• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Монополияга қарши курашиш қўмитаси Ўзбекистонда импорт бензин учун акциз солиғи оширилишини мақсадга мувофиқ эмас деб топди

    «Ўзбекнефтегаз» АЖ томонидан маҳаллий нефтни қайта ишлаб чиқарувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида бензин маҳсулоти импортига акциз солиғини 5 фоиздан 20 фоизга ошириш таклифини илгари сургани ҳақида хабар берилганди. Ўзбекистон Монополияга қарши курашиш қўмитаси ушбу таклифга ўз муносабатини билдирди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Таъкидланишича, импорт бензин учун акциз солиғининг оширилиши етарлича иқтисодий асослантирилмаган, шу сабабли бу иш мақсадга мувофиқ эмас.

    «Маълумки, нефть маҳсулотлари учун акциз солиғи деярли барча давлатларда қўлланилади. Акциз солиғи – мамлакат ичида ишлаб чиқариладиган ва импортдан келтириладиган, одатда аниқ рўйхатини белгилаган ҳолда товарларга нисбатан тўланадиган билвосита солиқ ҳисобланади.

    Халқаро тажрибада ривожланган мамлакатларда акциз солиғи давлат бюджети учун даромад манбаси сифати кўрилади. Бунда акциз солиғи товарнинг маҳаллий ёки импортдан келтирилганлигидан қатъи назар ягона ставкада белгиланади.

    Шу билан бирга, акциз солиғини ҳар хил даражада белгилаш тажрибаси Беларусь  ва Қозоғистонда кузатилди. Бунда истеъмолчилар учун нархни ошишига йўл қўймаслик ва аксинча, арзонлаштириш ёки тадбиркорлик субъектларига тенг шароит яратиш нуқтаи назардан амалга оширилган. Масалан, Беларусда 28 февралдан 31 декабрга қадар маҳаллий бензин ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган бензинни реализация қилганда акциз солиғи тўловчиларига 0,25 коэффициент миқдорида имтиёз қўлланилиши белгиланган. Яъни истеъмолчилар манфаатлари устуворлигини таъминлаган ҳолда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида импорт бензиннинг акцизини кўтармасдан, балки маҳаллий бензин учун акциз солиғига имтиёз қўлланилган.

    Шунингдек, Қозоғистонда бозорда бензин тақчиллигини олдини олиш, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган бензин нархини арзон ушлаш мақсадида аввал импорт бензин учун акциз солиғи маҳаллий бензинга нисбатан деярли уч баравар кам бўлган. Лекин 2018 йилдан бошлаб бозор иштирокчиларига тенг шароит яратиш мақсадида акциз миқдори тенглаштирилди.

    2020 йилга қадар «Ўзбекнефтегаз» АЖнинг нефтни қайта ишлаш корхоналарида бир қатор имтиёз ва преференсиялар қўлланиб келинган. Масалан, Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 14 ноябрдаги ПҚ-3386-сон қарори билан берилган шарт-шароитлар шулар жумласидандир», — дейилади хабарда.

    Монополияга қарши курашиш қўмитасининг таъкидлашича, айни пайтда Ўзбекистонда нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва сотиш бўйича тадбиркорлик субъектларга тенг шароитлар яратилган. Монопол корхона ҳисобланган Бухоро ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводлари 2020 йилнинг май ойидан нархни шакллантириш бўйича қўллаб келинган чекловлардан озод этилган. Эндиликда нархлар биржа савдоларида талаб ва таклифдан келиб чиқиб шакллана бошлаган.

    Қўмита «Ўзбекнефтегаз» АЖ томонидан импорт нефть маҳсулотларининг акциз солиғини оширилиши бўйича Энергетика вазирлигига киритилган таклиф етарлича иқтисодий асослантирилмаган ҳамда соғлом рақобат муҳитининг таъминланиши ва истеъмолчилар манфаатларини кўзлаган ҳолда акциз солиғини оширилиш мақсадга мувофиқ эмас, деб ҳисоблайди.

    «Шуни таъкидлаш жоизки, маҳсулотни импортига акциз солиғини белгилаш масаласи Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги тариф ва нотариф тартибга солиш кенгаши томонидан кўриб чиқилиши лозим. Кенгаш мазкур масалани кўриб чиққан тақдирда қўмита юқоридаги позицияси билан иштирок этади ва ҳимоя қилади», — дейилади қўмита муносабатида.

    «Ўзбекнефтгаз» 2020 йил 29 апрелдан бошлаб АИ-92 маркадаги бензин нархини 500 сўмга арзонлаштириб, 5500 сўм қилиб белгилаган. 3 майдан бошлаб эса АИ-80 бензини ҳам 500-600 сўмга пасайиб, 3900-4000 сўмдан сотиш йўлга қўйилган.

    27.05.2020, 11:07   Изоҳ (0)   11787
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сергелига «кириш» огоҳлантиришларсиз ёпилди, Ўзгаришда катта тирбандликлар юзага келди

    27.05.2020, 10:33

    Навоийда бир кечада 31 кишида коронавирус аниқланди. Ўзбекистон бўйича касалланганлар сони 3333 нафарга етди

    27.05.2020, 10:07

    Наманган вилояти тиббий ниқоблар ишлаб чиқариш бўйича Ўзбекистонда етакчилик қилмоқда

    27.05.2020, 09:38

    Бож тўлашдан шартли озод этиладиган товарлар рўйхатини тўлдириш ҳақидаги ҳукумат қарори қабул қилинди

    27.05.2020, 08:52

    ФВВ Сардоба сув тошқини талафотларининг бартараф этилиши юзасидан статистик ҳисобот берди

    27.05.2020, 08:37

    Қарши туман ҳокими Мақсуда Мустафоева: «Ариповдек қуюшқондан чиқади деб ўйласангиз, менда бундай бўлмайди»

    27.05.2020, 07:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30

    Трамп Путиннинг бутун Донбассни эгаллаш талабини қўллаб-қувватлади — ОАВ

    Дунё | 17 август, 18:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.