Фильмлардаги мураккаб саҳналарни таниқли актёрларнинг ўзлари эмас, уларга ўхшаш дублёрлари ижро этади. Қуйида актёрларнинг эгизагидек кўринадиган дублёрлар ҳақида сўз юритамиз.
Дуэйн Жонсон ва Таноай Рид
Таноай Рид актёр Дуэйн Жонсоннинг нафақат «Чўққилар» фильмидаги дублёри, балки унинг амакиваччаси ҳамдир. Актёр амакиваччасига миннатдорчилик тариқасида 2018 йилда машина олиб берган. Жонсоннинг айтишича, Рид суратга олиш жараёнларида бир неча марта суякларини синдириб олган.
Крис Ҳемсворт ва Бобби Ҳолленд Ҳентон
Австралиялик каскадёр Ҳолленд Ҳентон «Тор» ва «Қасоскорлар»нинг барча қисмларида Крис Ҳемсвортга ёрдам берган. Бобби фаолияти мобайнида учта қовурғасини, бўкса суягини синдирган, бир марта унинг елкаси чиқиб кетган.
Марк Руффало ва Энтони Молинари
Ушбу суратда актёр Марк Руффало «Қасоскорлар» фильмидаги дублёри Энтони Молинари билан бирга акс этган. Улар бир-бирига жуда ўхшайди.
Женнифер Лопес ва унинг дублёри
2017 йилда «Кўк ранг жилоси» фильми суратга олиш жараёни суратлари интернетда тарқалди. Суратларда Женнифер Лопес ўз дублёри билан акс этган.
Жонни Депп ва Тони Ангелотти
Жонни Депп ва Тони Ангелотти «Кариб денгизи қароқчилари» фильмида ҳамкорлик қилган.
Шунингдек, 2010 йилда Жонни Депп «Сайёҳ» фильмидаги мураккаб саҳналарни суратга олишда дублёр ёрдамидан фойдаланишга мажбур бўлди. Актёрга яна Тони Ангелотти ёрдам берди.
Изоҳ (0)