• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Россиялик олимлар нейтрино заррасининг келиб чиқишини аниқлади

    Нейтрино элементар заррачалар ичида энг узоқ ва катта жонбозликлар эвазига қидирилаётган заррача бўлиб, унинг айрим хоссалари физика қонунларига зид келиши тахмин қилинади. Фанда, шунингдек, ушбу тутқич бермас сирли заррачанинг коинотда қаердан келиб чиқиши ҳақидаги савол ҳам очиқ қолаётган эди.

    12 май санасида Astrophysical Journal журналида россиялик олимлар Россия Фанлар Академияси таркибидаги Лебедев номидаги Физика институти, Москва физика-техника институти (МФТИ) ҳамда Ядровий тадқиқотлар институти олимларидан иборат илмий гуруҳ томонидан эълон қилинган мақолада таъкидланишича, улар нейтрино заррачасининг келиб чиқиш манбасини аниқлашга муваффақ бўлган. «Дарё» мавзуга доир мақолани таржима тариқасида тақдим этади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Нейтрино — энг кичик элементар зарра бўлиб, у коинот бўйлаб ёруғлик тезлигида тарқалади. Нейтрино ҳақида ҳали фанга кўп нарса маълум эмас ва ҳатто унинг аниқ массаси ҳам аниқланмаган. Бундай структурасиз заррачалар тирик организмлар учун зарарсиз деб ҳисобланади. Чунки у бизнинг танамизни ҳам, хона деворлари-ю, умуман, исталган материалдан тортиб бутун бошли сайёрамиз диаметридан ҳам муттасил тешиб ўтиб туради, лекин ҳеч ким, ҳеч нарса уни сезмайди.

    Чунки унинг массаси деярли йўқдек бўлса-да, барибир ўзи мавжуд! Нейтринони тутиш ёки уни шунчаки қайд қилишнинг ўзи деярли имконсиз нарса. Ҳозиргача нейтринонинг бизга маълум манбаси сифатида Қуёш қаралар эди. Ундаги термоядро реакциялари натижасида нейтрино ҳам учиб чиқади деб ҳисобланади. Шунингдек, ишлаб турган атом реакторларидан ҳам нейтрино чиқиб туради.

    Коинотдан келадиган ва ёруғлик тезлигида ҳаракатланадиган, ўта юқори энергияли (200 триллион электрон-вольтдан баланд) нейтрино ҳодисаларини қайд қилиш учун сайёрамизнинг бир неча жойларида кўп миллион доллар қийматга эга йирик илмий-эксперимент тажрибахоналари қурилган. Лекин уларда ҳам нейтринонинг қайд қилиниши жуда камдан-кам содир бўлади ва сабаби юқорида айтилгандек, нейтрино учун деярли барча материал шаффоф (йўқдек) ҳисобланади ва у ҳамма нарсанинг орасидан, ичкарисидан сездирмай ўтиб кетади. Шундай детекторлардан бири Японияда жойлашган Super Kamiokande лойиҳаси бўлса, яна бири Антарктидадаги 2 км қалинликдаги муз қатламлари остига барпо қилинган Ice Cube детекторидир.

    Мақолада аспирант Александр Плавин бошчилигидаги россиялик олимлар айнан ушбу Ice Cube нейтрино расадхонасида олинган маълумотларни таҳлил қилиш ҳамда Қорачой-Черкасия ўлкасида жойлашган йирик радиоастрономик телескоп бўлмиш «РАТАН-600» орқали квазарларни кузатиш таҳлилларини таққослаш йўли билан ушбу тутқич бермас заррачанинг коинотдаги келиб чиқиш манбасини аниқлагани айтилмоқда.

    Шу пайтча нейтринони коинотда қандай куч ёруғлик тезлигигача бўлган катта тезликларга эриштириши ҳақида фақат тахминлар мавжуд эди. Нейтрино протонлар иштирокида ҳосил бўлади ва бунинг учун бир шарт бажарилиши лозим — протонлар ёруғлик тезлигигача тезланиши керак. Лекин бу жуда мушкул вазифа саналади, чунки протон нисбатан оғир заррача бўлиб, у электрондан деярли икки минг марта оғирдир. Ер шароитида протонга бундай даражада тезланиш бериш учун катта қувватли улкан тезлатгич (коллайдер) ускуналар қурилади.

    Коинотда эса протонга пировардида нейтринога бундай тезланиш бера оладиган шарт-шароитлар ҳали аниқланмаганди. Назариётчи физиклар томонидан марказида фавқулодда ўта катта массали қора туйнук мавжуд бўлган галактикалар — квазарлар бу ишни уддалаши мумкин, деган тахмин анча муқаддам билдирилган. Назарияга кўра, материя Қора туйнукка қулагандан кейин унинг ичкарисида протонлар деярли ёруғлик тезлигигача тезланади ва космосга қайта улоқтириб ташланади. Ёруғлик тезлигида улоқтириб юборилган протоннинг маълум қисми ўта юқори энергияли нейтринога айланади. Олимлар нейтринони қидиришда, гамма-чақнашлар маёқ сифатида қаралиши керак, деган фикрда эди. Чунки тахминларга кўра, нейтрино ҳосил бўлиши ҳодисаси ва гамма-чақнашлар бир пайтда содир бўлиши керак деб ўйланган.

    2018 йилда шундай ҳодисаларнинг энг биринчиси қайд этилган. Ўшанда нейтрино қайд қилиниши билан бир вақтнинг ўзида ўша томондан квазардагамма-чақнаш ҳам кузатилган. Кўплаб илмий журналларда катта-катта мақолалар учун мавзу бўлган ўша биринчи ва ҳозирча ягона натижани олимлар анчайин ишонқирамаган руҳда қарши олган. Чунки бу шунчаки тасодиф бўлиши эҳтимоли катта эди ва физикада атига битта натижанинг ўзи билан кифояланиб аниқ гап айтиш тўғри эмас деб ҳисобланади.

    Вақт ўтгани сайин бу ҳолат бошқа кузатилмади ва оқибатда, ўшанда ҳақиқатан ҳам шунчаки тасодиф содир бўлган эди шекилли, деган фикр кучайиб борди. Натижада нейтрино қайд қилиниши ва у билан бир вақтда содир бўладиган гамма-чақнашларини излаш эмас, балки квазарладагирадио нурланишлар чақнашини қайд қилиш керак деган гипотеза ҳам ўртага ташланди.

    Натижада Ice Cube расадхонасида нейтрино қайд қилинган заҳоти коинотнинг қаеридадир квазарлардан радионурланиш чақнаган бўлиши эҳтимоли текширила бошланди. Шундай таҳлиллар «РАТАН-600» телескопи ёрдамида қайд қилинган квазарлардан биридаги радионурланиш чақнаши ҳодисаси ва Ice Cube расадхонасида нейтрино қайд қилинган лаҳза бир-бири билан устма-уст тушишини кўрсатган. Ҳар иккала ҳодиса манбайи эса коинотнинг бир нуқтасидан келиб чиққани аниқлангач, олимлар Ice Cube қайд қилган элликка яқин бошқа нейтрино ҳодисалари ва ўша вақтга мувофиқ келувчи квазарлар чақнашларини ҳам таққослаб чиққан. Натижада атиги 0,2 фоиз хатолик кўрсаткичи билан ҳаммаси жуда катта аниқликда бир-бирига тўғри келган!

    Демак, эндиликда бутун коинот бўйлаб муттасил тарқалиб турган ва Ерга етиб келаётган ўта юқори энергияли нейтринонинг манбайи — квазарлар экани аниқ. Олимлар эса ушбу кузатув ва таҳлиллар натижасида олинган илмий натижани ҳали назарий асослаши керак.

    21.05.2020, 21:50   Изоҳ (0)   17091
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Антарктидада «яшил қор» пайдо бўлди (видео)

    21.05.2020, 21:32

    COVID-19’га қарши Таиландда тайёрланган вакцина АҚШда ишлаб чиқарилади

    21.05.2020, 07:53

    Гонконглик олимлар оғмахонларда тажриба ўтказиб, коронавирусдан ҳимояланишда ниқобларнинг самарадорлигини исботлади

    19.05.2020, 15:24

    Исроиллик олимлар сувдан антисептик тайёрлаш технологиясини яратди

    16.05.2020, 10:53

    Коронавирус кўпроқ қайси қон гуруҳи вакилларида учраётгани маълум қилинди

    16.05.2020, 09:10

    Хитойда коронавирусга қарши беш хил вакцина синовдан ўтказилмоқда

    16.05.2020, 08:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Tesla компанияси автопилот тизими билан боғлиқ ўлим бўйича судланади

    Дунё | 15 июл, 03:39

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.