Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Дарё» ўтиб бораётган ҳафтанинг қизғин баҳсларига сабаб бўлган твитларни диққатингизга ҳавола этади.

«Коронавируснинг янги ҳолатлари аниқланиши, ўлимлар сонидаги рақамлар бутун мамлакатда пасайиб бормоқда», – Дональд Трамп, АҚШ президенти.

https://twitter.com/realDonaldTrump/status/1264564734860427265

«Telegraph нашри ‘Марказий Осиёнинг унутилган ‘истони’ номли мақола чоп этди. Мақолада келтирилган маълумотлар ҳақиқатга яқин. Марказий Осиё республикалари сайёҳлар орасида машҳур бўлиб бораётган бўлса-да, кўпчилик унинг Қорақолпоғистони ҳақида кам эшитган», – Софи Ибботсон, Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги сайёҳлик элчиси.

https://twitter.com/UZAmbassador/status/1264533982710030336

«Ўзбекистоннинг Тожикистонга пандемия шароитидаги ёрдами жами кўрсатилган молиявий ёрдамнинг деярли учдан бирини ташкил қилади. Тожикистонга энг кўп ёрдам кўрсатган мамлакатлар учлигига Хитой (қарийб 2 миллион доллар) ва Россия (865 минг доллар) ҳам бор», – Жен Муртазашвили, Питтсбург университет профессори.

https://twitter.com/jmurtazashvili/status/1264663246046453766

«АҚШ ҳукумати Бразилия ҳудудида сўнгги 14 кун мобайнида бўлган хорижликларни мамлакатга киришини тақиқлаб қўйди. Қарорга президент Трамп имзо қойган», – Михаил Комадовский, «Америка овози» ахборот агентлигининг Оқ Уйдаги журналисти.

https://twitter.com/komadovsky/status/1264674121977389057

«Ҳокимият тепасига келган кунимдан бошлаб бутун маошимни 400 минг доллардан 450 минг долларгача ҳукуматга қайтариб берганман. Энг охирги маошимни коронавирусни бартараф қилиш учун соғлиқни сақлаш тизимига бердим. Бу мен учун шараф», – Дональд Трамп, АҚШ президенти.

https://twitter.com/realDonaldTrump/status/1264737293249794048

«Путин мактаб дастурига ёш авлодни ватанпарварлик ва ‘миллат қаҳрамонларига’ ҳурмат руҳида тарбиялашни таклиф қилди. Ёши катталар учун ҳам нега Рамзан Қодиров – Россия қаҳрамони, Аркадий Роттенберг – меҳнат қаҳрамони-ю, бош вазир ўринбосари Немцов номидаги хиёбон Россияни таҳқирлаш эканини тушунишда қийин бўлади», – Михаил Ходорковский, мухолиф сиёсатчи, ЮКОС компаниясининг собиқ директори.

https://twitter.com/mich261213/status/1264545743890788358

«Мансаб ваколатидан фойдаланиб, қўл остидагиларга тазйиқ ўтказадиганлар, уларнинг ишчанлигига путур етказадиганлар энг жирканч кимсалар бўлади», – Музаффар Қосимов, «Orbita.uz» сайти муаллифи, тадқиқотчи олим.

https://twitter.com/MuzaffarQosimov/status/1264059055166889989

«Олти ой вақт отган ва 100 минглаб америкалик коронавирусдан вафот этган бўлсалар-да, Трамп маъмуриятида коронавируснинг тарқалишини олдини олиш борасида тестлар олишни кўпайтириш учун жиддий қадамлар қўйилмаяпти», – Нэнси Пелоси, АҚШ Конгресси спикери.

https://twitter.com/SpeakerPelosi/status/1264931798418632705

«Дунё тарихида биринчи марта пауза босилди ва биз бу паузадан сўнг ҳаётимиз қай тарзда ўзгариши ҳақида бош қотира бошладик. Коронавирусдан сўнгги жамиятда ўрнимиз қандай бўлади, ўйлай бошадик. Бу эса худбинлик ва манфаатпарастлик, қарама-қаршилик ва ҳамкорлик, низо ва тинчлик орасидаги  танлов бўлади», – Саломе Зурабишвили, Грузия республикасининг бешинчи президенти.

https://twitter.com/Zourabichvili_S/status/1265232618200711168

«Муҳаббатнинг кучи ҳақидаги ҳаётий воқеа. 15 ёшли ҳиндистонлик қиз хаста отасини жонажон қишлоғига олиб бориш учун велосипедда бир неч юз километрни босиб ўтади. Отаси уйдан узоқда хасталанади ва такси олишга имкони бўлмайди. Қиз эса энг охирги пулларига велосипед харид қилишга ва саккиз кунни йўлда ўтказишга мажбур бўлади», – DW ахборот нашрининг Twitter’даги саҳифаси.

https://twitter.com/dw_russian/status/1265286328264032258

«Расман Тожикистонда коронавирусдан 47 нафар шахс вафот этгани айтилмоқда, аммо ‘ичкаридан’ олинган манбалар ўлимлар сони 350 тадан ошгани ҳақида маълумот бермоқда», – Эдвард Лемон, «Eurasia.net» нашри муҳаррири.

https://twitter.com/EdwardLemon3/status/1265298840560820224

«Барча ўқувчилар билан дўстона муносабат қуришнинг энг асосий қоидалари: 1. Ўзингиз ўқитаётган фанингиздан кўра ўқувчиларингизни кўпроқ яхши кўринг ёки дарс бераётган синфингизни; 2. Баҳолардан кўра ўқувчиларингизнинг руҳини кўтарадиган ижобий мазмундаги feedback – ўқишлари юзасидан изоҳ беринг; 3. Улар муаммосига ҳамдард бўлинг», – Эрик Шенингер, АҚШнинг йил ўқитувчиси, мураббий педагог.

https://twitter.com/E_Sheninger/status/987707182115426304

«Касалликларнинг олдини олиш ва тўхтатиш маркази маълумотларига кўра, коронавирус пандемияси даврида ёпилган ресторанлар ва овқатланиш марказлари сабабли каламушлар тобора тажовузкор бўлиб бормоқда», – The New York Times нашрининг илм-фан рукни.

https://twitter.com/NYTScience/status/1265310784013336577

«Пандемияда даврида ёз ойида мутолаа қилиш учун ёки ўзингизни чалғитиш учун тавсия этиладиган беш китоб», – Билл Гейтс, Microsoft компанияси асосчиси.

https://twitter.com/BillGates/status/1265315854683525122

Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалига йўл олган барча жамоа номи маълум бўлди
Дунё
Россия Мудофаа вазирлиги Украина қўшинлари “кенг миқёсли” қарши ҳужум бошлаганини эълон қилди (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистон президентлигига кўрсатилган номзодлар рўйхатга олинди