• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бош прокуратура Расул Кушербаев билан боғлиқ воқеалар юзасидан олиб борилган ўрганиш натижаларини маълум қилди

    Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевга сиёсий фаоллиги сабабли босим ўтказилганлиги ҳақида оммавий ахборот воситаларида кенг тарқалган ва қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган хабарлар юзасидан Бош прокуратурада депутатнинг бевосита иштирокида ўрганиш ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура томонидан маълум қилинди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Хабар берилишича, Расул Кушербаев билан Бош прокуратурада ўтказилган суҳбатда баён этилган ҳар бир маълумот марказий маҳкаманинг ўзида ишга алоқадор шахсларни жалб қилган ҳолда, тегишли ҳужжатларни кўздан кечириш йўли билан тўлиқ текширилди.

    «Ўрганиш натижаларига кўра, депутат Расул Кушербаевга прокуратура органлари томонидан бирор босим ёки тазйиқ ўтказилганлигини тасдиқловчи объектив далиллар аниқланмади». — дейилади Бош прокуратура хабарида.

    Таъкидланишича, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси томонидан Янгийўл туманидаги «Қўшёғоч Олтин Файз Балиқлари» МЧЖга ажратилган балиқчилик ҳавзасидан қум-шағал аралашмасини ноқонуний олиб чиқиб кетиш ҳолати юзасидан ўтказилган текшириш ҳужжатлари чора кўриш учун прокуратура органларига тақдим этилган.

    Мазкур ҳужжатлар асосида 2020 йил 24 январда Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Янгийўл тумани прокуратураси томонидан дастлабки тергов ўтказилган.

    Тергов давомида аниқланишича, ушбу жамият раҳбари Ж.З. акаси Б.Қ. билан жиноий тил бириктириб, балиқчилик фаолиятини ташкил этиш учун ажратилган 11,8 гектар ер майдонидан 600 миллион сўмлик 57,2 минг куб метр қум-шағал аралашмасини қазиб олган. Улар тегишли лицензияга эга бўлмаса-да, қонунга зид равишда мазкур қум-шағал аралашмасини сотиб юбориб талон-торож қилган ҳамда бу орқали давлатга жуда кўп миқдорда зарар етказган.

    Шу сабабли Ж.З.га Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди билан айблов эълон қилиниб, ишнинг унга тегишли қисми 2020 йил 4 май куни жиноят ишлари бўйича Янгийўл туман судига юборилган.

    Терговдан яширинганлиги сабабли, айбланувчи Б.Қ.га қидирув эълон қилинган.

    «Қидирувда бўлган Б.Қ. томонидан ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеомурожаатда ушбу жиноят иши тергови давомида гўёки «Қўшёғоч Олтин Файз Балиқлари» МЧЖ депутат Расул Кушербаевга тегишли эканлиги ҳақида кўрсатмалар олишга уриниш бўлганлиги ҳақида уйдирмадан иборат хабарлар тарқатилган», — дейилади Бош прокуратура хабарида.

    Қайд этилишича, жиноят иши Бош прокуратурада ўрганилганда, иш бўйича депутат Расул Кушербаевга оид бирор масала муҳокама қилинмаганлиги, унга алоқадор маълумот тўпланмаганлиги ёки у билан боғлиқ тергов ҳаракатлари ўтказилмаганлиги маълум бўлди.

    Бош прокуратура ходимлари томонидан Ж.З. билан холис ўтказилган суҳбат давомида, у терговда ундан Расул Кушербаев ҳақида ҳеч қандай маълумот сўраб-суриштирилмаганлигини, у ҳақида савол берилмаганлигини, унга қарши кўрсатма бериш талаби билан тазйиқ ўтказилмаганлигини билдирган.

    Бош прокуратура ижтимоий тармоқларда тарқатилган бу хабарларни аҳоли орасида обрў қозонган жамоатчилик вакиллари номидан ўз мақсадлари йўлида фойдаланиб, тергов натижасига таъсир ўтказишга ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ишончсизлик уйғотишга қаратилган уриниш деб баҳолайди.

    Таъкидланишича, Расул Кушербаевнинг Бош прокуратурада ўтказилган суҳбатда ўзига нисбатан босим сифатида баҳолаган бошқа важлари ҳам ўзининг иштирокида тўлиқ текширилиб, унга, шу жумладан, фаолияти билан боғлиқ равишда таъсир кўрсатиш ёки босим ўтказиш ҳолатлари аниқланмаган.

    Бош прокуратуранинг билдиришича, мазкур важлар Расул Кушербаевнинг шахси ва ишчанлик обрўсига алоқадорлиги сабабли уларнинг тафсилотлари очиқланмайди. Депутат Бош прокуратурада ўтказилган ўрганиш натижалари билан таништирилган.

    Маълум қилинишича, келгусида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан депутатнинг сиёсий фаолияти билан боғлиқ ҳар қандай тазйиқ ёки босим ўтказилишининг олдини олишга қаратилган аниқ чоралар белгиланди. Жумладан, Б.Қ.га нисбатан жиноят иши устидан алоҳида назорат ўрнатилди.

    Эслатиб ўтамиз, мазкур воқеалар юзасидан Бош прокуратура аввалроқ ҳам ўз муносабатини билдирганди. Расул Кушербаев эса бўлаётган ишлардан қаттиқ хафа эканлигини билдирганди.

    25.05.2020, 16:42   Изоҳ (0)   65631
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентдаги туғруқхонадан 2 нафар аёл коронавирусдан тузалиб чиқди. Ўзбекистонда жами соғайганлар сони 2600 нафардан ошди

    25.05.2020, 16:29

    Жанубий Корея коронавирусга қарши кураш учун Ўзбекистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини юборди

    25.05.2020, 16:03

    Сардобадаги фалокатдан зарар кўрган Қозоғистондаги экин майдонларига ишлов бериш учун Ўзбекистондан махсус техникалар юборилди

    25.05.2020, 15:02

    Коронавирус хавфи сабаб Паркент туманига кириб-чиқиш чекланди

    25.05.2020, 14:48

    Тошкентдаги «Ипотека банк» бош бошқармаси ходимида коронавирус аниқланди

    25.05.2020, 14:13

    Ўзбекистонда 41 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда

    25.05.2020, 13:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.