Fortuna нашри Америкадаги 500 та энг йирик компаниянинг савдо айланмаси ҳисобга олинган навбатдаги рейтингини эълон қилди, деб ёзади IXBT.
2020 йилда рейтинг етакчиси ўзгаришсиз қолган — бу Walmart компанияси. Шу билан бирга, кучли ўнталикдан ўрин олган компаниялар орасида ўзгариш рўй берган. Масалан, Amazon Exxon Mobil’ни учинчи ўринга тушириб юбориб, ўзи иккинчи поғонага кўтарилиб олган. Ўтган йили Amazon бешинчи ўринда эди. Компаниянинг бу каби олдинга «сакраши» Apple’нинг тўртинчи ўриндан бешинчига тушиб кетишига сабаб бўлган. Шунингдек, рўйхатдан CVS Health, Berkshire Hathaway, UnitedHealth Group, McKesson, AT&T вa AmerisourceBergen
Қолган компаниялар орасидан энг машҳурлари Microsoft (21-ўринга кўтарилди), Intel (45-ўринга тушиб кетган) ва АМD (448-ўринга кўтарилган).
Капитализациясига кўра, рўйхатнинг бошидан 1,2 триллон доллар билан Microsoft ўрин олган бўлса, иккинчи поғона — 1,11 триллион билан Apple’га насиб этган. Кучли учликка 970,7 миллиард доллар билан Amazon якун ясаган.
Изоҳ (0)