолининг улкан саҳролари бўйлаб кўчиб юриш мумкин, унда юк ва мол ташиса бўлади. Туя қадимги араб шоирларининг доимий ҳамроҳи, шеърларининг қаҳрамони ва турли метафоралар воситаси бўлган. Масалан, VII асрда яшаган шоир ал-Аша ўз севгилисини шундай таърифлаган:

    У шундай яхшики, тишлари марвариддай,

    Оппоқ ёноқларини тим қора қалин сочлари тўсиб турибди,

    Худди йўл юравериб туёқлари едирилиб кетган туя сингари

    Тупроқда оёқларига гард юқтирмай шошмасдан кетиб боряпти.

    Абу Заяд ҳийлагар туяга миниб кетмоқда. Муҳаммад ал-Харирининг «Мақуамат» китобидан миниатюра, XII аср.

    Абу Заяд ҳийлагар туяга миниб кетмоқда. Муҳаммад ал-Харирининг «Мақуамат» китобидан миниатюра, XII аср.
    Фото: Bibliothèque nationale de France

    Мумтоз араб тили луғатида туяларнинг турли зоти ва турларини, туянинг ҳолатини, ташқи кўринишини, ёши, қилиқлари ҳамда одамнинг туяга муносабатини ифодаловчи минглаб сўзларни учратиш мумкин. Масалан, rāša – қулоқлари юнгдор урғочи туяни билдиради; šursūf – тиззаси синган туя, habhabiyy – туяларни тўғри йўналтира оладиган яхши подачи, bazama – урғочи туяни икки бармоқда соғиш ва ҳоказо.

    Туянинг араб тилида энг кўп қўлланган ва умумий номи – жамал бўлиб, юнон ва лотин тилига (эҳтимол, Яқин Шарқдаги бошқа тиллар орқали) ўзлашган ва булар воситасида ҳозирги Европа тилларига, масалан, инглиз тилига camel тарзида кириб келган. Бадавийларнинг ривоятларига кўра, Муҳаммад Пайғамбар Оллоҳнинг 99 исмини овоз чиқариб айтган ва юзинчисини эса туянинг қулоғига шипшиган экан. Шу сабабли ҳам туя доим калондимоғ тарзда турар экан. Араблар «туя ўз ўркачини кўрмайди, у фақат шеригининг ўркачини кўради» деганда, ўз айбини билмайдиган, лекин бошқаларнинг айбини ноғора қилиб чаладиган одамларни айтади.

    Ҳозирда туялар араблар ҳаётида деярли иштирок этмаяпти, лекин Арабистон яриморолида ҳозиргача туя пойгалари жуда оммалашган. От билан таққослаганда туя жуда секин югуради. Чавандоз қанчалик енгил бўлса, туя шунчалик тез югуради ва шу сабабли, одатда, туя пойгасида чавандоз сифатида болалар ва ўсмирлар қатнашади. Лекин охирги пайтларда айрим мамлакатларда вояга етмаганларнинг мусобақаларда қатнашиши тақиқланмоқда ва бунинг ўрнига радиобошқарувли роботлар қўйиляпти.

    8. Ҳаром

    Тақиқланган, шунчалик муқаддаски, тегиниш мумкин эмас

    Бошқа тилларда бўлгани каби араб тилида ҳам бир вақтнинг ўзида бирор муқаддас нарсани ҳам, лаънатланган нарсани ҳам, диний тус берилган нарсани ҳам ва тақиқланган нарсани ҳам ифодалаш учун қўлланадиган ягона сўз мавжуд. Бу ҳарума сўзидир. Бирлик шаклдаги ḥarā́m сўзи одатий диний тушунчалардаги «гуноҳ», «тақиқланган нарса», деган маънони беради. Ислом ҳуқуқшунослигида тақиқланган нарсаларнинг узун рўйхати мавжуд ва уларни бузганлик учун бу дунёнинг ўзида ёки вафотидан кейин жазо муқаррардир.

    «Баяд ва Риёз тарихи» ҳикоясидан кичик расм, XII аср охири.

    «Баяд ва Риёз тарихи» ҳикоясидан кичик расм, XII аср охири.
    Фото: Biblioteca Apostolica Vaticana

    Чўчқа гўштини ейиш ва ароқ ичиш тақиқланган, қимор ўйинлари ўйнаш, ўлимтик ейиш, етимларнинг ҳаққига хиёнат қилиш мумкин эмас. Бундан ташқари, судхўрлик ҳам тақиқланган. Шу сабабли ҳам ислом банклари мутлақо бошқа тамойиллар асосида ишлайди. Бундан ташқари, урғу биринчи бўғинга тушадиган ḥáram сўзи ҳам мавжуд. Бу «муқаддас жой» маъносини англатади. Саудия Арабистони қиролининг расмий унвони ṣāḥibu l-ḥaramayni дейилади ва у «икки муқаддас масжид хизматчиси», дея тушунилади. Бу ўринда ḥáram сўзи иккилик саноқ маъносида қўлланади ва у Макка ва Мадинага тааллуқли бўлади. Учинчи муқаддас жой – Қуддус ҳисобланади.

    Ўзаги айнан шу билан бир хил бўлган яна бир ḥarī́m эса уйнинг аёллар яшайдиган қисмини – ҳарамни англатади. Бу тушунча аллақачон тарихий терминлар қаторига кирган, чунки замонавий дунёда султонларнинг хотинлари, канизаклари ва бичилган қуллари (ҳарам оғаси) яшайдиган ҳарамларини учратмайсиз. Уйнинг аёл яшайдиган анъанавий қисми эндиликда оиланинг умумий ҳудудига айланган: меҳмонлар фақат меҳмонхонадан кузатиб қўйилади ва улар ҳовли бўйлаб юрмайди.

    Аксар уйларда оила аъзолари учун алоҳида ва меҳмонлар учун алоҳида кириш-чиқиш эшиклари белгиланган, квартираларда эса меҳмонхона сифатида эшикка энг яқин хона ажратилади. Бундай тизим аёлларга уйда бошяланг юриш имконини беради. Лекин тўрттагача уйланиш мумкин деган анъана ҳозиргача сақланиб қолган ва бу, айниқса, ҳар бир хотинига алоҳида уй қилиб бериш имконига эга бадавлат араблар орасида учраб туради. Бироқ эрининг бошқа бир аёлга уйланиши аёл киши учун трагедияга айланиши мумкин ва араб фильмларида  ушбу мавзуга жуда кўп сюжетлар бағишланган.

    9. Мажлис

    Салон, клуб, йиғин

    Мажлис – меҳмонлар учун ажратилган катта хона бўлиб, уни шунингдек, dīwāníyya (девония) ёки maḍā́fa деб номлашлари ҳам мумкин. Бу хона периметрлари бўйлаб диванлар жойлаштирилган бўлади, полда эса гилам солинган. Мажлис, одатда, дўстлар йиғиладиган оддий меҳмонхона бўлиши ҳам мумкин ёки интеллектуал салон ёхуд ҳашаматли клуб ҳам бўлиши мумкин: буларнинг ҳаммаси эгасининг қанчалик бадавлат эканига боғлиқ.

    Муҳаммад ал-Харирийнинг асаридан олинган эскиз, 1222-1223 йиллар.

    Муҳаммад ал-Харирийнинг асаридан олинган эскиз, 1222-1223 йиллар.
    Фото: Bibliothèque nationale de France

    Бундай жойларда иссиқ овқат тортилмайди, лекин чой ёки қаҳва ичиш мумкин, хурмо ейиш ёки писта-бодом чақса бўлади ва хушбўйликлар тутатилади. Катта мажлисларда қасидалар ўқилади, концерт ва байрамлар уюштирилади. Бизнесменлар ва сиёсатчилар расмий музокараларни офисда ўтказишса ҳам, лекин ҳақиқий энг муҳим масалаларни мажлисда ҳал қилишади. Суҳбат ва йиғинлар ўтказиладиган жой сифатида 2016 йилда мажлис ҳам арабча усулда қаҳва дамлаш билан бир қаторда ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мерос объектлари қаторига киритилган.

    10. Қасида

    Анъанавий араб шеърияти

    Араб адабиётида исломдан аввалги замонларда шаклланган алоҳида, ўзига хос шеърият йўналиши мавжуд. Ҳозирда қасида деб нисбатан замонавий шеърий йўналишлари, масалан, оқ шеър ҳам айтилади. Шеърият тили сифатида, асосан, шевалар намоён бўлмоқда.

    Муҳиддин ал-Амаси томонидан қайта ёзилган «Қасида ал-Бурда», XV-ХВИ асрлар.

    Муҳиддин ал-Амаси томонидан қайта ёзилган «Қасида ал-Бурда», XV-ХВИ асрлар.
    Фото: Sotheby’s

    Баъзан мажлисларда ва телекўрсатувларда шеърхонликнинг ажойиб анъаналарини кузатиш мумкин: шоир ёки сухандон бир ёки бир неча мисрани ёрқин эмоциялар ва ифодалар билан ўқийди ва атрофдагилар унинг маҳоратини олқишлаш ёки айтилган нарсани маъқуллаш маъносида сатрдаги охирги сўзни овоз чиқариб такрорлаб ўтиради ва бу орқали гўёки унинг мағзини чақади. Мисраларни жуда ҳам муваффақиятли ўқилса, ўқиган одамни олқишлайди ва шундан кейингина шоир ёки сухандон шеърнинг давомини ўқийди. Яна бошқа анъана ҳам бор: қироат билан ўқиш. Одатда, Қуръон қироат билан ўқилади. Қасидаларни оригинал ритм ва қофиясини сақлаган ҳолда таржима қилиш жуда қийин.

    11. Зағруда

    Қувноқ қичқириқлар, тўй яллалари

    Бундай қичқиришларни араб дунёсининг барча мамлакатларидаги тўйларда, унаштириш маросимларида, диний байрамларда, ўйин-кулги бўлаётганда ва мусиқа садолари янграганда, чақалоқ туғилганда ва бошқа хурсандчилик чоғларида эшитиш мумкин. Бу анъананинг илдизи исломдан ҳам аввалги маъжусийлик ҳукм сурган замонлардаги удумларга бориб тақалади, деб ҳисобланади. Одатда, оғзини қўли билан тўсиб турган ҳолда аёллар қичқиради. Қичқириқнинг оригиналлиги тилни ўнгдан чапга тез қимирлатиш ва охирида атайин хитоб қилиш орқали таъминланади.

    Араб аёллари тўйга тайёрланмоқда. Боғдод, 1918 йил.

    Араб аёллари тўйга тайёрланмоқда. Боғдод, 1918 йил.
    Фото: Hultоn Archive

    Сурия-Ливан ҳудудларида махсус тўй қўшиқлари «загруда» дейилади ва уларни ижро қилиш учун профессионал ижрочилар таклиф қилиниши мумкин. Бундай қўшиқларда куёв ва келин мадҳ қилинади, уларнинг оилаларининг нуфузи мақталади, ёшлар никоҳ билан табрикланади. Орада тўхталиб-тўхталиб, чуғурлаган «загруда» товушлари билан алмашиниб турилади. Баъзан «загруда» қайғули маросимларга ҳам таклиф қилинади: шаҳид бўлган қаҳрамоннинг жасади олиб келинаётганда ҳам шундай пешвоз чиқишлари мумкин.

    29.05.2020, 09:33   Изоҳ (0)   270205
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Юлдуз Усмонова ташкиллаштирган хайрияда йиғилган 527 миллион сўм Сардоба фалокати жабрдийдаларига тарқатилди (видео)

    28.05.2020, 20:17

    Ўзбекистонда санъаткорларнинг касб байрами нишонланадиган сана белгиланди

    28.05.2020, 16:46

    Ўзбекистонлик санъаткорлар 2021 йилдан бошлаб давлат тадбирларида бепул иштирок этмайди

    28.05.2020, 12:22

    Ўзбекистонда ҳар ойнинг биринчи якшанбасида давлат музейларига кириш бепул бўлади

    27.05.2020, 20:10

    «Улар ўзим ножўя деб билган домлаларни таклиф қилиши мумкин». Фарруҳ Соипов интернетдаги сохта Фарруҳ Соиповларга мурожаат қилди (видео)

    26.05.2020, 12:19

    «Билганингларни қилинглар». Соҳиб Аббосхон АҚШга энди келган ва бормоқчи бўлганларга маслаҳат берди

    23.05.2020, 17:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп АҚШнинг Россия ва Украинага босими ҳақида фикр билдирди

    Дунё | 5 июн, 23:55

    “Дарё” дайжести: 5 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:46

    Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:30

    “Ёмон уйқу рашк туйғусини кучайтириши мумкин” — тадқиқот

    Дунё | 5 июн, 23:16

    ЖЧ–2026 саралаши. Ўзбекистон ўз тарихида илк бор Жаҳон Чемпионати йўлланмасини қўлга киритди

    Спорт | 5 июн, 23:01

    Ервопанинг олтита мамлакати биргаликда пиёдалар жанговар машинасини сотиб олишни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 июн, 22:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.